Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис инстути
Туристларнинг суғурта компаниялари билан қизиқиш сабаблари
Download 0.87 Mb.
|
туризм иктисодиёти маруза матни111
14.3. Туристларнинг суғурта компаниялари билан қизиқиш сабаблари.
Турист суғурта муассасасининг бир мижози сифатида ташкилотнинг зарур ҳолатда ёрдам қанчалик тез ва кераклик даражада бўлиши билан қизиқади. Бу ташкилотнинг қайси чет эл суғурта ёки хизмат ташкилоти билан бирга ишлаётгани ҳам муҳим аҳамиятга эга. Жавобгар суғурта ташкилотлари, сотувчи суғурта муассасалари ҳозирги вақтда assistance ёрдамига шошади ва ҳаказо. Масалан; Россияда суғурта компаниялари тўғридан тўғри ёки воситачи орқали тиббий ёрдам ва бошқа хизматларга ихтисослашган фирма билан шартнома тузади. Таклиф қилинган хизматлар жадвали жуда кенг, токи визаларни тайёрлаш ва чипталарни алмаштиришгача бўлган муаммоларни ҳал қилишади. Масалан Швецариянинг ELITA суғурта компанияси ГСФ “Стинвест” билан ҳамкорликда автомобилчилар учун махсус хизматлар таклиф қилган. Машина урилганда, автоҳалокатда, техника узоқ масофани босиб ўта олмайдиган ҳолатда, фирма йўловчилар ва ҳайдовчини ўз юртига қайтишини таъминлайди. Кенг қамровли ва анчадан бери ишлаб келаётган (1959 йилдан бери) француз компанияси - assistance GESA (Groupe Europen S .A) мижозни юридик ёрдам ва қариндошларига хабар бериш билан таминлайди. GESA бошқа адресга кетиб қолган юкни қайтаришни таъминлайди ёки ҳужжатларни йўқотиб қўйсангиз ёрдам беради, шу билан бирга суғурта қилинган шахсни болаларини қайтаришни таъминлайди. (мабодо бошқарувчи керак бўлиб қолса). Бу компания муассасалари қуйидагиларни таклиф қилади “РОСНО” “Планета фонд”, “Европолис”, “Медасо”. GESA фаол равишда ўз хизматларини жахон бозорларида юргизиб турибди. Унинг тармоқларидан фойдаланиш ва тегишли полисларни сотиш ҳуқуқига эга бўлишлари учун суғуртачилар “суғурталаш жамияти”га мурожаат қилиши керак, у “GESA” нинг Россиядаги вакилидир. Шунингдек, имтиёзли тарифли “минимал полис” ларни ўз ичига олган турли спектрдаги бир нечта полис турларини сотиш ҳам таъминланади. Келишувга биноан суғурта компаниялари ҳамкори билан полис томонидан кўрсатиладиган хизматлар ҳажмини ҳам белгилаб олади. Келтирилган хизматларни бажариш масъулияти assistance компания зиммасида ётади ва ҳамкор ўртасидаги ҳисоблар аванс ёки хизмат ҳақи “асос бўйича” келишув бўйича олиб борилади. Ҳар бир assistance компания, полис амал қиладиган минтақаларда жойлашган навбатчи марказ ва бюролардан ташкил топган тармоққа эга. Суғурталаш вақти келганда мижоз полис ёки идентификшезион карточкада кўрсатилган бирон бир навбатчи марказ телефон номерига қўнгироқ қилиши керак. Навбатчи марказ чақирувини клиент учун энг яқин бўлган бюрога жўнатади. У хизматнинг бевосита ташкиллатиши билан шуғулланади ва барча харажатлар қопланишини тасдиқлайди. Амалда марказнинг қанчалик кўп бюролари бўлса, клиент учун шунча тез ёрдам беради. Суғурта компаниялари ичида (шу ўринда ўз мижозларига) хизмат кўрсатувчи барча assistance компаниялар обрўли ҳисобланади. Улар Европани ҳам етарли даражада қамраб олган. Агар туристлар Европадан ташқарига чиқмоқчи бўлса, суғурта компаниясида унинг хорижий ҳамкори турист бормоқчи бўлган худудда қанчалик борлигини аниқлашга ҳаракат қилади. АСК “Ивента” (“Euenta”) сифатли хизматининг кафолати бўлиб, хорижда Европадаги медасисмонт компанияларнинг энг обрўлилардан бири бўлган “Roland assistance” (Германия) ҳисобланади. АСК “Ивенто” полиси транснационал, суғурта компанияси томонидан “И-ЭС-Жи” (ESG) да 100 млрд. доллардан ортиқ капитал билан ишончли суғурталанган. ESG (European Specialitu Group Hedical Consortion ) таркибига Mercantile ва General, Bronto Union Re, Zurich Standia international, stockndm CUP Assurances ва бошқалар киради. Дунёнинг 50 мамлакатида ESG Roiiand assistance ёрдам маркази билан боғланиш учун бепул телефонлар бор. Суғурталаш ҳолати дуч келганда хориж тилида гапирувчи операторга телефон қилинди дейлик (телефонлар полисда кўрсатилган). Бунда мижоз касалланган туристга даволаниш, кўриниш тиббий хизмат кўрсатилиши, автотранспорт эвакуацияси каби харажатларга кетадиган моддий ҳисоботларда қатнашмайди. Тиббий харажатлашнинг яна бир варианти бўлиб, ғарб компаниялари улуши бўлган полисларни сотиб олиш киради. Бундай полисларни Германия худудига борувчилар сотиб олишлари маъқулроқ бўлган Германиянинг “Kolonia” компанияси билан маъсулиятни бўлиб олувчи Москванинг “Руслан” компанияси сотади. Масалага яқиндан ёндошадиган бўлсак чет эл суғурта кампанияларининг барчаси бир бирлари билан узвий алоқада бўлишади21. Бизнинг Республикамизда ҳам туристларни суғурталашда чет эл туристик суғурта кампаниялари билан алоқани мустаҳкамлашни жоиз деб биламиз. Ҳозирги бозор иқтисодиётиига ўтиш жараёнида чет эл тажрибаларидан фойдаланиш туристларимиз учун ҳам суғурта компаниялари учун ҳам жуда катта фойда келтиради деб ўйлаймиз. Хулоса. Умуман олганда туристларни шахсий суғурта қилиш, суғурталашнинг хавфли бир тури бўлиб, унинг асосий хусусияти (аҳамияти) қисқа муддатлилиги шунингдек суғурта ҳолатида содир бўлиши мумкин бўлган катта даражадаги зарарлардадир. Асосан туристларни шахсий суғурта қилиш ҳодисаларига бахтсиз воқеалардан суғурталаш, касалликлардан суғурталаш, ўлим ёки қурбон бўлиш ҳодисалари киради. Афсуски, бизнинг кўпгина фуқароларимиз “Агар бундай бўлсачи-ёки ундай бўлсачи?” деган фикр билан бўлиб, яъни ишониб-ишонмай кўнгли суғурта қилиш хизматларидан тўлмаганлиги сабабли, туристик сафарларга чиқаётган пайтида олдиндан ўзини суғурталаш ҳаёлига ҳам келмайди. Бизнинг Республикамизда ҳам туристларни суғурталашда чет эл туристик суғурта кампаниялари билан алоқани мустаҳкамлашни жоиз деб биламиз. Ҳозирги бозор иқтисодиётиига ўтиш жараёнида чет эл тажрибаларидан фойдаланиш туристларимиз учун ҳам суғурта компаниялари учун ҳам жуда катта фойда келтиради деб ўйлаймиз. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling