Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ш. Д. Эргашходжаева, И. Б. Шарипов


-БОБ. РАҚОБАТ ВА ТОВАРНИНГ РАҚОБАТ ҚОБИЛИЯТИ


Download 1.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/122
Sana06.04.2023
Hajmi1.55 Mb.
#1333385
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   122
Bog'liq
marketing asoslari oquv qollanma

6-БОБ. РАҚОБАТ ВА ТОВАРНИНГ РАҚОБАТ ҚОБИЛИЯТИ 
 
6.1. Рақобат тушунчасининг моҳияти ва рақобат турлари 
Рақобат - бу тадбиркорликнинг ажралмас бир бўлагидир. 
Рақобат - умумижтимоий категория бўлиб, ижтимоий жараён 
қатнашчилари ўртасида яхширок яшаш учун буладиган курашни 
англатади. 
Рақобат сўзи лотинчадан олинган бўлиб, мақсадга эришиш учун 
курашни билдиради. Бозорда рақибларнинг мақсади ҳаридорни товарни 
ҳарид қилишга жалб қилишдан иборат.
Рақобат иқтисодий фаолият иштирокчиларининг ўз манфатларини 
туларок юзага чиқариш, яъни яхши даромад топиш, ўз мавкеини 
мустахкамлаш, ўз қобилиятини намоён этиш ва имиж (обрў-эътибор)га эга 
бўлиш учун бошқалар билан курашадилар. 
Бозор тизимида рақобатнинг мукаммал ва номукаммал 
рақобатдан иборат икки асосий тури бор. 
Мукаммал ёки соф рақобат шундай рақобат-ки, унда купчилик 
қатнашади. Эркин рақобатли бозорда сотувчилар ва ҳаридорлар купчилик 
бўлиб, улардан ҳар бири монопол мавкега эга булмайди, бозорда 
зуравонлик килиб ўз измини юргиза олмайди. 
Номукаммал рақобат чекланган рақобат, табиатан монопол 
рақобатдир. Бунда купчилик булмаган, лекин товарларнинг катта кисмини 
таклиф этувчи ёки сотиб олувчи фирмалар рақобатлашади. Номукаммал 
рақобатнинг олигаполистик рақобат деган тури ҳам борки, унда гоят 
озчилик, лекин йирик фирмалар қатнашади. Шу боисдан рақобат тор 
доирада юз беради. Олигаполистик рақобатга мисол килиб, автомобиль 
бозоридаги рақобатни олиш мумкин. Масалан, Германияда “Мерседес 
Бенц”, “БМВ”, “Фолксваген” ва “Оппель” каби фирмалар автомобиль 
бозорида рақобатлашадилар, уларга бас келадиган фирмалар умуман йук. 


165
Аммо улар ҳам жахон бозорида “Форд”, “Таёта”, “Пежо” ва “Вольво” каби 
фирмалар рақобатига йўликади. 
Номукаммал рақобатнинг яна бир тури соф монополистик 
рақобатдир. Бу рақобатга хос белги шуки, бунда у ёки бу тармокда айнан 
бир фирманинг хукмронлик килишидир. М., Тошкент трактор заводи 
Ўзбекистондаги трактор бозорида танхо хукмрон, ундан бошка 
тракторсозлик заводлари йук. Лекин четдан, хорижий мамлакатлардан 
келтирилган тракторлар унинг товари билан рақобатлашади. 
Соф монополияни икки омил юзага келтиради:
а) технологик монополия техникавий янгиликлар йирик фирмалар 
кулида тупланади, натижада бошкалар улардан фойдалана олмайдилар ёки 
фойдаланган такдирда ҳам бунга катта пул тулайдилар, натижада уларнинг 
товарлари кимматга тушиб, рақобатга чидай олмайди; 
б) табиий монополия ер ости ва ер усти бойликлари айрим 
фирмаларнинг ихтиёрида бўлиб, бошкалар улардан фойдалана олмайди. 
Масалан, бир фирма нефтга бой булган ерни сотиб олган бўлса, бошка 
фирмалар шу ерда нефт казиб олиб, нефт бозорида рақобат кила олмайди. 
Рақобат кураш воситалари ва усуллари жихатидан халол рақобат 

Download 1.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling