Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети


Download 300.38 Kb.
bet25/44
Sana13.05.2023
Hajmi300.38 Kb.
#1456897
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   44
Bog'liq
РАШИДОВА УМИДА

КЎЗ , ҚЎЛ ВА ЮРАК КОМПОНЕНТЛИ ФРАЗЕОЛОГИЗМЛАРНИНГ СЕМАНТИК-СТИЛИСТИК ТАҲЛИЛИ

Фразеологизмларнинг одатдаги, умумтил қўлланишида унинг шакли ҳам, мазмуни ҳам ўзгармайди. Лекин таниқли ёзувчилар, публицистлар, чинакам сўз усталари ФБларни ижодий қўллаб, уни «ёшартирадилар», шу асосда ФБнинг услубий самарадорлигини, таъсирчанлик даражасини оширадилар. Ана шундай ҳолларда ФБларнинг услубий имкониятлари бир неча баравар ортади. Акад.Г.Абдураҳмонов таъкидлаганидеқ, «маълум сўз ёки иборани у ёки бу ўринда ишлатишнинг мувофиқлигини амалда, матнда улуғ ёзувчининг юксак диди пайқай олади».73


Сўзлар сингари ФБларнинг ҳам семантик-прагматик имкониятлари матнда аниқланади, чунки уларнинг луғатларда бериладиган барқарор таснифи билан уларнинг нутқ таркибидаги «жонли фаолияти» ўртасида айнан тенглик йўқ. Матнда кўп марта қўлланиш натижасида ўз янгилик бўёғини йўқотиб қўйган ФБни янгилаш мақсадида ёзувчи ёки шоирлар унга муайян матний шарт-шароит яратадилар. Натижада ФБ матнда ўз маъно доирасини кенгайтиради, полисемантик иборага айланади ёки ФБнинг компонент таркибида ва маъносида силжиш, ўзгариш содир бўлади. Бундай ҳодиса фразеологизмлар трансформацияси деб юритилади.74
Анъанавий ФБ билан трансформацияга, ўзгаришга учраган ФБларни бир-биридан фарқлаш лозим, чунки анъанавий фразеологизм тил ҳодисаси бўлса, ўзгарган ФБлар нутқ ҳодисасидир, уларнинг айримлари аста-секинлик билан нутқий, матний ҳодисадан узуал, лисоний ҳодисага ўтиши мумкин. Бу эса тилнинг, жумладан, адабий тил фразеологик тизимининг тараққиёт жараёнини ўзида ифода этади. Бошқача қилиб айтганда, тил системасининг ўзи каби унинг фразеология сатҳи ҳам «тайёр маҳсул» (Ф.де Соссюр)гина эмас, балки «ижодий фаолият» (А.А.Потебня) учун ҳам муҳим манбадир.
Тилдаги ФБларнинг тараққий этиши ва бойиши, тилнинг бошқа бирликларида бўлганидек фақат фразеологик неологизмларнинг пайдо бўлиши билан эмас, балки мавжуд ибораларнинг семантик, грамматик ва функционал жиҳатдан янгиланиши асосида ҳам содир бўлади. Шунинг учун ФБларнинг ўзгариши, трансформацияси ва шу билан боғлиқ масалалар назарий фразеологияда ҳамда прагматик, стилистик тадқиқотларда муҳим аҳамият касб этади. Проф. Б.Йўлдошев ФБларда юз берадиган барча ўзгаришларни қуйидагича иккига ажратиб ўрганиш мақсадга мувофиқ деб билади: а) ФБларнинг ижодий структур-семантик ўзгаришлари; б) ФБларнинг ижодий-семантик ўзгаришлари.75
1.ФБларнинг ижодий структур-семантик ўзгартириш усуллари.
ФБ компонент таркибидаги ўзгариш маълум даражада унинг маъносига ҳам таъсир кўрсатади: бундай ҳолатда ФБ ўз маъносини ўзгартиради ёки қўшимча маъно жилоларига эга бўлади. Бундай ўзгаришлар қаторига ФБ компонентини алмаштириш, ФБни оддий қўлланишдаги сўз билан кенгайтириш, эркин қўлланишдаги сўзни ФБнинг қисми билан бириктириш, ФБнинг образли асосидан фойдаланиш каби бир қатор усуллар киради. Бундай усуллардан ўринли ва мақсадга мувофиқ ҳолда фойдаланиш ФБларнинг матн таркибидаги прагматик имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.
Масалан, ФБ таркибини алмаштириш маълум нутқий вазият талаби билан рўй беради. Айниқса, турли тарихий даврларга хос сўз-компонентларнинг ибора таркибида ўрин алмашинуви тарихий давр руҳини бериш, персонажлар нутқини индивидуаллаштириш учун муҳим восита бўлиб хизмат қилади. Масалан, эски ўзбек адабий тилида илик|| илки|| илги сўзи қўл маъносини ифодалаган. 76 Шу билан боғлиқ ҳолда тарихий асарларда қўлидан иш келмайди, қўлга тушиб қолмоқ, қўлига бориб тегмоқ сингари ФБлар персонажлар нутқида қўлланганда қўл лексемаси ўзининг тарихий маънодоши илик|| илки|| илги сўзи билан алмашинуви ўзини ҳар жиҳатдан оқлайди: - Хонқулибек, - деб товушини пасайтириб гапира бошлади, беклар бўлмаса подшоҳларнинг илкидан ҳеч иш келмайдир. Сизга менинг маслаҳатим – Андижонда кўп турманг. Иликка тушиб қолурсиз (П.Қодиров, Юлдузли тунлар); Худодин илтижо қилурменким, бу хат сизнинг илкинглизга бориб етсун. Биз борғунча пойтахт иликдан чиқмаслиги лозим эди (П.Қодиров, Авлодлар довони).
Маълумки, иборалар таркибида ўзлашма сўзлар, ўзбекча сўзларнинг бошқа тиллардаги маънодошлари ҳам қўлланади. Ёзувчи Н.Норқобилов қўли узун ибораси таркибидаги қўл сўзини унинг форс-тожикча маънодоши даст сўзи билан алмаштириб, дасти узун иборасини шакллантиради ва уни «Тоғдаги ёлғиз одам» қиссасида бош қаҳрамонлардан бири Ҳамидқул оқсоқолнинг характер-хусусиятини очиб беришда қўллайди: ...Ё ўша кезлари дасти узунлигидан ҳаволаниб, унча мунча одамни менсимай, босар-тусарини билмай қолгани сабабли, худди эркак зоти қуриб қолгандай, қандайдир бир ожизанинг олдида тили қисиқ, боши эгик ҳолда юришини хоҳладимикан? (Н.Норқобилов, Тоғдаги ёлғиз одам).
Кўз остига олмоқ ибораси тилимизда бирор мақсад билан кўзлаб қўймоқ маъносини англатади. Мазкур ибора Т.Муроднинг “От кишнаган оқшом” қиссасида кўз остига босиб юрмоқ, Л.Бўрихоннинг “Жазирамадаги одамлар” романида эса кўз остига бостирган ҳолда қўлланилган: Эмишки, мулла мирза ҳам эрта индин ихчамгина салласини пўрим шляпага алмаштириб, сийраккина соқолини қиртишлаб, ҳазрати Лангар ёққа – кўз остига бостирган бир аёлни излаб, ҳаййу ҳайт деб жўнаб кетаймиш (Л.Бўрихон, Жазирамадаги одамлар); Охири, Одина чавандоздан садо чиқди! Одинаси қурғур, бизнинг қайнсинглимизни кўз остига босиб юрибди экан! (Т.Мурод, От кишнаган оқшом) .
Тўпланган мисоллар таҳлилига эътибор қаратсак, ибора таркибидаги кўпинча, феъл компонентлар ўзаро ўрин алмашади: кўз остига олмоқ - кўз остига босиб юрмоқ, юрагига ўт бермоқ - юрагига ўт солмоқ. Лекин ибора таркибидаги от ва сифат компонентлар ҳам ўрин алмашиши кузатилади: кўзига ғам чўкмоқ - кўзига қайғу чўкмоқ, панжа орасидан қарамоқ - бармоқ орасидан қарамоқ, кўзига ёмон кўринмоқ - кўзига хунук кўринмоқ - кўзига совуқ кўринмоқ, кўз солмоқ - назар солмоқ каби.
Масалан, беш қўл баравар эмас ибораси таркибидаги қўл сўзи панжа сўзи билан ўрин алмашса, ибора семантикасида оғзаки сўзлашув услуби томон силжиш юзага келади. Панжа сўзи форсча сўз бўлиб, унинг ёрдамида тилимизда қуйидаги иборалар шаклланган: панжа орасидан қарамоқ, беш панжадай билмоқ, беш панжадай аён, беш панжасини оғзига тиқмоқ каби. Беш панжа баравар эмас ибораси қўлланилиш жиҳатдан беш қўл баравар эмасга қараганда анча нофаол. Э.Аъзамнинг “Жаннат ўзи қайдадир” драматик достонида бу ибора Жийдалий образи нутқида унинг тожик миллатига мансублигини кўрсатиш мақсадида келтирилган: - Домулло, сиз ҳали янгамулломизга ҳамма тенг бўлмоғи лозим, дегандай гап қилдинглиз-а? Қандоқасига тенг бўлсин, ахир? Мана, беш панжа баробар эмас-ку! (Э.Аъзам. Жаннат ўзи қайдадир).
Ёки шоира Ойдин Ҳожиева қўли боғлиқ ибораси таркибидаги боғлиқ сўзини унинг форс-тожикча синоними баста сўзи билан алмаштириб қўли баста иборасини шакллантиради:
Торгина гузарлар, пастқам расталар
Ғала-ғовур бозор, кетмас хаёлдан:
Қорин ташвишида қўли басталар
Чиқиб келаверар ҳар бир саволдан.
(О.Ҳожиева. Истиқлол тарихнинг имтиҳонидир)
ФБни оддий қўлланишдаги сўз билан кенгайтиришда ибора таркибига у билан семантик ва грамматик муносабатга киришадиган компонент қўшилади. Бунда, албатта, иборанинг анъанавий структураси кенгаяди, иборанинг ўзида семантик силжиш рўй беради ҳамда унинг матндаги экспрессив бўёғи ортади. Масалан, адабий тилдаги қўли очиқ ибораси сахий кишиларга нисбатан ишлатилиб, ижобий баҳо оттенкасини билдиради: -Албатта, бошқа одамнинг ерини ҳам экаверасиз-ку, аммо домладай очиқ қўлли одамни ё топамиз, ё йўқ (А. Қахҳор. Сароб)
Муҳаммад Али томонидан мазкур фразема таркиби “шу қадар” сўзи ҳисобига кенгайтирилади, натижада фразема маъносида салбий баҳо томон силжиш рўй берганини кщриш мумкин:
Амирим!- дебдида тўннинг ичидан
Яланғоч кўкрагини кўрсатибди у. -

Download 300.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling