Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и


Download 1.56 Mb.
bet15/142
Sana21.06.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1643467
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   142
Bog'liq
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма

Назорат саволлари

1. Халқаро савдо алоқаларининг халқаро иқтисодий муносабатлар улушида ҳажми қандай?


2. Жаҳон хўжалигида халқаро савдо ўрни ва ролини аниқланг?
3. Халқаро савдо назарияси қайси олимлар томонидан шакллантирилган?
4. Халқаро савдо тараққиётида қайси даврни «олтин аср» деб характерлаш мумкин?
5. Халқаро савдода барқарор турган ўсишига қайси омиллар таъсир қилади?
6. Жаҳоннинг қайси минтақаси халқаро савдо бош маркази ҳисобланади?
7. Осиёнинг қайси давлати халқаро савдо соҳасида сезиларли сакраш қилган?
8. Халқаро савдода АҚШ ролининг пасайиши нима билан боғлиқ?
9. Жаҳон савдосида асосий экспортчи ва импортчи мамлакатларни айтинг.
10. Халқаро савдонинг асосий географик йўналиши ва тенденцияларини характерланг.
11. Халқаро савдо секторининг интенсив ривожланиши ва динамикасида қайси товарлар ва маҳсулотлар муҳим аҳамият касб этади?
12. Халқаро савдода қайси товарлар ва маҳсулотларга нисбатан талаб камайиши кўзга ташланади?
13. Халқаро савдода «Либерализм» ва «протекционизм» атамаси нимани англатади?
14. Халқаро савдода ҳозирги замон протекцион чоралар тизимини айтинг?
15. Савдо ва тариф бўйича Бош келишув халқаро ташкилоти ва унинг давомчиси Бутунжаҳон савдо ташкилоти–БЖСТ қачон ташкил қилинган?


IV Боб. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ХОРИЖИЙ МАМЛАКАТЛАР БИЛАН ТАШĶИ САВДО АЛОҚАЛАРИ


1.§. Мамлакат иқисодиётини ривожланишида ташқи савдонинг роли

Ташқи савдо алоқалари халқаро ҳамкорликнинг муҳим соҳаларидан бири бўлиб, турли мамлакатлар билан илмий-техник, маданий алоқаларни йўлга қўйиш улар ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш иқтисодиётни фаол ва ҳар томонлама ривожлантириш, ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишда ёрдам берувчи воситадир.


Жаҳон миқёсида ҳар қандай давлат, хоҳ кичик, хоҳ йирик бўлсин, қандай тараққиёт даражасида бўлмасин, ташқи иқтисодий алоқаларсиз кўзланган мақсадга эриша олмайди. Чунки жаҳонда ишлаб чиқарилаётган буюмлар ассортименти бир неча миллион турни ташкил қиладики, бирорта давлат уларни ўзида ишлаб чиқариш қудратига эга эмас. Айрим ҳолларда эса баъзи тур маҳсулотларни ўзида ишлаб чиқаргандан кўра, бошқа мамлакатлардан олиб келиш (сотиб олиш) арзонга тушади. Шунинг учун ташқи савдо давлатнинг турли талабларини кондиришда, ижтимоий-иқтисодий ўсишни соғломлаштириш ва самарадорлигини оширишда муҳим касб этади. У эл ва эллатларни яқинлаштиради ва охир оқибат давлат қудратини оширади, аҳоли турмуш даражасини яхшилайди.
Ташқи иқтисодий алоқаларни оқилона амалга ошириш хўжаликнинг турли тармоқларини кенг ривожлантиришга имкон беради. Саноат ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришни такомиллаштириш, замонавий техника ва технологиялар билан қуроллантириш, меҳнат ресурслари, табиий минерал-хом ашёдан янада самаралироқ фойдаланишга замин яратади. Оқилона ва янада самаралироқ амалга оширилган ташқи иқтисодий алоқалар мамлакат олдида турган ижтимоий-иқтисодий вазифаларни муваффақиятли ҳал этишга имкон беради.
Турли мамлакатларнинг илмий-техник ютуқларидан моҳирона фойдаланиш, ишлаб чиқаришга жаҳон илғор тажрибаларини кенг жорий этиш ва ёйишга кўмаклашади. Шунинг билан бирга фан-техника долзарб муаммоларини ҳал этишни тўлаштиради.
Ташқи иқтисодий алоқалар мазмунини ҳамкор мамлакатлар ва бутун жаҳонда ишлаб чиқариш муносабатлари ва ишлаб чиқариш кучлари характери, тузилиши, динамикаси, тараққиёти даражасини белгилайди. Ташқи иқтисодий алоқалар мамлакатларнинг ўзаро манфаатли ва тенг ҳуқуқлик принципларига асосланади.
Ўзбекистон Республикаси халқаро савдода иштироки жаҳон мамлакатлари билан савдо айланмасини кенгайтиришга асосланган. Бу бугунги кунда осон бўлмаган муаммоларни оқилона ва самарали ҳал этиш имконини беради.



Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling