12.2.Табиий монополияларни ҳуқуқий тартибга солиш.
Табиий монополия - бу товар бозорининг ҳолати бўлиб, унда технологик хусусиятлар туфайли муайян товарлар турларига бўлган талабни қондиришнинг ракоботли шароитларини яратиш мумкин эмас ёки иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ эмас.
Ҳозирги пайтда табиий монополия асосан қуйидаги сохаларда ўз ифодасини топган:
-нефт, табиий газ ва кўмир қазиб чиқариш;
-нефт, нефт махсулотлари ва газни магистрал қувурлар орқали узатиш;
-электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш ва узатиш;
-темир йулларда йуловчи, багаж ва юк ташиш;
-портлар ва аэропортларнинг хизматлари;
-ҳамма учун мулжалланган электр ва почта алокаси хизматлари;
-сув қувурлари ва канализация хўжалиги хизматлари.
Табииий монополия билан бирга ҳуқуқий муносабатларда иштирок этадиган субъектлар қуйидагилардан иборат:
-табиий монополия субъектлари;
-истеъмолчилар;
-давлат ва унинг вакиллик органлари.
Табиий монополия субъектларининг фаолияти нарх ва нарх билан боғлиқ бўлмаган усуллар ёрдамида тартибга солинади.
Нарх усулида табиий монополия товарларига ёки уларнинг энг паст хамда энг юқори даражаларини давлатнинг ваколатли органи томонидан белгилаб беради.
Нарх билан боғлик бўлмаган усулда ваколатли давлат органи хизмат кўрсатилиши шарт бўлган истеъмолчиларни аниқлайди ва уларни табиий монополия субъектлари реализация қиладиган товар билан тўлик хажмда таъминлашнинг имкони бўлмаган тақдирда таъминлашнинг энг кам даражасини белгилаб қўяди.
Монополияга қарши давлат органи табиий монополия соҳасида ўз вазифасини амалга ошириш учун қуйидаги ваколатларга эга:
-табиий монополия субъектларининг реестрини юритади;
-табиий монополия субъектларига бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар беради;
-табиий монополия субъектларига жарималар солиш тўғрисида қарорлар қабул қилади;
-табиий монополиялар фаолиятини тартибга солиш билан боғлиқ қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади;
-уз вазифасини бажариш билан боғлиқ масалалар юзасидан судга ариза билан мурожаат этади.
-махаллий давлат органлари томонидан табиий монополияга оид қонун ҳужжатларига зид ҳужжатлар қабул қилганда уларни бекор қилиш ёки ўзгартириш тўғрисида кўрсатмалар юборади.
Do'stlaringiz bilan baham: |