Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети
Download 300.38 Kb.
|
РАШИДОВА УМИДА
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кўзинглиз Учқўрғонни кўрар экан-да.
Қўлимнииг шу қадар очиқлигидан
Сиз кўрған аҳволга тушиб қолдим-ку!(М. Али, Қадимги қўшиқлар) Тилимизда кўз компонентли кўзлари ола-кула бўлмоқ, кўзлари хонасидан чиқиб кетмоқ, кўзлари қинидан чиқиб кетмоқ, кўзлари чиғаноғидан чиқиб кета ёзди, кўзлари косасидан чиқиб кетди каби ҳайрат семасини ифодаловчи иборалар мавжуд:. Бу ибораларда ҳайрат инсоннинг кўзида акс этиб, натижада кўзларнинг катталашиши, чақчайиши, қотиб қолиши, олайиши сингари ҳаракатлар юзага келади. П.Қодиров кўзлари косасидан чиқмоқ иборасини таркибини ўйноқлаб сўзи ҳисобига, А.Қаҳҳор шохсоққадай ўхшатиш эталонини қўшиб иборанинг структур жиҳатдан кенгайтириб, кўзда акс этган ҳайрат семасини ёрқинроқ тасаввур қилиш имконини яратган: Исломшоҳнинг бирдан кўзлари косасидан ўйноқлаб чиқди (П.Қодиров. Она лочин видоси); Сўфининг кўзлари шохсоққадай ирғиб чиқди (А.Қаҳҳор). Нутқий вазиятларда, яъни диалогда, икки реплика уйғунлигида ибора таркибидаги бир сўзни икки суҳбатдош ўзича тушунади. Бу усул эркин қўлланишдаги сўзни иборанинг қисми билан бириктириш усули ҳисобланади. Бунда ибора компоненти билан омоним бўлган эркин қўлланишдаги сўз ўз маъноларининг бири билан ФБнинг қисми бўлиб келади. Масалан, С.Аҳмаднинг “Уфқ” трилогиясида Учқўрғон сўзи дастлаб ибора таркибида, кейин эса жой номи (топоним) сифатида қўлланган: - Кўзинглиз Учқўрғонни кўрар экан-да. Бу ўн кунликда ҳам сизни Учқўрғондан кўрадиган бўлсак... (С.Аҳмад. Уфқ) 2.ФБларни ижодий-семантик ўзгартириш усуллари ФБларни ижодий-семантик ўзгартириш усулари унинг шаклини сақлаб, маъно ўзгаришларига учраган ҳолда ижодий равишда қўллашга асосланган. Кўпгина ФБлар эркин бирикмаларнинг маъносини ўзгартириш орқали юзага келади. Эркин бирикмани ибора сифатида қўллашни мантиқий жиҳатдан асослашда нутқий вазият етакчи аҳамият касб этади. ФБларни семантик ўзгаришлар билан қўллашнинг самарадор усуллари ФБ ички формасининг актуализацияси билан боғлиқ, яъни ФБга асос бўлган эркин бирикма маъноси ибора таркибида яна қайта жонлантирилади. Бундай ҳолларда сўз ўйинлари, аския - пайровлар юзага келади. ФБларни матнда ижодий-семантик ўзгартириш усуллари қаторига ФБни ўзига хос бўлмаган маънода қўллаш, ФБ таркибини сифатлаш ёрдамида кенгайтириш, ФБни диалогик нутқ таркибида қайта тушуниш, ФБни комик жиҳатдан шарҳлаш, ФБ ёрдамида семантик параллелизм ҳосил қилиш, ФБнинг образли асосидан метафорик матн ҳосил қилиш, ФБни эркин бирикмага зид маънода қўллаш, ФБлар ёрдамида антитезалар ҳосил қилиш сингари бир қатор усулларни киритиш мумкин. ФБларни семантик ўзгариши нутқий вазиятда унинг таркибига кирган, унинг шаклланишига асос бўлган эркин бирикма билан боғлиқ. Чунки эркин бирикма ибора таркибига киргач, ибора маъносини яна қайта жонлантиради. Масалан, боғдорчиликда гулни гулга, дарахтни дарахтга пайванд қилиш усули бор. Пайванд қилмоқ эркин бирикмасини ибора таркибига киритган шоир А.Суюн юракни юракка пайванд қилмоқ иборасини ҳосил қилади. Натижада икки шахсни бирлаштирмоқ маъносини юракка пайванд қилмоқ фраземаси янаям таъсирчан ва образли ифодалаган: Не учун, ростдан ҳам гулми Download 300.38 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling