Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «ижтимоий фанлар» кафедраси


Download 186.7 Kb.
bet28/46
Sana19.06.2023
Hajmi186.7 Kb.
#1608211
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   46
Bog'liq
бизнес хукуки кул ох

Солиқ ҳуқуқий муносабатлари – солиқ ҳуқуқи меъёрлари билан тартибга солинган ижтимоий молиявий муносабатлар бўлиб, бу муносабатлар солиқларни жорий этиш, юридик ва жисмоний шахслардан, солиқ тўловчиларнинг бошқа тоифаларидан солиқларни ундириш жараёнида юзага келади.
Солиқ ҳуқуқий муносабатлари қуйидаги ўзига хос хусусиятларга эга:
биринчидан, солиқларни ва бошқа мажбурий тўловларни ўрнатиш ва ундиришга қаратилган давлат фаолияти жараёнида юзага келади;
иккинчидан, мақсадли тизимга эга, яъни солиқ ҳуқуқий муносабатларининг тизими маълум бир мақсадга – солиқларни ўрнатиш ва ундиришга қаратилган;
учинчидан, солиқ ҳуқуқий муносабатлари маълум бир субъектлар ўртасида бўладиган аниқ алоқаларни тартибга солади;
тўртинчидан, давлатнинг мажбурлов кучи билан химоя қилинади, яъни солиқ қонунчилиги бузилганда давлатнинг мажбурлов чоралари ҳаракатга келади.
Солиқ ҳуқуқий муносабатларининг мазмунини:

Солиқ ҳуқуқий муносабатларининг субъектлари бўлиб – хулк атвори (юриш-туриши) солиқ ҳуқуқи меъёрлари билан тартибга солинадиган ҳар қандай шахс ҳисобланади.
Солиқ ҳуқуқий муносабатлари субъектларидан солиқ ҳуқуқи субъектларини ажрата билиш лозим. Солиқ ҳуқуқий муносабатлари субъекти – маълум бир солиқ ҳуқуқий муносабатларининг иштирокчилари ҳисобланади. Солиқ ҳуқуқи субъектлари эса - бу субъектив ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлган, солиқ ҳуқуқий муносабатларида иштирок эта оладиган шахслардир.
Солиқ ҳуқуқий муносабатларида солиқ ҳуқуқи субъектларининг иштирок эта олиши учун улар солиқ ҳуқуқ ва муомила лаёқатига эга бўлишлари лозим. Солиқ ҳуқуқ лаёқати – бу солиқ объектлари бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятга эга бўлиш имкониятидир. Солиқ ҳуқуқ лаёқати шахсга ҳуқуқий муносабатларда иштирок эта олиш имкониятини беради. Солиқ ҳуқуқ лаёқатининг мазмунини – солиқ қонунчилигида ўрнатилган ҳуқуқ ва мажбуриятлар ташкил этади.
Солиқ муомила лаёқати - бу солиқ ҳуқуқи меъёрларида назарда тутилган шахснинг ўз ҳатти-ҳаракатлари билан ўзига ҳуқуқ олиши ва маълум бир мажбуриятларни амалга ошириш имкониятидир.
Солиқ ҳуқуқ ва муомила лаёқати чамабарчас боғлиқ бўлиб, бир-бирини тўлдириб туради. Жисмоний шахсларнинг солиқ ҳуқуқ лаёқати – туғилишидан, муомила лаёқати эса - умумий асосларда 16 ёшдан (қисман ёки тўлиқ) юзага келади.

Download 186.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling