Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети
Download 300.38 Kb.
|
РАШИДОВА УМИДА
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қўл баланд келганда
Юракни юракка қилолган пайванд
Ё пайванд қилолмай ғамли, аламли Оқиб бораётган синиқ муҳаббат? (А.Суюн) Адабий тилда мавжуд баъзи ФБларга ёзувчи ўша ибора маъносини кенгайтиришга хизмат қиладиган ўхшатиш қўллайди, бу эса ибора таркибида сақланиб турган ички, яширин семантик образни жонлантиришга олиб келади: Мирёқубнинг ўткир қулоқлари ошхона томонни тингларкан, икки кишининг пичирлашиб гаплашганини аниқ эшитди, юраги обжувоз ликопидай ура бошлади (Чўлпон, Кеча ва кундуз); Лекин кўнгли қурум босган мўридек қоп-қора эди (Шуҳрат, Жаннат қидирганлар); Лекин барибир Онахон юрагидаги алам тошкўмир чўғидай қалбини куйдириб ётарди (Мирмуҳсин, Илдизлар ва япроқлар). ФБни диалогик нутқ таркибида қайта тушуниш усулида ибора ёрдамида комик ва сатирик самарадорлик ҳосил қилиниши англашилади. Яъни мулоқот вақтида суҳбатдошлардан бири иборани кўчма фразеологик маънода қўлласа, кейинги суҳбатдош эса уни тўғри маънода тушунади, эркин бирикма каби ҳис қилади, натижада таъсирчанлик янада кучаяди. С.Аҳмаднинг “Уфқ” трилогиясида кишиларнинг лақабига асосланган аския пайрови берилган. Шунда Тешабой Мирзаевнинг бир кўзи сал қисиқроқ бўлганидан аскияда “кўр” лақабига эга. Усмон Юсупов унга қарата: –Ҳой, Тешабой, унақа дема. Эшон ҳаммани бир кўзда кўрадиганлардан - дейди. Бир кўзда кўрмоқ бирикмасининг асл ва фразеологик маъноларининг тўқнашуви кулгига сабаб бўлади. Нутқий вазиятда ибора таркибидаги компонентларни ўз ва кўчма маънода тушуниш сўзловчи ёки тингловчининг ёшига ҳам боғлиқ. Масалан, С.Аҳмаднинг “Дадамнинг ўртоғи” ҳажвияси қаҳрамони мактаб ўқувчиси бўлганлигидан кўзининг ёғини емоқ иборасини ўз маъносида тушунади: - Cиз ярамас одам экансиз. Сизда виждон деган нарса йўқ, кўзимнинг ёғини еб бошимга иш тушганда қочдинглиз... Каримов амаким дадамнинг кўзидаги ёғини еб қўйган экан-да, деб ўйладим. Иборанинг образли асосидан метафорик контекст ҳосил қилиш ҳам ижодий-семантик ўзгартириш усуларидан бири саналади. Ибора ўзининг қўлланилиш доирасидан бироз узоқлашиб, метафоралар занжирига бориб уланади. Бундай метафорик контекст орқали баён қилинган фикр ўша иборадан ўсиб чиқади, кишига қаттиқ таъсир қилади. Масалан, А.Қаҳҳор юрагида ўт бор иборасини кўкрагида ўт бор тарзида қўллаб қуйидагича метафорик контекстни юзага келтиради: -Дуруст, сен самолёт ясолмайсан...лекин қиламан десанг қўлингдан келади. Сенинг кўкрагингда ўт бор. Соч шу ўтни, ҳўлу қуруқ баравар ёнсин (А.Қаҳҳор). ФБни матнда унинг зиддоши билан бирга қўллаш антитеза усулини ҳосил қилади. Икки зид маъноли ибораларни бир гап таркибида ўзаро қарама-қарши қўйиш ҳодисаси кам учрайди. Ш.Раҳматуллаевнинг фикрича, тилимизда антоним ибораларнинг сони кам ва улар барча фразеологик бирликларнинг икки фоизига хос ҳодиса. 77 Гап таркибида антоним ФБлар орқали фикр баён этилса, контекстнинг таъсирчанлиги ошади. Масалан, Қўл баланд келганда суюниб, хотиржамликка берилмаслик, паст келганда эса кўнгилни чўктирмаслик керак (М. Исмоилий. Фарғона тонг отгунча); Муслимов ундан кўзини олиб қочар, Аким Борисович, аксинча, кўз узмай қарарди (П. Қодиров. Уч илдиз). ФБларнинг услубий жиҳатдан қўлланишига оид фикр-мулоҳазалар шундан далолат берадики, ўзбек тилида ФБларнинг ўзгаришга учраш имкониятлари жиҳатдан бир хил мавқега эга эмас. ФБнинг янгиланиш, сўз ўйини учун асос бўлиш имконияти билан семантик типи ўртасида муайян боғланиш бор. Бу жиҳатдан қараганда ички шаклининг жозибадорлиги билан ажралиб турувчи ФБларнинг имконияти бир мунча кенгроқ. Бундай ФБлар эркин бирикмаларни қайта тушуниш асосида ҳосил бўлгани учун ижодий семантик ёки структур-семантик ўзгаришларга анча мойилроқ бўлади. Ўзбек тилида ФБларнинг ана шундай прагматик имкониятларини тадқиқ этиш матн фразеологияси соҳасини янгидан янги илмий-назарий хулосалар билан бойитади. Ҳар қандай чинакам шоир ёки ёзувчи учун сўз ва фразеологизмлар бу фикр айтиш, кечинмаларни ифодалаш воситасигина эмас, балки яшаш тарзи, яшаш шаклидир. Ҳар бир сўз ва ибора бадиий асардаги ғоявий-эстетик мақсадга кўра муайян маъно касб этади, замиридаги мазмун орқали ўзининг янги-янги маъно қирраларини намоён қилади. ФБларнинг семантик‑прагматик хусусиятлари хилма-хил ва ранг-барангдир. Уларнинг айримлари «табиий» бўлиб, ибораларнинг ички табиатидан келиб чиқади, қолганлари эса индивидуал характерга эга бўлиб, у ёки бу сўз санъаткорининг эстетик мақсади, хоҳиш-иродаси, тилдаги новаторлиги билан алоқадордир. Шулардан биринчисини ФБларнинг узуал услубий вазифалари деб, кейингиларини эса окказионал характердаги услубий вазифалар деб номлаш мумкин. Ўзбек тилшунослигида ибораларнинг услубий функцияларини ўрганиш соҳасида муайян ютуқларга эришилди. Бу жиҳатдан И.Қўчқортоев, А.Абдуназаров, Ҳ.Қаҳҳорова, А.Э.Маматов, Б.Йўлдошевларнинг тадқиқотлари диққатга сазовордир. Шунингдек, бадиий асар тили ва услубини тадқиқ этишга бағишланган айрим ишларда ҳам йўл-йўлакай тилнинг бошқа тасвирий воситалари қатори ибораларнинг услубий имкониятлари ҳақида фикр юритилган. ФБларнинг нутқда қўлланиш усулларини илк бор тизим сифатида ўрганган И.В.Дубинский ҳам «фразеологизмларнинг нутқда қўлланиш усулларини янада аниқроқ, системалироқ таснифини ишлаб чиқиш»1 зарурлигини таъкидлаган эди. Download 300.38 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling