Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети
Download 300.38 Kb.
|
РАШИДОВА УМИДА
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кўзим очиқ
Кўздан қочирмоқ феъл ибораси янги ЎТИЛда икки маъноли полисемантик ибора сифатида талқин қилинган: 1) қаёққа кетганини билмай қолмоқ, қорасини йўқотмоқ; 2) назар-эътибордан четга олмоқ, яширмоқ [ЎТИЛ-5,II,444]. Ш.Раҳматуллаев луғатида бу ибора кўздан қочирмаслик шаклида берилиб, моносемантик ибора сифатида қуйидагича изоҳланган: кўздан қочирмаслик - доим кузатиб турмоқ [ЎТФЛ,135]. Янги ЎТИЛ билан икки томлик ЎТИЛда кўздан қочирмоқ полисемантик иборасининг изоҳланиш жараёнини тасаввур қилиш учун уни айнан келтирмоқчимиз: КЎЗДАН ҚОЧИРМОҚ 1) қаёққа кетганини билмай қолмоқ, қорасини йўқотмоқ, йўқотиб қўймоқ; 2) назардан четга олмоқ; яширмоқ, беркитмоқ [ЎТИЛ,1,410].
Янги ЎТИЛ кўздан қолмоқ полисемантик ибора сифатида қуйидагича изоҳланган: 1) кўриш қобилиятини йўқотмоқ, кўрмайдиган бўлиб қолмоқ; 2) кўзни ишлатавериб, қарайвериб толиқтирмоқ [ЎТИЛ-5-2, 445]. Олдинги икки томлик ЎТИЛда ҳам бу ибора худди шундай изоҳланган [ЎТИЛ,V, 205]. Кўз компонентли ибораларнинг яна бир қисми уч компонентли бўлиб, кўз сўзи +сифат(сон,равиш)+феъл структурага эга бўлган феъл иборалардир. Бундай ФБлар қаторига кўзига иссиқ кўринмоқ, кўзига яқин кўринмоқ, кўзига совуқ кўринмоқ, кўз(и)га оқ-қора кўринмаслик, кўз(и)ни тўрт қилмоқ, кўзи ола-кула бўлди, кўз(и) тўрт бўлди, кўзи очиқ кетди, кўз(и)га тор бўлмоқ сингари бир қанча иборалар киради. Бундай гуруҳдаги ибораларнинг барчасида семантик таянч компонент кўз сўзи бўлиб, у ибора орқали шаклланадиган кўчма маъно хусусиятининг асосини ташкил этади. Бу ФБлар ЎТФЛда ҳам, ЎТИЛда ҳам бир маъноли, моносемантик иборалар сифатида изоҳланган. Масалан, кўзи тўрт бўлди - кўзини тўрт қилмоқ иборалари «интизор бўлиб кутмоқ» маъносини билдиради ҳамда улар кўзлар тўрт бўлди, кўз(и) тўрт бўлиб, икки кўзи тўрт бўлиб, тўрт кўз бўлиб каби иборалар билан вариантдошлик ҳосил қилади (ЎТФЛ,142).: Мана, тўрт кўз бўлиб кутилган кун... Халқ Астрободнинг узоқ яқин, катта кичик йўлларидан, жин кўчаларидан оқиб, зўр тўлқинга қуйиладики, бу тўлқиннинг бир учи шаҳар дарвозасидан ошиб, далага ёйилган...(Ойбек, Навоий). Ойбек «Навоий» романида бу ибора моделида унинг синоними бўлган кўзи интизор иборасини шакллантирган ва бу билан оҳори тўкилган, “тўрт бўлмоқ” жумласи ўрнида “интизор”ни қўллаб, индивидуал-муаллиф синоним ибора яратиб, ифоданинг янада образли бўлишига эришган: Лекин бу фалокатли дақиқаларда Алишер йўқ эди. Ҳамманинг кўзи Машҳад йўлида интизор эди (Ойбек, Навоий). Кўз компонентли ФБларнинг маълум қисми сифат бирикмалар бўлиб, структурал жиҳатдан от+сифат(сон) тузилишга эга. Масалан, кўзи кўр, қулоғи кар, кўзи оч, кўзи очиқ, кўзи тирик, кўзи тор, кўзи тўқ, кўзи ўткир, кўзга кўринарли каби. Бу ФБларнинг барчаси шахснинг маълум бир ички руҳий ҳолатини ифодалаш учун хизмат қилади. Бу сифат ФБларнинг луғатларда қўлланишида айрим фарқли ҳолатлар кўзга ташланади. Масалан, ЎТИЛда бу сифат иборалардан кўзи тўрт ва кўзи очиқ берилган холос. Кўзи очиқ ибораси ҳам янги ЎТИЛда икки маъноли полисемантик ибора сифатида изоҳланган: 1)ишнинг моҳиятига тушунадиган; яхши-ёмонни фаҳмлайдиган; 2)ўлмаган, ҳаёт [ЎТИЛ-5, II, 446]. Икки томлик ЎТИЛда ҳам кўзи очиқ ибораси икки маъноли полисемантик ибора сифатида изоҳланган эди [ЎТИЛ,I,410-411]. Ш.Раҳматуллаев луғатида эса бу иборага омоним ибора сифатида изоҳ берилган: кўзи очиқ 1- барҳаёт, кўзи очиқ 2 – яхши ёмондан, фойдани зарардан фарқлашга қобилиятли [ЎТФЛ, 141]. Бизнингча, кўзи очиқ иборасини омоним сифатида изоҳлаш ўринли, чунки иборанинг ҳар икки маъноси ҳам, гарчи улар бири иккинчисидан ўсиб чиққанлиги англашиб турса-да, бу маънолар мустақиллик касб этганлиги сезилади: Қаёқларда юрган эдинг болагинам? Кўзим очиқ пайтларда қаёқда эдинг, тентагим?(С.Аҳмад, Жимжитлик); Дуруст, Жамолбой ака, - Салим бойвачча сўзга киришди, - кўзимиз очиқ. Лекин саводли, ўқиган бой билан ўқимаган бой орасида фарқ бор (Ойбек, Қутлуғ қон). Download 300.38 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling