Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети


Download 300.38 Kb.
bet15/44
Sana13.05.2023
Hajmi300.38 Kb.
#1456897
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   44
Bog'liq
РАШИДОВА УМИДА

«Бу ўринда мунаққид шоирни ердаги» «ҳақоратлардан» кўз юмишига чақиряпти (О.Шарафиддинов. Ижодни англаш бахти).
Кўз юммоқ иборасининг иккинчи маъноси «қазо қилмоқ», «ўлмоқ» бўлиб, бу жиҳатдан у «дунёдан кўз юммоқ» иборасининг вариантдоши саналади [ЎТФЛ, 140]: Садриддин Айний «Эсдаликлар»ида Машраб мадрасаси ҳақида батафсил маълумот берар экан, ўтган асрнинг 90-йилларида ҳаётдан жуда эрта кўз юмган шоир Ҳайрат ҳақида ёзади (О.Шарафиддинов. Ижодни англаш бахти).
Бир ибора янги маъносининг шаклланишида уларнинг эркин бирикмалар маъносидан ўсиб чиққанлиги аҳамият касб этади. Кўз юммоқ эркин бирикмаси ифодалаган маънонинг давомий бўлиши мизғимоқ, ухламоқ ҳаракатига олиб келади ва натижада мазкур иборанинг яна бир янги маъноси «ухламоқ»ни шакллантиришга хизмат қилади: Келасиз деб кечаси билан кўз юмганим йўқ! Бир ойдан бери шуми соғинганинглиз! (А.Қаҳҳор)
Мисоллардан кўриниб турибдики, ФБларда омонимлик ҳодисасида бир хил грамматик маъно ва бир хил структурал-грамматик тузилишга эга бўлган иборалар турли маъно қирраларини намоён этиб, ҳар хил семантик гуруҳларга мансуб бўлади.
Кўз компонентли иборалар ўртасида синонимия ҳодисаси кенг тарқалган. Ёзувчи ва шоирлар бир иборанинг турли хил синонимларидан фойдаланиб матнда услубий бўёқдорликни ҳосил қилишади. Масалан, кўз юммоқ иборасининг юқорида «ўлмоқ» маъносини ифодалашини таъкидладик. Луғатларда бу иборанинг дунёдан ўтмоқ, дунёдан кетмоқ каби синонимларга эга эканлиги кўрсатилган. Ёзувчи Т.Муроднинг «Бу дунёда ўлиб бўлмайди» романида бу иборанинг «кўзига тупроқ тўлмоқ» синонимидан фойдаланилган: – Шахт билан хонадан чиқаркан, эшиттириб пичинг қилди: – Бетингдан бузилгур, юзсиз! Ойимнинг кўзига тупроқ тўлмасдан туриб... (Т.Мурод. Бу дунёда ўлиб бўлмайди)
Кўз компонентли ибораларнинг шаклланиши билан боғлиқ яна бир муҳим белги шундаки, бундай ибораларнинг айримларини таркибий жиҳатдан ўрин алмаштириш мумкин. Бундай иборалардаги компонентларнинг ўрнини алмаштириш билан ҳам шу иборага вариантдош ёки синоним иборалар шаклланади.
Тилимизда иборалар ўртасида вариантдошлик ҳодисаси кўп тарқалган. Ш.Раҳматуллаев фикрича, тилимизда мавжуд иборалардан 60 фоизи ўзининг турли хил вариантларига эга.68 Кузатишлар шуни кўрсатдики, кўз компонентли ФБларнинг аксарияти икки вариантли иборалардир. Маълумки, вариантлашиш лексик ва грамматик вариантланишга бўлинади. Лексик вариантланишда ибора таркибидаги бир сўз-компонент алмаштирилади, қўшилади ёки олиб ташланади: кўзи ола-кула бўлиб кетди-кўз(и)нинг ола-куласи чиқди, кўзлари олазарак-кўзлари така-пука, кўз қирини ташламоқ- кўзи учини ташламоқ, кўз тикмоқ - кўз қадамоқ, кўзи уйқуга кетибди-кўзи пинакка кетибди, кўз ташламоқ-назар ташламоқ, кўз тагидан-кўз остидан, кўз олдидан ўтказмоқ-кўз ўнгидан ўтказмоқ, кўзлари қинидан чиқди-кўзлари косасидан чиқди, кўз тутмоқ-йўлига кўз тутмоқ кабилар.
Ш.Раҳматуллаевнинг ЎТФЛда кўзи уйқуга кетибди ибораси ухлай бошламоқ маъносини ифодалаши ва унинг кўзи кетибди ибораси билан вариантдошлик ҳосил қилиши кўрсатилган. Мазкур луғатда пинакка кетмоқ ибораси ҳам берилган бўлиб, у кўп маъноли ибора сифатида изоҳланган. Унинг биринчи маъноси ухлай бошламоқ бўлса, иккинчи маъноси хаёлга чўммоқдир: Қария пинакка кетди: оқ сочли бошини қўллари билан сиқиб, кўзларини юмиб, узоқ ўйга толди (Ойбек, Нур қидириб).
Пинак сўзи ЎТИЛда форсча сўз сифатида изоҳланган бўлиб, уйқунинг боши, уйқу элитиши, уйқу элитган ҳолат, ўй-хаёл маъноларини англатиши ҳамда пинак сурмоқ, пинакка кетмоқ, пинагини бузмай ФБларини ҳосил қилиши кўрсатилган. Ёзувчи А.Қаҳҳор «кўзи кетмоқ» ва «пинакка кетмоқ» ибораларини бирлаштириб, фразеологик контаминация асосида «кўзи пинакка кетмоқ» ни шакллантиради: Бир куни ошхонада ўчоқ олдида ўтириб, саҳарга яқин кўзим уйқуга кетибди. (А.Қаҳҳор); Ҳой, мунча ивирсидиларинг! Машинада ўтириб кўзим пинакка кетибди (А.Қаҳҳор).
Грамматик вариантлашишда ибора таркибидаги грамматик шакллар ўзгаради. Худди лексик вариантлашишда бўлгани каби шакл қўшилади, олиб ташланади ёки ўзгартирилади. Масалан: кўз қорачиғи - кўз(и)нинг қорачиғи, кўз тегди - кўз(и) тегди, кўзи тўрт бўлди - кўзлар тўрт бўлди, кўзи очиқ – кўзи очиқлигида, кўз тикмоқ – кўз(и)ни тикмоқ, кўзи қиймади - кўз қиймайди, кўзи қамашди -кўзни қамаштирмоқ, кўзи тирик - кўзи тириклигида, кўз(и)ни юммоқ - кўз юммоқ, кўз(и)ни чирт юмиб - кўзни чирт юмиб, кўз(и)ни узмаслик - кўз узмаслик каби.

Download 300.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling