Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «ижтимоий фанлар» кафедраси
XIII.БОБ. Бизнес фаолиятининг устидан давлат назорати
Download 186.7 Kb.
|
бизнес хукуки кул ох
- Bu sahifa navigatsiya:
- 13.4.Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш заруриятининг асослари. 13.1.Бизнес фаолияти давлат томонидан тартибга солиш заруриятининг асослари.
- 13.2. Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш турларининг таснифи.
XIII.БОБ. Бизнес фаолиятининг устидан давлат назорати.
Режа: 13.1.Бизнес фаолияти давлат томонидан тартибга солиш заруриятининг асослари. 13.2. Бизнес фаолияти давлат томонидан тартибга солиш турларининг таснифи. 13.3.Бизнес фаолияти давлат томонидан тартибга солишнинг шакллари ва услублари. 13.4.Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш заруриятининг асослари. 13.1.Бизнес фаолияти давлат томонидан тартибга солиш заруриятининг асослари. Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш жараёнида бозор иқтисодий жиҳатдан ўзининг талаб ва таклиф қонуниятлари асосида ижтимоий зарурий ишлаб-чиқариш ривожини, товар баҳосини, унинг сифатини, маҳсулотларнинг истеъмолбоп хусусиятларини белгилайди, илмий-техник тараққиётга туртки беради ва шунинг билан бирга кераксиз, самарасиз, рақобатга бардошсиз бўлган ишлаб-чиқаришни четга суриб ташлайди. Ана шу тариқа бозор тадбиркорлар манфаатларига таъсир кўрсатади, бу соҳада ишлаб-чиқаришни ва товарлар (ишлар, хизматлар) сифатини яхшилашга хизмат қилади. Бозор иқтисодиётининг ривожлантирувчи мезони бўлган рақобат тадбиркорларнинг ишлаб-чиқариш харажатларини камайтиришга ва баҳоларни пасайтиришга мажбур этади. Бироқ, ҳар қандай жамиятда унинг иқтисоди қандай бозор моделига мослаштирилган бўлишидан қатъи назар, унинг иқтисоди ва хусусан тадбиркорлик соҳасида давлатнинг тутган ўрни алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, тадбиркорлар фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш зарурияти юзага келиши табиий. Чунки бозор иқтисоди шароитида тадбиркорлар фаолиятини эркин ривожланишини давлат-ҳуқуқий механизмининг ёрдамисиз тасаввур этиб бўлмайди. Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш, унга таъсир кўрсатиш заруриятини жамият манфаатларини муҳофаза қилишнинг қуйидаги талаблари билан асослаш мумкин: 1. Иқтисодий-ижтимоий тараққиётда устувор бўлган давлат ва жамият эҳтиёжларини таъминлаш; 2.Давлат бюджетини шакллантириш; 3.Атроф-муҳитни ҳимоя қилиш ва табиат ресурсларидан оқилона фойдаланиш; 4. Аҳоли бандлигини таъминлаш ва ишсизликни олдини олиш; 5. Мамлакат мудофааси ва хавфсизлигини таъминлаш; 6.Тадбиркорлик фаолиятининг эркинлигини ва рақобатни амалга ошириш ҳамда монополиядан ҳимоя қилиш; 7. Тадбиркорларнинг ташқи иқтисодий фаолиятида ҳуқуқ-тартиботни сақлаш, қонунийликни таъминлаш; 8.Чет эл инвестицияси фаолиятининг эркинлигини кафолатлаш. Юқорида келтирилган давлат томонидан ҳал этилиши лозим бўлган вазифалар рўйхатидан кўриниб турибдики, тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш заруриятининг асослари жамият оммавий манфаатларидан келиб чиқади. Айтиш керакки, бозор шароитида хусусий манфаатлар одил судлов йўли билан, агарда қачон ва қандай даражада оммавий (жамоат) манфаатлар билан қўшилиб келса, мумкин қадар давлат аралашуви йўли билан ҳимоя қилинади. Тадбиркорлик фаолиятига ва хусусан, тадбиркор ишига давлат аралашувининг чегараси, бошқача қилиб айтганда, тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш қамрови жамият учун керак бўлган йўналишда, иқтисодий ривожланишни инобатга олган ҳолда бозор муносабатларининг муҳим элементларини сақлаб қолиш зарурияти билан белгиланади. 13.2. Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш турларининг таснифи. 1.Тадбиркорлик соҳасини тартибга солишда давлат фаолияти кўп қиррали бўлиб, бунда давлат (унинг органлари) қуйидаги даражаларда ҳаракат қилади: -бутун жамият (мамлакат) манфаатлари вакили сифатида Ўзбекистон Республикаси ҳудуди миқёсида; -Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар аҳолиси манфаатларининг вакили сифатида мазкур ҳудудлар миқёсида; -туманлар ва шаҳарлар аҳолиси манфаатларининг вакили сифатида мазкур ҳудудлар миқёсида. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ юқорида кўрсатиб ўтилган барча маъмурий-худудий тузилмалар Ўзбекистон Республикасининг субъектлари ҳисобланиб, мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солишда ўзларининг қонунда белгиланган ваколатлари доирасига ҳаракат қиладилар. 2.Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солишнинг аҳамияти ва юзага келиш асосларига кўра, тартибга солишни икки турга: умумий ва алоҳида турларга бўлиш мумкин. Умумий тартибга солишда давлат ва унинг органлари ҳалқ номидан ва жамият манфаатлари учун тадбиркорлик фаолиятига таъсир кўрсатса, унинг алоҳида турида давлат (унинг органлари) маъмурий-ҳудудий тузилма доирасида унинг ўзига хос хусусиятларини эътиборга олган ҳолда аҳоли манфаатлари учун тадбиркорлик фаолиятини тартибга солади. Бунда ҳар доим алоҳида тартибга солиш тадбиркорлик фаолияти умумий тартибга солиш йўналишидан чиқиб кетмаслиги керак. Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солишни бундай турларга ажратишга сабаб шуки, бу соҳада давлат фаолияти маълум даражада алоҳидалаштирилган бўлиб, умумийдан ташқари, ҳудудий тусдаги ҳуқуқий ҳужжатлар ҳам ҳаракатда бўлади. Умумий тартибга солиш тадбиркорлик фаолиятининг турли томонларини бутун мамлакат миқёсида бирдек қамраб олади ва барча учун умуммажбурий аҳамият касб этади. Масалан, тадбиркорлар фаолиятининг эркинлиги «Тадбиркорлик фаолиятини эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонун, тадбиркорларни солиққа тортиш масаласи эса солиқ, таннархни шакллантириш тартиби тўғрисидаги қонунлар билан ҳал қилинади. Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солишнинг алоҳида турида, масалан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тадбиркорлик фаолияти субъектлари учун маҳаллий солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар бериши ёки тадбиркорлар учун қўшимча кафолатлар белгилаши мумкин. 3. Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солишнинг мазмунига кўра, уни қуйидаги турларга ажратиш мумкин: а) тадбиркорлик фаолияти субъектларини ташкил қилиш ва тугатиш; б) режалаштириш; в) тадбиркорларнинг хўжалик юритиш фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш. Режалаштириш тадбиркорлик фаолиятига давлат томонидан таъсир этишнинг шакли сифатида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тадбиркорлик фаолиятини мамлакат комплекс иқтисодий ривожланиши йўналишида амалга оширилишини таъминлайди. Режалаштирилган фаолият мамлакат миқёсидаги муҳим иқтисодий вазифаларни ҳал этиш учун мўлжалланиб, вилоят, туман ва бошқа маъмурий-ҳудудий бўлинмалар ёки айрим тармоқ, соҳа тадбиркорларига йўналтирилади. Бундан мақсад мамлакат ва ҳалқ манфаатларининг устунлигини таъминлашдан, тадбиркорлик фаолиятининг эркинлигини кафолатлаш ва рағбатлантириш асосида жамият фаровонлиги учун хизмат қилишдан иборат. Режалаштирилган фаолият кўрсаткичларига эришишда давлат иқтисодий чораларидан, хусусан, молиялаштириш, субвенция, кредит, солиқ имтиёзларини бериш кабилардан фойдаланади. Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан режалаштириш асосида давлат эҳтиёжлари учун товар ва маҳсулотлар сотиб олиш давлат бюджети ва давлат эҳтиёжини қондириш учун мўлжалланган бошқа ҳил маблағлар ҳисобидан қопланади. Тадбиркорларнинг хўжалик юритиш фаолиятини тартибга солиш хўжалик фаолиятини юритишга йўл қўймаслик, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш, ёки аксинча ушбу фаолиятни мувофиқ ҳолатини қўллаб-қувватлаш мақсадида тадбиркорлик фаолияти субъекти (субъектлари)га нисбатан давлат томонидан таъсир этишдан иборат. Тадбиркорлик фаолиятининг айрим турларини юритишга йўл қўймаслик (тақиқлаш) атроф-муҳитни, табиатни муҳофаза қилиш тартибида учраши мумкин. Масалан, экология зарар етказиши мумкин бўлган объектлар қурилишини давлат қонун йўли билан таъқиқлайди. Хўжалик юритиш фаолиятини ўзгартириш атроф-муҳитга, табиатга зарарли фаолият турини чеклаш ёки уни бутунлай тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилиш натижасида содир бўлади. Тадбиркорларнинг хўжалик юритиш фаолиятини тартибга солиш масалани бевосита (директив) ечиш (таъқиқлаш, рухсат этиш) ва билвосита, яъни иқтисодий рағбатлантириш ёрдамида ҳал қилиш йўллари билан амалга оширилади. Хўжалик юритиш фаолиятини тартибга солиш имкониятлари фақат қонунга таянмоғи лозим. Айтиш керакки, бундай нормалар (қоидалар) бир қанча норматив актлардан жой олган. Масалан, тадбиркорларнинг хўжалик юритиш фаолияти ҳақидаги асосий қоидалар Ўзбекистон Республикаси «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунда назарда тутилган бўлса, унинг айрим соҳалари ва жиҳатлари тегишли қонунларда, жумладан, «Инвестициялар тўғрисида»ги, «Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги, «Табиатдан фойдаланиш тўғрисидаги»ги, «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги ва бошқа қатор қонун ҳужжатларида белгиланади. Хўжалик юритиш фаолиятининг назорати деганда, давлат органлари учун тадбиркорнинг хўжалик (иш) ҳолатини кузатиш ва белгиланган тартибда текшириш, қонунда назарда тутилган ҳолларда тегишли чоралар қўллаш бўйича қонуний имкониятлари тушунилади. «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Қонунларда тадбиркорлик фаолияти субъектлари учун назорат қилинувчи соҳалар ва назорат қилиш тартиби: бухгалтерия ва статистика ҳисоботи юритиш, солиққа тортиш учун зарур бўлган ахборотлар бериш, текшириш асослари ва бошқа муносабатларни тартибга солувчи нормалар белгиланган. Қонун ҳужжатларида тадбиркорлик фаолиятининг айрим субъектлари учун хўжалик юритиш фаолиятининг махсус назорат қилинувчи соҳалари назарда тутилиши мумкин. Масалан, «Табиий монополиялар тўғрисида»ги, «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги, «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунларда махсус назорат қилиш белгиланган. Download 186.7 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling