Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ш. Д. Эргашходжаева, И. Б. Шарипов


Товарнинг яшаш даври ва унинг босқичлари


Download 1.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/122
Sana06.04.2023
Hajmi1.55 Mb.
#1333385
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   122
Bog'liq
marketing asoslari oquv qollanma

 
7.2.Товарнинг яшаш даври ва унинг босқичлари 
Фирмалар маҳсулотнинг ҳолатини аниқлашда унинг яшаш даврини 
тадқиқ этишга таянадилар. Маҳсулотнинг яшаш даври товарнинг бозорга 
кириб келишидан бошлаб, то унинг бозордан чиқиб кетишига қадар бўлган 
даврда амалга ошириладиган тадбирлардан иборат концепциядир. Биринчи 


184
марта товарнинг яшаш даври концепциясини 1965 йили Теодор Левитт 
томонидан эълон қилинган. 
Товарнинг яшаш даври тўрт типга ажратилади: маҳсулотнинг катта 
синфининг яшаш даври, маҳсулот турининг яшаш даври, қўллаш 
усулларининг яшаш даври, маҳсулот маркасининг яшаш даври. Масалан, 
биринчисига соат мисол қилиб келтирсак, маҳсулот турига эса кул ва осма 
соатларни келтириш мумкин, қўллаш усулларига кўра эса қўнғироқли 
соатлардан фойдаланишни мисол қилиб келтириш мумкин. 
Маркетинг мақсадларида яшаш даврининг жами тўртта типи 
ўрганилади, фирма доирасида иккинча ва учинчи типларига кўпроқ 
эътибор берилади. Биринчиси шу синфга мансуб маҳсулотга талаб 
пасаядиган даврда, тўртинчиси эса рақобатчи фирманинг мавқеини 
аниқлаш зарурияти пайдо бўлганда қўлланилади. 
Товарнинг анъанавий яшаш даврида қуйидаги босқичлар ажралиб 
туради.
1.ишлаб чиқариш; 
2.кириб келиш; 
3.ўсиш; 
4.етуклик; 
5.тўйиниш; 
6.инқироз (касодлик). 
Амалда ҳар бир маҳсулот учун бу нарса ҳар хил кечади, айрим 
товарлар бозорга кириб келишининг ўзоқ даврини бошидан кечаради
бошқаси тезда кириб келади, тарқалади, ўзоқ муддат барқарор сақланиб 
туради. 
Товарнинг яшаш даври босқичларини аниқлашнинг асосий мезони 
маҳсулот сотиш ҳажми ва фойда нормаси динамикасидир. 
Маҳсулот ишлаб чиқариш (ИТТКИ) босқичи товарни барча ҳаётий 
даврида муҳим босқич бўлиб ҳисобланади. Маҳсулот ишлаб чиқариш 
қанча самарали амалга оширилса, яъни лойиҳалаштирилаётган товар 


185
бўйича бозор талаби ва ҳаридор эҳтиёжини фирма вақт бўйича тезроқ 
ҳисобга олса, ушбу босқичда ҳаражатлар шунча кам бўлади. Фирма янги 
товар билан бозорга тезроқ чиқади ва зарур фойдани олади. 
Кириб келиш босқичида сотиш ҳажмининг ғоят кескин ўсиши билан 
ажралиб туради. Бозор маҳсулотни ҳали қабул қилмаган нархлар нисбатан 
юқори бўлади. Савдо юқори даромадли гуруҳларга мўлжалланади. 
Рақобатчилар умуман оз. 
Шундай қилиб бу давр капитал сарфлар даври ҳисобланади, сарфлар 
кейинчалик фойда келтириши мумкин, ёки маҳсулот ишлаб чиқаришдан 
воз кечиладиган бўлса, улар тўлиқ ҳаражатлар ҳисобига ўтказилади, яъни 
ҳисобдан учирилади. 
Ўсиш даврида товар сотиш ҳажми усиб боради - истеъмолчилар 
маҳсулотни қабул қилган ва унга бўлган талаб таъминланган бўлади. Ҳар 
қандай маҳсулот бу босқичга етиб келмайди: кўплари бозорга кириб келиш 
давридаёқ касодга учрайди. Бозор сифати юқори рақобатчи маҳсулот 
билан тўлиб кетади. Нархлар тобора арзонлашиб боради. 
Етуклик босқичи товар оборотини максималлаштириш, бозорни 
кенгайишини давом этиши ва абсолют ўсиши билан тавсифланади. Ишлаб 
чиқариш ва товар тақсимлаш тизимида тайёр маҳсулот заҳиралари ошиб 
боради. Бозорда интенсив рақобат ҳукм суради. Янги модификацияли 
товарларни киритиш уларни ассортимент гуруҳини кенгайтириш ҳамда 
ҳаридорларга янги хизмат кўрсатиш услубларини киритиш интенсив 
инновация чора-тадбирлари воситалари орқали амалга оширилади. 
Маҳсулотни етуклик босқичида маркетингни асосий стратегиялари 
бозорни модификациялаш, товарни модификациялаш ва маркетинг-миксни 
модификациялаш бўлиб ҳисобланади. 
Тўйиниш даврида бозор ва нархлар барқарорлашади. 
Сифатсиз ва рақобатга бардош бермайдиган маҳсулотлар бозордан 
сиқиб чиқарилади. Товар сотиш суръатлари тобора пасаяди. Тўйиниш 


186
даврида фирманинг умумий мақсади, маҳсулотни барча турлари бўйича 
тўлиқ сотишни тобора ошириб боришни таъминлашга қаратилади. 
Инқироз даврида маҳсулотнинг ўтиши қийинлашади, фойда камаяди, 
рақиблар майдондан кетади. Бу босқич давомида фирманинг мақсади 
“маҳсулот тайёрлашни давом эттиришдан иборат” бўлади, маҳсулотни 
бозорга етказиб беришни тўхтатиш ҳақида қатъий қарорга келгунга қадар
ундан олиш мумкин бўлган жами фойдани сиқиб олиш учун шундай 
қилинади. 
Товарни яшаш даври концепцияси маҳсулот ассортиментини 
режалаштиришда катта аҳамиятга эгадир.

Download 1.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling