Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети


Download 300.38 Kb.
bet21/44
Sana13.05.2023
Hajmi300.38 Kb.
#1456897
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   44
Bog'liq
РАШИДОВА УМИДА

Юрагим қоқ бўлинган ўртасидан.
Ҳар куни бир ўтаман кўчасидан,
Озодани севаман мен, Озодани («Озода»).
Э.Воҳидовнинг «Тахт ва бахт» драматик достони матни таркибидаги фраземалар умумтил қўлланишида учраши билан бирга, айрим иборалар матн талаби ва шоирнинг сўз қўллаш маҳорати туфайли у ёки бу тарзда ўзгаришга учраганини кузатиш мумкин. Аммо, бундай ўзгаришлар умумтил иборасининг адабий тилдаги қўлланиш меъёридан узоқлашиб кетмаган. Масалан, адабий тилда юраги типирчилади // юраги питирлади иборалари бўлиб, «кечинмаларнинг зўридан безовта бўлмоқ» маъносини билдиради [ЎТФЛ, 319]. «Тахт ва бахт» асарида эса ана шу ибора компонентлари орасига «бамисоли қарчиғай чангалидаги кабутардай» ўхшатиш бирикмаси киритилиб кенгайтирилган, бу эса ибора таъсирчанлигининг янада ошишига сабаб бўлган: Юрагим бамисоли қарчиғай чангалидаги кабутардай питирлаяпти. Ахир Самарқанднинг бир маҳалласида юртимиз ва халқларимиз учун халоскор бўлувчи бир йигит турибди... (Э.Воҳидов, Тахт ва бахт).
Умумтилдаги юрагини эзмоқ ибораси «дилтанг қилмоқ, зиқ қилмоқ» маъноларини англатади [ЎТФЛ, 275]. Ёзувчи ва шоирлар ўз асарларида бу иборанинг турли кўринишларини яратиб, фраземаларнинг янги вариантларини шакллантиришга, тил луғат бойлигини оширишга хизмат қилган. Масалан, ёзувчи Абдулла Қаҳҳор ижодида бу фраземанинг юрак-бағри эзилмоқ, юракни эзғиламоқ вариантларининг қўлланганини ва юрак-бағри вайрон, юрагини зирқиратмоқ синонимларидан фойдаланганлигини кузатиш мумкин. Бу эса матнда эмоционал-экспрессивликни янада кучайтирган: Ғозни отолмаган Шакаман мерган ору номусидан юрак-бағри эзилиб йиқилганини ҳам биласиз (А.Қаҳҳор); Энди кампир бу марду майдонликнинг олдида лолу ҳайрон, юрак-бағри вайрон бўлиб ўтириб қолди (А.Қаҳҳор); Аммо тахтиравондан кўчган чигал ўйлар ҳавода хавотирга айланиб, юракларни зирқиратгани-зирқиратган, кўкраклар торайиб бораётгандай эди (А.Қаҳҳор); Ўтмиш... Ўтмишда нима бор? Болалар уйи, мудом бўғзига тиқилиб тургувчи, миттигина юракни тинмай эзғилайдиган баҳайбат ҳасрат... (А.Қаҳҳҳор).
Маълумки, юракни эзмоқ ибораси кишининг тушкун руҳий ҳолатини ифодалайди. Ёзувчиларимиз бу тушкун кайфиятни янада бўрттириб тасвирлаш мақсадида ибора таркибини кенгайтириб қўллашади. Масалан, Ойбекнинг “Навоий” романида бу ибора таркиби чуқурроқ сўзи ҳисобига кенгайган бўлса, О.Ёқубовнинг «Адолат манзили» романида юрак-бағрини эзиб қон қиладиган тарзида қўлланган: Ота бола ўртасидаги бемаъни уруш, адоват кун сари Навоийнинг юрагини чуқурроқ эзарди (Ойбек. Навоий); «Ҳа, бир нарса бўлган эрига! Боя... меш, қорнинг тарс ёрилгур Мансур меш қарғаб башорат қилганидек, ёмон бир гап... йўқ-йўқ, совуқ башоратини ҳам ел олсин унинг, туф-туф! Биров ундай деса... Кишининг юрак-бағрини эзиб қон қиладиган бу сўзлар қайдан келди?..» (О.Ёқубов. Адолат манзили).
Умумтиладги юракни эзмоқ ибораси шоир Азим Суюн шеърларидан бирида ўзига хос индивидуал вариантда, яъни юрак-бағри силқиллар шаклида қўлланганини учратиш мумкин:
Кўм-кўк, кўм-кўк тўлқинлар,
Тўлқинларда елқинлар.
Ҳақсизликнинг дастидан

Download 300.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling