Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и
Download 1.56 Mb.
|
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма
- Bu sahifa navigatsiya:
- Контингерлаш
4.§. Халқаро савдо сиёсати
Ташқи савдо алоқаллари тараққиёти давлатларнинг миллий иқтисодиётни муваффақиятли ўсиши учун экспорт ва импортни мувофиқлаштириш бўйича кўраётган чора-тадбирлари билан боғлиқ. Эркин савдони оқилона ташкил этиш, аллақандай протекцион тўсиклар билан чекланмаган кўринишда намоён бўлади. Бунинг учун ҳам эркин савдо тарафдорлари одатда давлат томонидан бошқарилмайдиган бозорни таъминлашда халқаро меҳнат тақсимотининг энг самарали вариантларини танлаш орқали иштирокчи мамлакатлар аҳолиси турмуш даражасини яхшилашни кўзлашади. Протекцион чоралар тарафдорлари эса ўз навбатида ёш миллий саноат, аҳоли бандлиги, унинг юқори турмуш даражаси ва бошқа манфаатларини ҳимоя қилишни уларга важ қилиб кўрсатди. Давлатларнинг ташқи савдо тажрибаси амалда ўзига протекционизм ва либерализация элементларини сингдиргани билан ажралиб туради. Масалан, уч юз йилликлар давомида (ХV-XVIII асрлар) буржуа мамлакатларининг кўпроқ оммалашган иқтисодий доктринаси ва асосий хўжалик сиёсати меркантилизм бўлиб келди. Яъни, жамият бойлиги пулда (қимматбаҳо металл) деб ҳисобланди. Меркантилистчилар ташқи савдони унинг муҳим манбаи, мамлакатга қазиб олинмайдиган қимматбаҳо металларнинг келишида деб қарадилар. Четдан келадиган олтинни кўпайтириш учун экспортни рағбатлантириш ва унинг мамлакатда оқими устидан қатъий протекцион чоралардан фойдаланишга йўл қўйилди. Яъни, импорт пошлиналарини ошириш, маълум товарлар турини сотишда давлат монополиясини ўрнатиш орқали ушлаб турилади. Ташқи савдодан келаётган фойда протекцион сиёсат ўтказиш йўли билан бошқа давлатлар устунлиги эвазига давлат кўрадиган наф билан боғланади. Шунга қарамасдан айрим мамлакатлар протекцион сиёсати хорижий контрагентларда худди шундай норозилик ўтказди ва охир оқибат бу ташқи савдони касодга учратди. Шунинг учун ҳам саноат инқилоби шароитида ташқи иқтисодий фаолият интенсив тараққиёти XVIII аср охирида йирик машиналар ишлаб чиқаришига ўтилиши замин бўлди. Уни XIX асрда Англия расмий иқтисодий сиёсати аввало илмий назарий сифатида, кейинчалик «Эркин савдо» (фритредерства) принципи сифатида қизғин рағбатлантирилди. Фритредства А.Смит ва Д.Рикардо томонидан ишлаб чиқилган ишлаб чиқариш харажатларининг солиштирма назарияси билан асосланади. XVIII аср охирида- XIX аср ўрталарида Буюк Британиянинг иқтисодий етакчилиги протекцион чоралар билан миллий иқтисодиётни ҳимоя қилишни кераксизга чиқарди. Айни вақтда Англиянинг ташқи савдода фаоллиги ошиши Англия саноати учун янги бозорларни эгаллаш воситаси бўлиб хизмат қилди. Аксинча, иқтисодиёти суст ривожланган мамлакатлар (Германия, АҚШ)да протекционизм мафкураси оммавий тус олди. Ҳозирги замон протекцион чоралар тизими турли йўналишларни қамраб олган бўлиб, ички ва ташқи бозорда миллий ишлаб чиқарувчиларга қулай шароитлар яратиб беришга қаратилган. Анча салмоқли чоралар қаторида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин. Бож солиғи (тариф тўсиқлари), мамлакатга олиб келинадиган, ёки олиб чиқиб кетиладиган маълум турдаги маҳсулотларни қийинлаштириш учун фойдаланиладиган пошлиналар. Чет эл фирмалари билан миллий ишлаб чиқарувчилар рақобатини енгиллаштириш учун одатда тайёр маҳсулотлар ва ярим фабрикатлар, айниқса ҳашам буюмлар, импортда нисбатан хом ашё ва материалларга юқори бож пошлинаси белгиланади. Маъмурий ва сиёсий усулларда, иқтисодий тармоқ отган тизим ёрдамида ташқи иқтисодий фаолият бевосита ёки билвосита тўғридан - тўғри тарифсиз тўсиқларни ўз ичига олади. Ҳозирги замон халқаро алмашиш тажрибасида айрим усуллар ташқи иқтисодий операцияларда контингерли ва лицензияланган кўриниш олган. Шунингдек кўрсатилган айрим операция турларига давлат монополияси жорий этилган. Контингерлаш айрим товарлар ёки товарлар гуруҳига ташқи савдо операцияларида эркин экспорт турлари учун маълум квоталар белгиланганлиги билан боғлиқ. Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling