Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети


Download 300.38 Kb.
bet29/44
Sana13.05.2023
Hajmi300.38 Kb.
#1456897
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   44
Bog'liq
РАШИДОВА УМИДА

2. Кўз, қўл ва юрак компонентли ФБларнинг нутқни ихчамлаштириш вазифаси
Ибораларнинг айримлари маънони ихчамлаштириш (лаконизациялаш) хусусияти билан ажралиб туради. Бундай ҳолатни диссертациямизнинг объекти бўлган кўз, қўл ва юрак компонентли фразеологизмларга доир олиб борган кузатишларимиз ҳам тўлиқ тасдиқлайди. Масалан, адабий тилда вафот этди, қазо қилди, ўлди, нариги дунёга равона бўлмоқ, оллоҳ раҳматига олмоқ маъноларини ихчам тарзда кўз юммоқ ибораси билан ифодаланади [ЎТФЛ, 140]: Лекин чол ҳали бақувват, илиги соғ. Бир кун кўзини юмар ахир (Ойбек, Қутлуғ қон); Абадий юмилган кўзларнинг ҳар бири минг кўз бўлиб шу нурли оламга боқаётганига иқрор бўлди (С.Аҳмад, Хотиралар).
Худди шунингдек, тилимизда ортиқ даражада имкониятга эга кишиларга нисбатан қўли узун ибораси ишлатилади. Бу ибора ҳам тилимизда нутқни ихчамлаштириш билан бир қаторда бадиий асарни образли ифодалаш вазифасини ҳам бажаради: Мирзо Ёдгор бизнинг қўлимизни шундай узун қилган эдики, юртнинг бир қизини эмас, осмондан худонинг ойи, юлдузини узиб олишга ҳам етар эди (Ойбек, Навоий).
Юрак компонентли юраги ёрилди, юраги безиллайди, юраги чопмади каби ФБлар ҳам нутқни ихчамлаштириш хусусиятига эга. Зада бўлиш, ҳадиксираш, ботинмаслик натижасида қўрқув ҳис этиш каби маъноларни ихчам тарзда юраги безиллади ибораси билан ифодалаш мумкин: Маст Исомиддин уйга олиб бориб қўйиш деса улфатларнинг юраги безиллайди. (А.Йўлдошев. Пул жодуси); Лочин ойисининг бир ҳафтадаёқ сўлиб, бир тутам бўлиб қолган юзига, киртайиб ичига ботиб кетган кўзларига зимдан тикиларкан, юраги игна санчигандай безиллаб, қўлидаги катта тугунни оёқ остига қўйди (О.Ёқубов. Адолат манзили); Элда тобора авж олиб бораётган қама-қамалардан юраклари безиллаб қолган халойиқ вилоят кўчаларидан тариллаб ўтган бу баҳайбат машинани кўрганида сичқоннинг ини минг танга бўлиб, ўзларини дуч келган тешикка уришди (О.Ёқубов. Адолат манзили).
Қўлидан кўп иш келмайдиган, чекланган имкониятга эга шахсларни ихчамгина қилиб қўли калта, қўли қисқа иборалари орқали тавсифлаймиз. Э.Аъзам “Аралашқўрғон” ҳикоясида чекланган имконият маъносини ифодаловчи камхарж қўл иборасини яратади: Энди маълум бўлишича, камхарж қўлга ул-бул бериб албатта, каттакон ҳовлисини қўриқлашни, анови жағинг тинмагур лаънатига ҳам овқат-повқат ташлаб туришини мусофирга топшириб қўйди (Э.Аъзам. Аралашқўрғон).



Download 300.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling