ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ПЕДИАТРИЯ ТИББИЁТ ИНСТИТУТИ НУКУС ФИЛИАЛИ
Тиббий профилактика ва ОХИ факультети
Жамоат саломатлиги ва согликни саклашни бошкариш кафедраси
-
«ТАСДИҚЛАЙМАН»
Факультет декани
_______ Хожамбергенов К.
«____» ____________2015 йил
|
2015 – 2016 ўқув йили
ЎҚИТУВЧИНИНГ ШАХСИЙ ИШ РЕЖАСИ
Исми шарифи
Илмий унвони ва даражаси
Ассистент 1,0
лавозими
Шахсий иш режани қабул қилдим Курбаниязов Амангелди Ерниязович ___________
Имзо
Ўқитувчининг шахсий иш режасини тўлдириш бўйича тавсиялар
Ўқитувчининг шахсий иш режаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2015 йил 9 сентябрдаги 5-2015- сон буйруғи ("Вақт меъёрлари" нинг янги тахририни тасдиқлаш тўғрисида) асосида тузилади;
Ўқитувчининг шахсий иш режасидаги ўқув ишлари тақсимот қисми кузги ва баҳорги семестрлар учун кафедранинг институт ректори томонидан тасдиқланган профессор-ўқитувчи ходимлар ўртасидаги ўқув юклама тақсимоти асосида тўлдирилади.
Ўқитувчининг шахсий иш режаси ўқув йилининг бошида 1,0, 0,75, 0,5; 0,25 ставкада ишловчи ходимлар ва ўриндош тартибда ишга олинганлар томонидан тўлдирилади (фақат соатбай тартибда ишга олинган ходимлар бундан мустасно);
4. Шахсий иш режада барча иш турлари кузги ва баҳорги семестрлар учун алоҳида тақсимланади ва семестр тугаши билан тақсимот бажаруви акс эттирилади. Тўлиқ ставкада ишлаётган ўқитувчининг барча иш турлари бўйича йиллик тақсимот ва бажарув ҳажми 1540 соат бўлиши керак (0,25 ставка учун - 385 соат, 0,5 ставка учун - 770 соат ва 0,75 ставка учун - 1155 соат). Айрим иш тури буйича бажарув тақсимотга нисбатан кам ёки ортиқча бўлса, ўртадаги фарқ бошқа иш турлари бўйича қопланади.
5. Ўқитувчининг шахсий иш режасида 6 соатлик иш кунида қилинадиган иш фаолияти ҳисобга олинади. Ўкув йилида 256-257 иш куни бўлиб, кундалик 6 соатлик иш ҳажмида бу 1540 соатга тенг. Агар кафедра штатида вакант ўрин бўлиб, ўқитувчи қўшимча ставкага (0,25 ёки 0,5) ўқув йилининг бошида расмийлаштирилса, у холда унинг умумий барча иш турлари бўйича йиллик тақсимот ва бажарув ҳажми 1,25 ставка учун 1925 соат ёки 1,5 ставка учун -2310 соатга тенг.
6. Ўқитувчининг шахсий иш режасида ҳар бир фаолиятга тегишли иш турларини тақсимлашда 2015 йил 9 сентябрдаги 5-2015- сонли буйруғига илова қилинган "Вақт меъёрлари" асосида ўқитувчи томонидан бажара оладиган вазифалар акс эттирилиши лозим. Профессор-ўкитувчиларнинг ўқув (маъруза, амалий1 семинар ва лаборатория) соатлари хажми 400 соатдан кам булмаслиги тавсия этилади
Do'stlaringiz bilan baham: |