Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети


Download 300.38 Kb.
bet30/44
Sana13.05.2023
Hajmi300.38 Kb.
#1456897
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   44
Bog'liq
РАШИДОВА УМИДА

3. Кўз, қўл ва юрак компонентли ФБларнинг образли ифодалаш вазифаси
Ибораларнинг образли ифодалаш вазифаси деганда, матнда қўлланган ибора таркибидаги компонентларнинг фикрни образли ифодалаши тушунилади. Бунда вазифани кўпинча, турғун ўхшатишлар ёки компаратив ФБлар бажаради. “Турғун ўхшатишлар таркибида ўхшатиш образи, яъни ўхшатиш эталони алоҳида аҳамият касб этади. Бу унсур ўхшатишнинг марказини, мағзини ташкил этади, бошқа унсурлар айни шу эталон атрофида бирлашади. Энг муҳими шуки, халқнинг дунёни тасаввур этиши ва англашидаги ўзига хослик, яъни миллий маданий ва миллий коннотатив маълумот бевосита айни шу ўхшатиш эталонида тажассум топади”.78 Масалан, кўз қорачиғидай, кўздай яқин, кўз ёшидай, беш қўлдай аён, отнинг калласидек юрак, кўзи ўтдек ёнмоқ, юрагини сичқон каби кемирмоқ, юрагини каламушдек тирнамоқ, юраги қайнаган ошдек шопирмоқ, юраги қайнаб кетгандек бўлмоқ каби ФБлар таркибидаги ўхшатиш эталони фикрни яна ҳам образли ифодалашга хизмат қилади.
Адабий тилда қўрқмас, довюрак шахсларга нисбатан юраги катта, отнинг калласидай юрак, отнинг юрагидай юрак, юраги бор каби ФБлар қўлланади. Булар таркибидаги отнинг юраги, отнинг калласи ўхшатиш эталонлари ботирлик семантик белгисини яна ҳам кучайтирган: Биз бўлсак... — деди Лочин лаблари титраб. — Биз сизни отнинг юрагидай юраги бор деб ўйлардик...(О.Ёқубов, Адолат манзили); Иш эмас, моҳирона ўйин бу! Жаноб миршаб, цирк, театр! Қойилман бу акажонимга! Отнинг калласидек юраги бор экан аммо! Юрагига мафтунман акажонимнинг! (О.Ёқубов. Адолат манзили)
Бадиий нутқда, айниқса, шеъриятда кўпгина иборалар конкрет, кўргазмали тасвир учун хизмат қилади, шахс-предмет, воқеа-ҳодисанинг образли ифодаси бўлиб келади. Масалан, беш қўлдай аён ибораси Ойбекнинг «Навоий» романида ҳаммасидан хабардор, воқиф маъноларини образли тарзда ифодалаш учун хизмат қилади. Бу ишларнинг барчаси каминага беш қўлдай аён (Ойбек, Навоий). Худди шу ибора шоир У.Азим шеъриятида ҳам қўлланилиб, фикрни янада образли ифодалаш вазифасини бажармоқда:
Ўша кун беш қўлдай бўлади аён,
Четга қочолмагай ҳеч ким талпиниб –
Кимлар эл-юртига бахш этгандир жон,
Кимлар ўлдирганлар она халқини (У.Азим, Янгиланиш).
Адабий тилда бирор тадбир-чора кўришга интилмаслик, лоқайд муносабатда бўлмоқ маъноларида қўл қовуштирмоқ ибораси ишлатилади. Шоир Муҳаммад Али шеъриятида бу ибора «бекордан кутиш» фойдасиз эканлигини образли қилиб ифодалаш учун қўлланилган:
Не кутасан қовуштириб қўлингни,
Мўминларга ахир ҳаёт бегона.
Англагилки, Ким истайди ўлимни,
Кутмоқликка мажбур бўлади яна (Муҳаммад Али, Юрагим).
Ёки худди юқоридаги иборалар сингари тилимизда қўлини пахса қилмоқ, қўлини бигиз қилмоқ иборалари таркибида ҳам образли қилиб ифодалаш вазифасини бажарувчи пахса, бигиз сўзлари борки, улар оддий «қўл билан кўрсатмоқ» маъносини янада бўрттириб, образли қилиб тасвирлаш вазифасини бажаради: Тўда фақат бақириб-чақириб туради, шиорлар силкиб туради, байроқлар ҳилпиратиб туради, қўл пахса қилиб туради, мушт дўлайтиб туради (Т.Мурод. Отамдан қолган далалар); – Бор, – у қўлини бигиз қилиб ташқари эшикни кўрсатди. – Чиқ бу ердан? Чиқасанми ё милицияга топширайми? (О.Ёқубов. Муқаддас); Одамлар қўлни пахса қилиб, ғазаб билан дейишди: «Шикоят қилмоқ керак подшоҳга, шикоят!» (Ойбек. Навоий)
Худди шунингдек, образли ифодалаш вазифасини буйруқ маъносини ифодалаш учун хизмат қилган ФБлар таркибидаги айрим сўзлар ҳам бажаради. Масалан, А.Қаҳҳор “қаттиқроқ йиғла”, “истаганингча йиғла” маъносини ифодалаш учун водий ва кезмоқ сўзларидан фойдаланиб, кўз ёши водийсида кезмоқ иборасини ҳосил қилган: -Йиғла!!!! Кўз ёши водийсида истаганингча кез! Наҳот кепак қиздириб беришига ва шу билан оламга бир ҳовуч ёш ортиқроқ тўкилишига қарши бўлсам! Опа укасининг олдида ҳўнграб йиғлаб юборишдан ўзини тийиш билан овора бўлиб, қулоғига гап кирмади (А.Қаҳҳор).
Шуни таъкидлаш лозимки, образли ифодалаш вазифаси жонли ички шаклга – образли тасаввурга эга бўлган иборалар учун кўпроқ характерлидир. Масалан, узукка кўз солгандай ибораси ўхшатиш обороти асосида юзага келган ибора бўлиб, у образлилиги билан ажралиб туради. Ёки қўл силтамоқ ибораси оддий сўзлашувда, шунингдек, бадиий ва қисман публицистик нутқда фикрни образли ифодалаш вазифасини бажаради.



Download 300.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling