Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и
Download 1.56 Mb.
|
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма
2. §. Халқаро савдо назарияси
Маълумки, халқаро савдо назарияси асослари XVIII аср охирлари – XIX аср бошларида машҳур иқтисодчилар Адам Смит ва Давид Риккардо томонидан шакллантирилган. Адам Смит ўзининг «Халқлар бойлиги сабаблари ва уларнинг табиати тўғрисида тадқиқотлари (1776 й) китобида мутлоқ устунлик назариясини шакллантирди ва халқаро эркин савдони ривожланишидан манфаатдор мамлакатлар ундан мустақил равишда экспортер ёки импортёрлигидан қатъий назар албатта ютишини кўрсатди. А.Смит «алмашиниш ҳар бир мамлакат учун фойдали эканлигини, ҳар бир мамлакат унда мутлоқ устунликни топишини» исботлади. Халқаро савдода мутлоқ устунлик бу-мамлакатда ишлаб чиқаришда бошқа мамлакатда мумкин бўлмаган кам меҳнат сарфлаб товар ишлаб чиқаришдир. А.Смит таҳлили классик назариянинг таянч нуқтаси сифатида эркин савдо сиёсатининг барча турларига асос бўлиб хизмат қилади. Аммо бироқ, бу мулоҳазаларни охиригача давом эттириб шундай хулосага келиш мумкин: агар мамлакат четдан чекланаётган миқдорда, арзон баҳода исталган барча нарсасини топса, унинг манфаатлари четда «ҳаммаси» тусини олади. Унинг ўзини сотиш учун бирор бир нарса ишлаб чиқараяптими? ҳеч нарса буни кафолатлай олмайди. Ана шунда уни ўзи сотиб оладиган нарсаларига умид боғлашдан бошқа иложи қолмайди. Турган гап, бунда мутлоқ-усутунлик назарияси боши берк кўчага кириб қолади. Д.Рикардо «Сиёсий иқтисоднинг бошланиши ва солиққа тортиш» (1819 й) китобида бу боши берк кўчадан чиқишнинг классик назариясини олға суради. У халқаро ихтисослашув мезонларини ажрата туриб, икки давлат ўртасида қайси доирада алмашиниш мақбуллигини кўрсатади. Ҳар бир мамлакат ўз манфаатидан келиб чикиб ишлаб чиқаришда устунлик берадиган ёки нисбатан кам фойда берадиган соҳага ихтисослашиши мумкин. Унинг мулоҳозалари таққослама устунлик назариясида ўз аксини топади. Д.Рикардо халқаро алмашинув барча мамлакатлар учун зарур ва манфаатли эканлигини кўрсатиб берди. У шундай баҳо ҳудуди (зонаси)ни аниқладики, унинг ичида алмашиниш ҳамма учун фойдалидир. Жон Стюарт Милль ўзининг «Сиёсий иқтисод асослари» (1848 й.) ишида алмашиш қандай баҳода амалга ошишини кўрсатди. Миллнинг хулосасига кўра алмашиш баҳоси талаб ва эҳтиёж қонуни асосида белгиланади ва ҳар бир мамлакатни экспортдан оладиган фойдаси импорт тўловларини қоплаш имконияти даражасида бўлади. Бу халқаро қиймат қонуни ёки «Халқаро қиймат назарияси» Миллнинг катта хизматидир. Халқаро қиймат назарияси кўрсатадики, мамлакатлар ўртасида товар алмашишини мўтадиллаштирувчи баҳо мавжуд. Бу бозор нархи талаб ва эҳтиёжга боғлиқ. Буржуазия сиёсий иқтисоди классик назарияси тараққиёти ҳақида янги сўзни Готфрид Хаберлер айтди ва у нафақат меҳнатни, балки ишлаб чиқаришнинг барча омилларини аниқлаштириб берди. Ҳозирги замон халқаро савдо оқими тузилиши ва йўналишлари ҳақидаги тасаввурларга швед иқтисодчи олимлари Эли Хекшер ва Бертиль Олин асос солдилар. Уларнинг таккослама устунлик ҳақида тушунтиришларича у ёки бу мамлакатда маълум маҳсулотларга эгалик муносабати ишлаб чиқаришни таъминланиш омиллари даражасига боғлиқ. Э.Хекшер ва Б.Олин ишлаб чиқариш омиллари – меҳнат, ер, капитал, шунингдек у ёки бу товарларга ички турли талаблар баҳони тенглаштириши теоремасини олға сурдилар. 1948 йилда америкалик иқтисодчилар П.Самуэльсон ва В.Столпер Хекшер – Олин теоремаси исботини такомиллаштирдилар. Яъни ишлаб чиқариш омиллари бир турлиги, техникалар бир хиллиги, халқаро товар алмшишда товарларни тўлиқ сафарбарлиги ва рақобат мамлакатлар ўртасида нарх омилларини тенглаштиради. Бундан кейинги ташқи савдо назарияси тараққиёти Америкалик иқтисодчи В.Леонтьевнинг «Леонтьевнинг ўзига хос фикрлари» номли ишида ўз ифодасини топди. Ўзига хос фикрлар шундан иборатки, Леонтьев Хекшер-Олин теоремасидан фойдаланиб, урушдан кейинги даврда Америка иқтисодиёти капиталдан чиқариш турларига ихтисослашганини кўрсатиб берди. Бошқача айтганда Америка экспорти импортга қараганда бир мунча меҳнат талаб ва кам харжроқ. Бу хулоса АҚШ иқтисодиёти ҳақида аввалги тавсаввурларни чиппакка чиқарди. Умумий хулосага кўра, у ҳамиша капитални керагидан ортиқлиги билан характерланади ва Хекшер-Олин теоремасига биноан АҚШ капитал талаб товарларни импорт эмас, экспорт қилиши кутиларди. В.Леонтьев кашфиёти кейинги йилларда кенг акс-садо берди. Турли мамлакатлар иқтисодчилари «Леонтьевнинг ўзига хос фирклари» мавзусида баҳс-мунозараларга киришдилар. Натижада тенглаштирувчи устунлик назарияси янада ривожланди. У техника прогресси ва уни тақсимотда нотекислиги, иқтисодий воситаларни ферменли эмаслиги, иш ҳаки масаласида ва бошқаларда мамлакатлар ўртасидаги фарқларни ўз ичига олади. Ғарб тадқиқотларида халқаро савдо муаммоларида шунингдек мультипликатор (кўпайтирувчи) ташқи савдо назарияси ҳам кенг ёйилди. Бу назарияга мувофиқ ташқи савдо (айниқса экспортда) миллий даромад ўсиш динамикаси, бандлик ҳажми, истеъмол ва инвестицион фаолликка самарали таъсир қилади. Ҳар бир мамлакатда мультипликатор маълум сон боғлиқлигига қараб, маълум коэффициент турида акс этиши ва ҳисоблаб чиқилиши мумкин. Бошланғич экспорт буюртмаси маҳсулот ишлаб чиқаришни бевосита кўпайтиради, турган гап, буюртмани бажарувчи соҳаларда иш ҳақи ҳам кўпаяди. Сўнгра иккиламчи истеъмол сарфлари ҳаракатга келади. Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling