Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ш. Д. Эргашходжаева, И. Б. Шарипов


 Рақобат стратегияси ва рақобат босқичлари


Download 1.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/122
Sana06.04.2023
Hajmi1.55 Mb.
#1333385
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   122
Bog'liq
marketing asoslari oquv qollanma

6.2. Рақобат стратегияси ва рақобат босқичлари 
Рақобат курашида самарали фаолият юргизиш, унда муваффақият 
қозониш рақобат стратегиясининг қанчалик пухта, изчил, ўзоқни кўра 
оладиган режасини ишлаб чиқишга ўзвий боғлиқдир. 
Рақобат стратегияси - рақобат курашининг ўзоқ даврга 
мўлжалланган бош йўли ва йўл-йуриқларини ифода этади. 
Стратегиянинг максади тез кунда фойдани максималлаштириш, оз 
фойда билан қаноат килган холда ўз бозорини кенгайтириш ёки рақибни 
бозордан сикиб чиқариш, янги бозорга аста-секин кириб бориш каби 
масалаларда ҳаракат йўлларини белгилашдан иборат. Стратегияга караб 
кураш тактикаси (усули ва шакллари) танланади. 
Фирмалар рақобатнинг бир усулидан аста-секин бошка усулига 
утиши ёки бир йўла турли усулларни қўллаши мумкин. Масалан, Хитой 
фирмалари сифати паст бўлса-да, арзон товарлар чиқариб, нарх рақобати 
йўлидан, Ғарбий Европадаги фирмалар нархи юқори бўлса-да, сифатли 
товарларни таклиф этиш йўлидан борадилар, чунки Ғарбий Европада 
ахолининг ҳарид қобилияти Хитойга караганда анча юқори. Янги 
индустриал давлатлардаги (Тайвань, Гонконг, Сингапур, Корея 


168
Республикаси) фирмалар ҳам сифат, ҳам нарх воситасида рақобатлашувга 
мойил. Бу мамлакатларда юксак технология мавжуд ва ишчи кучи 
малакали бўлса-да, арзон туради. Натижада мавжуд афзалликлар 
ҳаражатларни пасайтирган холда, сифатли товар чиқариш имконини 
беради. Бунга мисол килиб Кореянинг “Самсунг электроник” компанияси 
бозорга 
чиқарадиган 
телевизорларни 
ва 
ДЭУ 
корпорацияси 
автомобилларини олиш мумкин. Улар рақобатбардош булганидан жахон 
бозорига шиддат билан кириб бормокда. 
Рақобатга ҳар хил ёндошув Ўзбекистонда ҳам бор. Масалан, 
Тошкент бозори учун ишловчи фирмалар ҳам нарх, ҳам сифат рақобатини 
қўллаши мумкин, бу шаҳарда ахолининг бой катламлари борки, улар учун 
нархга кура товарнинг сифати афзалрок, айни вактда ахолининг камкувват 
кисми ҳам борки, улар учун товарнинг арзон булиши мухим. Нукус ва 
айрим бошка шаҳарлардаги фирмалар куп холларда нарх рақобатига 
мойил буладилар, бу ерда ахолининг ҳарид қобилиятига кура арзон 
товарлар рақобатбоп хисобланади. 
Рақобат кул ковуштириб утиришга йўл куймайди, у кураш 
булганидан ҳаммани ҳаракатга, яхши ишлашга ундайди. 
Рақобат бозор иқтисодиётини ҳаракатга келтирувчи механизм, уни 
олга элтувчи куч хисобланади. 
Рақобатдаги иқтисодий танлов тамойилига кура иқтисодиёт 
иштирокчилари сараланади, яхши ишлаган фирма бойиб боради, ёмон 
ишлагани синади, ёпилади ёки кучли фирмаларга кушилиб кетади. 
Рақобатга бардош бера олмаган фирмалар зарар курадилар, ўз 
мажбуриятлари бўйича пул тулай олмай коладилар, яъни банкрот холига 
тушадилар. 
Бозор иқтисодиётининг илк белгилари пайдо булиши билан унга 
хос рақобат ҳам юзага келади. Иқтисодиёт ривожига мос холда 
рақобатчилик муносабатлари ҳам такомиллашиб боради. Бозор рақобати 
тарихан 4 босқичдан утади. 


169

Download 1.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling