Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ш. Д. Эргашходжаева, И. Б. Шарипов


Download 1.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/122
Sana06.04.2023
Hajmi1.55 Mb.
#1333385
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   122
Bog'liq
marketing asoslari oquv qollanma

ва ғирром рақобатга булинади. 
Халол рақобат конуний, йўл берилган ва ҳамма тан олган
инсоний усуллар билан ўзаро беллашувдир. 
Ғирром рақобат ман этилган воситалар ёрдамида ва гайриинсоний 
усуллар билан олиб борилган курашдир. 
Ғирром рақобат ёввойи бозор иқтисодиётининг, халол рақобат 
маданий 
(цивилизациялашган) 
бозор 
иқтисодиётининг 
белгиси 
хисобланади. Ғирром рақобат юз берганда жосуслик, купорувчилик, рэкет, 
тухмат, товар белгисини ўғирлаш ва хатто қотиллик каби усуллар 
қўлланилади, рақибни турли йўллар билан обрўсизлантириш чоралари 
кўрилади. 


166
Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат” тўғрисидаги қонунининг 
12-моддасига мувофиқ инсофсиз рақобатни тақиқлаш бўйича қуйидаги 
мулоҳазалар келтирилган: 
Инсофсиз рақобатга, шу жумладан: 
“хўжалик юритувчи субъектга бозор афзаллиги яратишга, унинг 
тадбиркорлик обрўсини оширишга, шунингдек бошқа хўжалик юритувчи 
субъектга зарар етказишга ёхуд унинг тадбиркорлик обрўсига путур 
етказадиган носамимий таққослар тарқатилишига; 
юридик шахснинг интеллектуал фаолияти натижаларидан ва уларга 
тенглаштирилган индивидуаллаштириш воситаларидан, маҳсулотни, 
хизматлар бажаришни индивидуаллаштириш воситаларидан ноқонуний 
фойдаланиб товар сотишга;
товарнинг хусусияти, тайёрланиш усули ва жойи, истеъмол 
хоссаларига, товарнинг нархи, сифати, тайёрловчи (бажарувчи)нинг 
кафолатли мажбуриятларига нисбатан истеъмолчиларни чалғитиш, 
шунингдек 
товарнинг 
ташқи 
безатилишини, 
унинг 
номини, 
маркаланишини, товар белгисини, бошқа тижорат белгисини такрорлаш
реклама материалларини, товарнинг фирмали ўрами ва шаклидан нусха 
кўчириш, рақобатчи ишлаб чиқарадиган товарнинг имитация қилинишига; 
илмий-техника, ишлаб чиқариш ёки савдо ахборотини, шу жумладан, 
тижорат сирини эгасининг розилигисиз олиш, ундан фойдаланиш, уни 
ошкор этишга;
бошқа хўжалик юритувчи субъектнинг товарлар бозорига киришини 
тўсишга йўл қўйилмайди”
1

Халол рақобатда маданий усуллар қўлланилади. Бу усуллардан 
нарх воситасида рақобатлашув, товар сифатини ошириш оркали курашиш, 
сервис (хизмат курсатиш) оркали беллашув кенг таркалган. Бу усуллардан 
алохида-алохида эмас, балки биргаликда фойдаланиш ҳам қўлланилади. 
1
Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 6 январдаги “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни. № 
ЎРҚ-319. -// Халқ сўзи 2012 йил 7 январь, №5. 


167
Рақобатнинг турли усулларини қўллашдан асосий максад
ҳаридорни ўз товарига жалб этиб, унинг пулини олишдир. АКШда буни 
“Истеъмолчи доллари учун кураш” деб атайдилар. Рақобатчилик усули 
канчалик самарали бўлса, голиб чикиш имконияти шунчалик куп булади. 
Хозирги рақобат курашида товар рекламасига алохида эътибор 
берилади. 
Реклама товарнинг нафлиги хакида холисона ахборот бўлиб, турли 
йўллар билан ҳаридорга етказилади. Бозор коидасига биноан рекламага 
пул аямаган фирма рақобатда голиб чиқади. Реклама савдо-сотикни 
ҳаракатга келтирувчи кучдир.

Download 1.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling