Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети
Download 300.38 Kb.
|
РАШИДОВА УМИДА
- Bu sahifa navigatsiya:
- юрагига қутқу солиб турарди
Юрак соматизми асосида шаклланган юраги покиза, юраги кенг, юраги тор, юраги кир, юраги қора, юраги така-пука, юраги тош, юраги хира, юраги соф, юраги қон, юраги вайрон каби фраземалар структура жиҳатдан от +феъл тузилишига эга бўлиб, ички синтактик қурилиши гапга тенг сифат соматик ФБлар ҳисобланади.
Тилдаги юраги вайрон ибораси кучли руҳий азоб тортган шахсларга нисбатан қўлланади. Усмон Азим бу иборанинг юрак-бағри вайрон вариантидан фойдаланган: Энди кампир бу марду майдонликнинг олдида лолу ҳайрон, юрак-бағри вайрон бўлиб ўтириб қолди (У.Азим, Сиз билмайдиган замонларда). Уч компонентли юрак соматизми асосида шаклланган ФБларнинг аксарияти от+от+феъл тузилишга эга. Бунда семантик таянч вазифасини юрак сўзи бажарса, иккинчи от туркумини ваҳима, қўл, қил, ғулғула, қон каби сўзлар бажаради: юрагига қўл солмоқ, юрагига қил сиғмаслик, юрагига ваҳима солмоқ,, юрагига ғулғула солмоқ каби. Юрагига қил сиғмаслик ибораси жуда қаттиқ тажанг булиб, руҳан эзилиб, ҳеч нарса билан машғул бўла олмаслик; ҳеч нарса ёқмаслик маъноларини билдиради.71 Бу ибора «кўнглига қил сиғмаслик» ФБи билан вариантдошлик ҳосил қилади: Кенгашда биров, колхозчиларнинг умумий мажлисини чақириб, миш-мишлар ёлғон эканини яхшилаб уқтириш керак, деган фикрни айтди, биров бу гапларни ким тарқатаётгани ҳақида ўзининг гумонини айтиб, ўша одамни жавобгарликка тортишни таклиф қилди, биров Қаландаров келиб бу гапларни эшитса нима деб ўйлайди, енгиллик қилса, бунинг оқибати нима бўлади? Саиданинг юрагига қил сиғмас эди (А.Қаҳҳор); Тўпори кўнглига қил ҳам сиғмайди, Гавҳар йўқотгандек қайғуга ботар...(У.Азим, Ажаб) Юрагига ғулғула тушмоқ ибораси безовта бўлмоқ маъносини билдиради. Бу ибора кўнглига ғулғула тушмоқ ибораси билан вариантдошлик, кўнгли жойига тушди ибораси билан эса антонимлик муносабатига киришади. Ғулғула сўзи форс-тожик тилидан кириб келган бўлиб, шовқин, тўполон, ғавғо сўзларининг маънодоши сифатида изоҳланган.72 Юракни ғулғула босиши натижасида юзага келадиган руҳий ҳолат юрагига ваҳима тушди, юрагига қутқу тушди каби ФБлар билан ифодаланади. Ваҳима сўзи қўрқув, безовталик, таҳлика маъноларига тенг келиб, сўзлашув услубида «ваҳм», «ваҳма» сўзлари билан ўрин алмашади: Муборакхоним бу гапни эшитиб фиғони чиқди, юрагига ваҳм тушди‑ю, идорасига бориб жавоб олди, куни бўйи Муҳайёни қидирди: факультетига борди, ҳамма қариндошларнинг уйига бир-бир бош тиқди, Муҳайёнинг дугоналарига учради, узун ходачанинг учига чангак боғлаб маҳалла ҳовузини ҳам қидиртирди; тез ёрдам касалхонасига борди, милицияга арз қилди (А.Қаҳҳор); Айниқса, водийнинг қишлоқ тарафдаги қисмида жойлашган ола була йўлтўсгич ва унинг қаватида қўнқайган чоғроққина кулба ҳамиша юрагига қутқу солиб турарди (Н.Норқобилов, Пахмоқ). Юрагига ғулғула тушмоқ иборасининг ўхшаши сифатида юрагига ғулғула солмоқ иборасини кўрсатиш мумкин. Безовта қилиб қўймоқ маъносини ифодаловчи бу ибора уч компонентли от+от+феъл тузилишга эга. Тушмоқ феълининг солмоқ феъли билан ўрин алманишини ФБ семантикасига таъсир этмасдан, фақат таркибини ўзгартирган: Саида унинг кеча тўқими тескари бўлиб юргани ва ҳозир қилдан қийиқ топаётганининг сабабини дарров фаҳмлади; «Раиснинг хатоси топилган эмиш, масаласи қачон кўрилади», деган миш-мишга кимдир либос кийгизиб унинг юрагига ғулғула солган (А.Қаҳҳор). Яна бир от+от+феъл тузилишга эга юрагига ўт ёқмоқ фраземасининг ЎТФЛда таъсир этиб руҳлантирмоқ, сафарбарлик кайфиятини юзага келтирмоқ, ЎТИЛда бирор нарсага завқ иштиёқ, интилиш ҳиссини қўзғатмоқ, уйғотмоқ маъноларини ифодалаши кўрсатилган. Лекин ёзувчи Абдулла Қаҳҳор бу иборани руҳан қийналишига сабабчи бўлган юрагига ўт солмоқ нинг варианти сифатида қўллайди: Лекин бу нарса Қаландаровнинг тафтини босолмади, аксинча, юрагига ўт ёқди: Саида сал кунда одамларга эл бўлиб қолибди, у бормаган бригада, у танимаган колхозчи йўқ! (А.Қаҳҳор, Сароб). Бундан юрагига ўт ёқмоқ ибораси Ш.Раҳматуллаев изоҳлагандек бир маъноли эмас, балки кўп маъноли ибора деган хулосага келиш мумкин. Download 300.38 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling