Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «ижтимоий фанлар» кафедраси


XII.БОБ.Товар ва молия бозорида монополистик фаолиятни чеклаш


Download 186.7 Kb.
bet35/46
Sana19.06.2023
Hajmi186.7 Kb.
#1608211
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   46
Bog'liq
бизнес хукуки кул ох

XII.БОБ.Товар ва молия бозорида монополистик фаолиятни чеклаш.
Режа:
12.1.Товар ва молия бозорида монополистик фаолият тушунчаси.
12.2Табиий монополияларни ҳуқуқий тартибга солиш.
12.1.Товар ва молия бозорида монополистик фаолият тушунчаси.
Монополистик фаолият-бу хўжалик юритувчи субъектларнинг хамда давлат бошкаруви органлари ва махаллий давлат ҳокимияти органларининг монополияга карши конунларга зид ҳаракати бўлиб, у ракобатга йўл қўймасликка, уни чеклашга ёки йўқ қилишга қаратилган бўлади.
Монополистик фаолиятни чеклаш билан боғлиқ бқлган ҳуқуқий муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрдаги «Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва ракобат тўғрисида»ги қонуни билан тртибга солинади.
Монопол нарх - бу бозорнинг алоҳида нархи бўлиб, у монопол фойда олиш учун талаб ва таклифдан келиб чиқадиган мувозанат нархга нисбатан юкори ёки паст қилиб белгиланади. Монопол нарх монопол қиммат ва монопол арзон нархларга бўлинади.
Монопол қиммат нарх товар бозорида устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектнинг ишлаб чикариш кўвватларида тўлалигича фойдаланмаслиги туфайли қилган асоссиз харажатларини қоплаш ёки товар сифатини пасайтириш натижасида қўшимча фойда олиш мақсадида товарга белгиланган нарҳдир.
Монопол арзон нарх эса товар бозорида устун мавқега эга бўлган харидор ёки устун мавқега эга бўлган сотувчи томонидан ўрнатилади. Устун мавқега эга бўлган харидор томонидан монопол арзон нархни ўрнатилишидан максад, қўшимча фойда олиш ёки асоссиз қилинган харажатларни сотувчи томонидан қопланишидир.
Монопол фаолиятнинг иккинчи тури икки ёки ундан ортиқ хўжалик юритувчи субъектларнинг бозорда рақобатни чеклашга ёки йўқ қилишга каратилган келишувлари асосида амалга оширилади.
Монополистик фаолиятнинг учинчи тури бевосита давлат бошкаруви органлари хамда махаллий давлат хокимияти органларининг фаолияти билан боғлиқдир. Бунда уларнинг фаолияти рақобатни чеклашга қаратилган бўлади.
Монополистик фаолиятнинг туртинчи тури бошқарув органининг бошқа бир бошқарув органи билан ёки хўжалик юритувчи субъект билан рақобатни чеклашга қаратилган битимларда намоён бўлали.
Олди-сотди шартномасида товарнинг баҳоси тарафларнинг келишуви билан белгиланади. Қонунда назарда тутилган ҳолларда тегишли ваколатга эга бўлган давлат органлари белгилайдиган ёки тартибга соладиган баҳолар (тарифлар, расценкалар, ставкалар ва ҳ. к.) қўлланилади (ФКнинг 356-моддаси, 2-қисми). Масалан, айрим турдаги товарлар фақат бир ёки чекланган доирадаги бир неча корхоналар томонидан ишлаб чиқарилиши ва бу корхоналар ўзларининг бундай устун, монопол мавқеидан фойдаланиб, товарлар баҳосини белгилашда суиистеъмолликлар қилиши мумкин. Шу сабабли ҳам «Товар бозорида монополистик ҳолатни ва рақобатни чеклаш тўғрисида»ги қонун (1996 йил 27 декабрда қабул қилинган), «Табиий монополиялар тўғрисида»ги қонун (1997 йил 27 апрелда қабул қилинган) ва шу каби қонунларда товарлар нархи белгилаб қўйилиши мумкин, бироқ бозор муносабатлари тизимида кўпчилик товарларнинг баҳоси тарафлар томонидан ўзаро келишув асосида белгиланади.
Монополистик фаолиятни амалга ошириш иктисодиётни ривожланишига салбий таъсир курсатади ва иктисодий ислохотлар жараёнини секинлаштириб юборади. Монополистик фаолият давлат, хўжалик юритувчи субъектлар хамда фукароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига зарар етказади. Монополистик фаолиятга йўл қўймаслик ёки уни олдини олишнинг самарали усулларидан бири, бундай фаолиятни юритганлик учун жавобгарликнинг белгилаб қўйилишидир. Мазкур фаолиятга йўл қўймаслик учун юридик жавобгарликнинг барча турларидан фойдаланилади. Шунинг учун ҳам монополистик фаолиятни амалга оширилиши фукаролик ҳуқуқий, молиявий, маъмурий хамда жиноий жавобгарликларга тортилиш учун асос бўлади.

Download 186.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling