Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети
Download 7.02 Mb. Pdf ko'rish
|
avtomobil jollarini qurish texnologiyalari va uni tashkil etish
n
g — а 1 0 1 + а 2 0 2 + + <Х-0- _ г=1 _________________________________________________ (12) n а +а 2 + — a t £ а i =1 Лойиха, меъёрий хужжатларга улчамларни мослик даражаси «аъло», «яхши» ёки «коникарли» бахога бохоланиши мумкин. Бу бахолар шартли равишда мос равишда 5, 4 ва 3 баллга тенглаштирилади. Йўл пойини сифатини умумий бахоси Р куйидаги ишларни S ўртача кийматини йегиндиси сифатида аникланади: 1) йўл пойи асосини тайёрлаш; 2) кўтарма қуриш ва ўйма уйиш; 3) сув кочиришни таъминлаш; 4) мустахкамлаш ишлари: P = 0,26(0,7қ + S 2 + 0,8S 3 + 0,7қ), (13) бу ерда иш турини бахолашни сонли коэффициентлар ва индекслари курсатиб утилган ишларни тартиб ракамига тугри келади. Меъёрий хужжатларда йўл пойини ровонлигига, талаблар ишлаб чикилмаган, шунинг учун у жуда катта оралик кийматига эга. Етарли ровонлик булмаса зичлаш бир хил булмайди ва йўл тўшамаси қатламларидаги материални ортикча сарфига олиб келади. В.А.Семенов йўл пойи учун ровонлик меъёрини ва бирхиллигини таклиф килди. Одатдаги йўл машиналари 107 билан йўл пойини қуришда уч метрли рейкани остида ёриглик 10 мм гача куйилади, кузатиш системаси бор машинада - 5 мм. Автомобиль йўллари қурилиши атроф-мухитга жиддий таъсир утказади. Бундай таъсир турлича табиатга эга. Ер қатламини хосил қилиш, куприклар қуришокибатида жой ландшафта узгаради; сув хайдовчи сунъий иншоотларнинг, чукурликларнинг барпо этилиши, резервлар ишлаб чиқилиши гидрогеологик ва геокреологик жараёнларнинг кечишини узгартириб юборади; бутун Автомобилььйўли буйлаб ажратилган ер чегарасидаги, карьерлардаги дарахтларнинг кесиб ташланиши, тункаларнинг казиб олиниши, буталарнинг олиб ташланиши, тупроқ-усимликқатламининг бўзилиши хам гидрогеологик, геокреологик, биологик ва биокимёвий жараёнларга таъсир утказади; тураржой биноларининг, йўлқурилиши бўйича ишлаб чикариш корхоналарининг қурилиши, козонхоналардан фойдаланиш, асфалтбетон коришмаларини тайёрлаш усимликларнинг йук килинишига олиб келади, янги ерларга одамларнинг кучиб келиши эса атрофдаги хайвонлар ва кушлар сонининг кескин камайишига сабаб булади. Қурилиш, геодезик, тадкикот ва бошка ишлар тугаганидан кейин бу ишларни бажараётган ташкилотлар уз кучлари билан хамда уз маблагларига фойдаланилган ерларни кишлокхужалиги учун ярокли холга келтириши лозим. Ерларни тиклаш қурилиш ишларини олиб бориш давомида ёки улар тугаганидан кейин бир ойлик муддатда, бирок тупроқ музлайдиган пайтдан бошкавактда олиб борилади. Йўл пойини қуришда ишлар сифатини назорат қилиш ва ишларни кабул қилиш Йўл пойи қурилиши сифатини технологик жараёнга мувофик назорат қилишда куйидагиларни текширилиши лозим: > йўл пойининг уки буйлаб режада ва баландликда тугри жойлашганини; > олинадиган грунтни унумдор қатлами калинлигини; > йўл пойи асосидаги грунт зичлиги; > ишлатиладиган грунтнинг намлиги; > ёткизилаётган қатлам калинлиги; қ кўтарма қатламларида грунтнинг бир хиллиги; қ кўтарма қатламларидаги грунтнинг зичлиги; > юза равонлиги; > йўл пойи кундаланг кесими (ук билан йўл чети орасидаги масофа, кундаланг нишаблиги, ён багир киялиги); > зах кочирувчи кувур ва сув кайтарувчи курилмалар, қатламлар, йўл ёкаси ва ёнбагир қияликларини мустахкамлигининг тугри бажарилганлиги. Куриб битказилган йўлни ва унинг иншоотларини фойдаланиш учун кабулқилишда ажратилган ерлардан тугри ва тежамли фойдаланилгани текширилиши зарур. Йўл тушамси мустахкамлиги,қоплама равонлиги ва тишлашиш сифатини бах,олаш усуллари ва курилмалари Йўл қопламаси юзасининг геометрик хусусиятлари ® (A) Лойихавий юза (D) Мегатекстура (B) Микротекстура (Е) Равонлик (C) Макротекстура (F) Буйлама кесим 108 № Копла юзасининг гео|метрнк пар а метр л а рн номн Улчов бнрлнгн(мм) Тулщ-ш узунлик Амплитуда 1 Мг ткр отек сту р а 0 - 0.5 0 - 0.2 2 Ма кр отек сту р а 0.5 - 5 0.2 - 1 3 Мегатекстура 5 - 50 1 - 5 4 Рявонлик Кнчгж тулщ-ш у зуншждагн 50-5000 1 - 20 Ўрта тущш узунлнкдагн 5000-15000 5 - 50 Катта тулк;нн узунлнкдагн 15000- 50000 10 - 200 қоплама норавонлиги деб- унинг юзасини автомобиль динамикасига, динамик юкланганликка ва харакат кулайлигига таъсир киладиган даражада, лойихдвий юзага нисбатан огиши тушунилади. 8888 85-расм: Иулнинг равонлиги йўл юзасининг таснифи булиб, норавонлик ёки буйлама ва кундаланг равонликларга ажратилади. Уч метрли рейка ва унинг понаси 86-расм: Равонликни уч метирли река ёрдамида аниклаш. Тураржой-фукаролик объектларини (йўлбошкармалари, мотеллар, ёнилгикуйиш станциялари, йўллардан фойдаланиш хизмати уйлари ва х.к.) қуришда ерлардан тежамли фойдаланилгани II- 60-65 СНиП "Шахарлар, кишлоклар ва кишлокахоли пунктларини режалаштириш ва қуриш" бўйича текширилади. Қурилиш ишлари боришини назорат қилишда машиналар, жихозлар, транспорт воситалари бўйича технологии жараёнларни жорий этишнинг тупроқ ва хавони ифлослантирадиган зарарли чиқиндиларнинг ажралиб чикишини олдини олувчи чораларига канчалик риоя килинаётганига аълохида эътибор бериш керак. Қурилиш учун вактинча бериладиган кишлокхужалик ерлари ёки урмонзорлар ишлар тугаганидан кейин, агар бу ишлар урмон ёки баликх ужаликларида тупроқ қатламининг бўзилишига олиб келган булса, рекултувация килиниши лозим. 109 Тикланган ерлардан фойдаланувчиларга ерларнинг берилиши далолатнома билан расмийлаштирилади. Рекултивация ердан фойдаланувчилар хисобига амалга оширилади, йўлқурилиши учун сметада эса зарур воситалар назарда тутилади. Атмосфера хавосини мухофаза қилиш учун тегишли технологик тадбирлар амалга оширилиши лозим, улар асосида чанг (АЬЗ, КДЗ) ва атмосферага зарарли моддалар чикармайдиган технологик жараснлардан фойдаланиш ётади. Асбоб-ускуналарнинг чоклари ва бирикувчи жойлари яхшилаб герметизация килинади ва максимал даражада мустахкамланади, ишончли чанг тутувчи мосламалар (АБЗ) урнатилади. Зарарли моддалар рекупирацияланган бўлиши, улардан ажратмалар санитар иормалар даражасигача камайтирилиши лозим. Тураржойлар, маъмурий бинолар технологик жараёнлар кечадиган хамда хавони ифлослантирувчи моддалар (АБЗ, КДЗ) манбалари бўлган ишлаб чикариш корхоналаридан 500- 1000 метрлик химоя зоналари билан ажратиб куйилади. Атмосферани мухофаза қилишбўйича тадбирлар Автомобильйўллари қурилиши бўйича ишларни ташкил қилишлойихасининг технологик кисмида ишлаб чикилади. Йўлларни Автомобильқурилиши учун ажратишда хайвонлар миграцияси йўлларини саклаб колишни хам режалаштириш жуда мухим ахамиятга эга. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Дунё хамдустлигини тургун ривожланиш тармойилларини эълон килган ва унда инсонларни хужалик фаолияти инобатга олинган. Уларга куйидагилар киритилган: - тухтовсиз тараккиёт марказида инсонлар булиб, улар соглом унумли яшаш хукукида табиат билан хамоханг бўлишлари керак; - тараккиет хукукини таъминлашда атроф мухитни хозирги ва келажак авлод учун саклаш; - атроф мухит мухофозаси тараккиет жараенини ажралмас кисмини ташкил этиши керак. Транспорт қурилишида юкорида келтирилган тамойилларга асосан экологик тизим ёндашуви ишлаб чикарилган ва у ушбу фаннинг шаклланаетган бир кисмидир. Транспорт экологияси фанида транспортни табиат билан узаро таъсири, атроф мухитни инженерлик химоялаш усуллари, биосферада тухтатиб булмас жараенларни хосил бўлишини олдини олиш масалалари урганилади. Шу ендашувга биноан табиат-техник тизим (ТТТ) ва унинг транспорт тизим булаги (ТТТТ) тушунчалари киритилган. Биринчиси - инсонлар хужалик фаолияти натижасини акс эттиради, иккинчи эса унинг бир булагидир. Асосий ендашув бу транспорт объектини лойхалаш, қуриш, фойдаланиш ва кайта қуриш даврида объектни хавфсизлигини таъминлашни бошкарувчи усул яратишдир. Бундай усулни татбик этишда хар бир автомобил йўл лойихаси бўйича атроф мухит химояси тадбирларини ишлаб чикилади. Тадбирларда атроф мухитга етказилиши мумкин бўлган зарарни олдини олиш еки уни тиклаш усуллари амалга оширилади. Экологик зарарни олдини олишда техник ечимларни экологик энг хавфсизин танлашга ва тиклаш усули ТТТТни хафли таъсирлаш омилига тургунлигини оширишга каратилган. Автомобиль йўл транспорти қурилишида келиб чикадиган экологик муаммоларни куйидаги қурилиш ечимлари бўйича гурухлаш мумкин: - ердан фойдаланиш; - архитектурали режалаштириш; - конструктив; - технологик. Автомобиль йўл курувчилари ердан фойдаланувчилардан булиб, унга давлат фондидан ер майдони ажратилади. Амалдаги конунчиликка биноан, зарурият учун вактинчалик ажратилган ер майдонларидан фойдаланувчилар уз маблаглари хисобидан рекультивация - ерни табиатга тиклаб кайтариш бўйича ишлар бажаришга мажбурдирлар. Рекультивацияни қурилиш даврида , буни имкони булмаганда эса, ишлар тугатилгандан сунг бир йил давомида бажарадилар. Унумдор тупроқ қатламини бузулиши билан боглик 110 ишларда қатлам юзадан кучирилади, уюм холатда сакланилади, агар лозим булса, уюмга керакли сув ва угитлар билан парвариш килинади. Унумдор тупроқ қатлами уз мақсади буича кайта ишлатилинади. Ерни рекультивация ишлари техник хужжатларни бир кисми булиб, ер участкасини ажратишни расмийлаштириш учун керакли органларга такдим этилади. Автомобиль йўллари қурилишида автомобил йўли унинг атрофидаги иншоотлар билан бир каторда грунт резервида , карьерларида ер майдонлари ишланилади. Бундай майдонлар иш тугатилгандан сунг текисланиб, унумдор тупроқ билан копланиб, кишлок хужалик учун ярокли холга келтирилиши керак. Карьер урнида сув хавзалари хосил килинганда, унинг киргоклари кучки хосил булмаслиги учун, атрофида ободонлаштириш ишлари бажарилади. Пармалаш - портлатиш ишларни бажарганда, портлаш энергиясини атроф мухитга таъсирини камайтириш учун, бир вактда портлатиладиган зарядларни массасига чекловлар куйилади, зарядларини портлатиш вакти оралиги купайтирилади. Улоктирувчи хусусиятга эга бўлган портлатувчи моддалар урнига юмшатирувчи портлатиш моддаларни ишлатиш, ва сунгра юмшатилган тоғ жинсини ер казувчи машиналар билан казиш ишларини бажариш керак. Тоғли худудларда йўл пойини қуриш буйча ишлаб чикаришни лойихаси (ИЧЛ) ишчи чизмалар бўйича тўзиладиган ишни навбатини ва бажариш муддатини, тургунлигини таъминлаш тадбирларини, шахсий технологик ечимларни аниклайди. Сфатни назорати аввалам бор қурилиш шароитида йўл пойини мустахкамлигини таъминлашни текшириш ва ишни ховфсиз олиб бориш, техно-ишчи лойиха ва ИЧГга амал қилиш, хамма технологик жараёнларни машина билан таъминланганлиги, иш жойи бўйича урнатилган тартибда ишни бажаришни, грунт тупламини жойларда жойлашиш бўйича ва ишни бажариш вакти бўйича камраб олади. Бу хамма назорат тадбирлари тоғ ён багрини, киялигини, иншоотларни мустахкамлигини саклашга каратилган, яъни тоғли худудларда йўл пойини қурилишини бош сифатини курсаткичларини таъминлашга каратилган. Тикка тоғ ён багриларида ва кучкили қияликларда ўймаларни, тиргович девор тагидаги котлованларни факат махсус химояловчи тадбирлар утказиб ва иш фронти бўйича урнатилган кетма-кетликда, уларни бажариш усуллари бўйича (экскаватор билан ишлаш ёки портлатиш, портлатиш куввати ва уларни кетма-кетлиги ва бош.) ва грунт тупланган жойи бўйича очиш керак. Кўтармани юкори кисмида (баландлиги бўйича 1 м гача) йириклиги 250 мм дан катта булаклар булмаслиги керак, кўтармани колган кисмида - зичлаштирилаётган қатламни калинлигини 2/3 дан куп эмас. Йирик донали грунтларни зичлашда суглинкали майда доналарни намлиги кулай намликка тенг бўлиши керак, енгил нурайдиган сувга мустахкам булмаган йирик донали грунтларни зичлашда тугопластик консистенцияга мос келиши керак. Бу грунтларни икки боскичда зичлаштирилади: аввал решеткали катоклар ёрдамида, кейин қатламни калинлиги 0,3- 0,4 м белгилаб огир пневмо ғилдиракли катокда. Мергелда, опокадп, аргиллитда, алевролитда, сланецли глинада ва бошка мустахкам булмаган грунтларда баландлиги 1,0-1,2 м бўлган кўтармани юкори кисми, шунингдек ён богрида 0,15- 0,20 м қатлам кўтармани хамма кисми бўйича химояловчи вазифасини бажаради. Шунингдек назоратни асосий усули булиб ишлаб чикаришдаги кундалик назоратлар: режада ва кесимда ук чизигини тугри жойлашиши; кундаланг кесимни тугри жойлашиши, табий асосни зичлиги, кўтарма қатламларида грунтни бир хиллиги ва зичлиги, айрим коя тошларни қатламини тургунлиги (керак булса) хисобланади. Йирик донали грунтларни зичлашиш даражаси йирик булаклар 60 % дан ошганда етарли хисобланади, агар кўтармани юкори 1,0-1,2 м кисмида чукиш 10-12 % ни ва 8-10 % ни колган кисмида ташкил килса. Мехнатни мухофаза қилишда зарур бўлган тадбир-чоралар лойихалаш даврида икки боскичда хал этилади: биринчи боскич лойихалаш даврида қурилишни ташкил қилиш (КТК) 111 лойихасини тўзиш, яъни қурилишдаги ялпи ишлар кетма - кетлигини ва умумий хавфсизликни таъминловчи тадбирлардан иборат булса, иккинчи боскич қурилиш чогида сурункали давом этадиган ишларни бажариш жараенида хавфсизликни таъминлайоладиган ишни бажариш (ИБЛ) лойихасини тўзишдан иборатдир. Ушбу лойихаларда хал килиниши лозим бўлган мехнатни мухофаза қилиш масалалари таркибан ва мазмунан мукаммал ечимга эга бўлиши ва кулланма асосида тўзилиб курувчиларга юкорида курсатилган муддат ичида такдим этилиши зарур. Чунки қурилиш меъёрлари ва коидалари (КМД 3.01.02-00) курсатмаларига биноан хар кандай қурилиш ва таъмирлаш ишларини бундай лойихаларсиз олиб бориш катъиян ман этилади. Мехнат хавфсизлиги масалалари дастлаб лойихани тузувчи ташкилот томонидан қурилишни ташкил қилиш лойихасида, бош пудратчи ташкилот томонидан эса ишни ташкил қилиш лойихаларида акс эттирилади. Бу лойихаларда куриладиган жаъми масалалар учта яъни умуммайдон хавфсизлиги, тартибот жараёнидаги хавфсизлик ва махсус масалалардир. Умуммайдон масалалари қурилиш бош режасида курилиб, майдонни танлаш, текислаш, сатхини белгилаш Еа девор билан тусиш, одамлар ва машина - механизмлар учун кириш ва чикиш йўлларини белгилаш, ишчилар ва рахбар мукандислар учун зарур бўлган барча ёрдамчи иншоотларни, яъни ечиниб - кийиниш, овкатланиш ва ювиниш хоналари санитария коидаларига риоя килинган холда жойлаштирилади, вактинчалик фойдаланиш учун электр тармоги, иссик ва совук сув, хамда окава сув узатгич тармокларилари, алока ва радио тармоклари каби иншоотларни аник хисоблар асосида тугри жойлаштиришни уз ичига олади. қурилиш жараёнийи ифодаловчи иккинчи масала тартибот ва мехнат жараёни хариталарида уз ечимини топадиким, унда ишчининг саломатлигини химоя қилиш борасида аник хисобларга асосланган ва махаллий иш шароитларини инобатга олган мухандислик мулоказалари ўзини ягона ва аник ечимини топган бўлиши лозим. Нихоят учинчиси махсус масалалар турқумини хал этишдан иборат булиб, макаллий ер, иклим ва атроф мухитни экологик шарт-шароитларидан келиб чиккан холда, ишловчилар ва атроф - мухит учун хавф - хатар манбаларини бартараф килинишига каратилган булади. Яъни қурилиш майдонидаги ер ости ва устидаги злектр, телефон, радио ва сув гармокларини махаллий хокимият билан келишган холда кучириш назарда тутилади. қурилишни ташкил қилиш лойихаларини мухокама қилишда бош пудрат ва ёрдамчи ташкилотлар мутахассислари, яъни бош механик, технолог, энергетик, мехнатни режалаш ва маош булимлари ходимлари, мехнат хавфсизлиги бўйича катта мутахассислар ва бошкалар иштирок этадилар. Мехнат хавфсизлиги булимининг катта мутахассиси бош мухандис ёрдамчиси сифатида ушбу лойихаларда курилаётган хавфсизлик масалаларини аник ва мукаммал хал этилишини назорат қилиш ва тасдиклаш хукукига эгадир. Шундай килиб лойиха мутахассислар томонидан куриб чикиб маъкуллагандан кейин хавфсизликни таъминлаш борасидаги лойихалар қурилиш бош мухандисига тасдиклаш учун такдим этилади. Тасдикланган қурилишни ташкил қилиш ва ишни бажариш лойихалари мулжалланган навбатдаги қурилиш билан танишиш ва уни ўрганиш учун бош пудрат ташкилотининг курувчи мухандисларига ушбу майдонда иш бошлашдан камида 2 ой олдин такдим зтидади. Ишларни режали ва хавф - хатарсиз олиб борилиши, хавфсизлик тадбирлари кай даражада хал килинганлигига ва шу билан бирга махаллий мухит ва иклим шароитлари канчалик тула хисобга олинганлигига бевосита богликдир. қурилишда мехнат мухофазасининг техникавий ва ташкилий масалалар мажмуаси хал килинади. Бу лойиханинг ташкилий кисмлари аник хисоблар асосида тўзилади ва куйидагилардан иборат булади: баландлига 2 м келадиган урама девор, вактинчалик йўл ва йўлаклар, иссик ва совук сув узатув чи кувурлар, окава сув кувурлари, электр, алока ва радио тармоклари, ёритгичлар, электр таксимлагич шкафлар, хожатхоналар ва шахсий тозалик ва ювиниш хоналари, дам олиш хоналари, тиббий ёрдам курсатиш бурчаги, омборхоналар, мухандислар хонаси, овкатланиш хонаси, майдонга кириш ва ундан чикиш дарвозалари, кўтарма кран ва унинг йўли, кран йўли атрофидаги чегараловчи тусик, хавфли мухит 112 чегарасини билдирувчи панжара тусиклар, қурилиш ашёлари сакланадиган ёпик ва очик омборлар, темир-бетон, ёгоч ва металл мосламалар сакланадиган майдончалар, ёнишга мойил, қурилиш ашёлари ва жихозлари сакланадиган ёпик омборлар, кучма ёритгич курилмалари, ёнгинга карши гидрантлар ва ут учириш воситалари бурчаги хамда овкат чиқиндилари учун коПҚокли кути, ахлат ураси ва хоказолар. Қурилиш тухтовсиз давом эттирилиши сабабли қурилиш майдонларида мехнат шароитини яратишда ёзнинг жазирама иссик даврида, кишнинг кахратон совугини хисобга олган холда қўшимча тадбирларни ишлаб чик;иш лозим. I 87-расм:. қурилиш майдони атрофини ураш учун ишлатиладиган инвентар девор курилмалари. 1 - х,имоя соябони 2-тахта девори Чунки Ўзбекистон шароитида йил давомида хавонинг харорати - 23°С дан 43°С гача узгариши сабабли ишчиларнинг иш фаолияти ва кийим кечагини йил фаслларига мос даражада ташкил килиниши лозим булади, акс холда ишчилар иклим шароитининг нобоблигидан келиб чикадиган касб касалликларига чалинишлари мукаррардир. Шу боисдан қурилиш майдонларида ёрдамчи хоналарни муьтадил харорат билан таъминлаш мақсадида ёзда сунъий совитгичлар, кишда эса иситгичлар билан жихозлаш мақсадга мувофикдир. Юкорида номлари зикр килинган ёрдамчи хоналар, иншоотлар ва ускуналар бош тархда шундай танланиши ва узаро жойланиши лозимдурким, бири-иккинчисига халакит бермаслиги ва шамол йуналишини инобатгаолган бўлиши шарт. Шунингдек бош тархда огохлантирувчи ёзувлар ва белгилар ёрдамида одам учун хавфли ва зарарли бўлган манбалар олдида харакат йуналишларини аник курсатувчи белгилар куйилиши бахтсиз ходисаларни олдини олиш имконини беради. Унда юк ташувчи машиналар харакати учун йўллар, тухташ ва айланиш жойлари хамда харакат тезлигини курсатувчи белгилар аник бўлиши шарт. Ювиниш, ечиниб - кийиниш, овкатланиш ва дам олиш учун муваккат хоналарни хамда ёпик омборхоналарни жойлаштиришда СанКМ меъёрларининг талабларига катьий риоя килиниши лозим. Х,ар бир қурилиш майдончаси учун аникланган муваккат иншоотлар ва ундаги хоналар сони ишни бажариш лойихаси талабларига мос келиши керак. Бу иншоотлар курилаётган бинодан 50 м дан кам булмаган масофада шамол эсадиган томонда жойланиши зарур. Ёрдамчи иншоотларни расмийлаштиришда узаро иклими мос келган хоналарни жуфтлаш мақсадга мувофикдир. Масалан ечиниб -кийиниш хонасини ювиниш хонаси билан ёки ювиниш хонасини овкатланиш ва кийимларни куритиш ёки исиниш хоналари билан кушни жойлаштириш ва х.о. Қурилиш майдонида бахтсиз ходисаларни олдини олиш учун келтириладиган қурилиш ашёларини машинага юклаш ва тушириш ёки уларни юкори каватларга кутариш ишларини механик кўтарма ускуналар зиммасига юкланиши яхши ва тугри тадбирлар сирасига киради. Бунинг учун етарли даражада кабул майдончалари. механизмларни эркин харакатланишини таъминловчи йўллар ва иш тартибини изохловчи курсатмалар мавжуд ва барча ишловчиларга тушунтирилган бўлиши шарт. Шу боисдан қурилиш майдони текисланган, йўллар ва йўлкалар хамда курилма ва буюмлар сакланадиган усти очик захира майдончалари асфалтланган бўлиши, кишда кор ва муздан тозаланиб турилиши лозим. Қурилиш майдонида яна бир мухим масала, ундаги хавфли манбаларни аниклаш ва уларни бош тархда белгилаб куйишдир. Улар икки хил куринишда, яъни таъсир доираси узгармас ва узгарувчан булади. 113 Биринчисига мисол килиб, ишлаб чикаришдаги хавфли манбалардан бетон ва сувок коришмаларни тайёрлаш ускуналарини, электр таксимлагич шкаф ва унга уланган кузголмас электр дастгохларини, баландликда жойлашган иш жойининг атрофидаги мухитни, курилаётган бино атрофини, хаводан утказилган электр тармокларини, санитария меъёридан юкори бўлган захарли ёки уткир хидли газ ва буг чикарувчи манбаларни, ёнувчи моддалар сакланадиган омборлар ва шуларга ухшашларни алохида рамзий белгилар билан курсатиш лозим булади. Иккинчисига эса, харакатдаги кўтарма механик ускуналар ва машиналар, электр ва газ пайвандлагич курилмалар, кучма электр ёритгич мосламалар, сакич эритувчи ва пуркагич курилмалар ва бошкалар мисол булаолади. Булар каби хар бир хавфли мухитни ёки бир неча ёндош мухитлар атрофини тусиклар ёрдамида ураб куйиш ва шу тарика унга дахлсиз одамларни киришини таъкиклаб куймок бахтсиз ходисаларни олдини олишга имкон берадиган тадбирлар сирасига киради. Хавфли мухитлар чегарасини белгилашда 1- чи ва 2- чи жадваллардан фойдаланиш мумкин. 16-жадвал Юкоридан тушаётган жисмнинг баландлиги Хавфли худуд чегараси Кран билан кутарилаётган юкка нисбатан, м курилаётган бинога нисбатан, м. 10 м гача 4 3.5 20 м гача 7 5 20дан 120м. гача 10 5 70дан 120м. гача 15 10 120дан200м. гача 20 15 200данЗ00м. гача 25 20 300 дан 450м. гача 30 25 Юкори кучланишли электр тармоклари угган мухит атрофида инсон соглиги учун ута хавфли ва зарарли бўлган электрмагнит майдони таъсиридан одамларни химоялаш учун улардан маълум масофада тусиклар куйиб чегаралаш оркали одамларни хавфсизлигини таъминлаш мумкин. Технологик хариталари ИТқ лойихаси таркибида иккинчи мухим хужжат хисобланади ва унда бир ёки бир нечта аник қурилиш жараёнлари илмий асосланган ва илгор тажрибаларга таянган ходда курувчилар учун батамом хавфсиз тартибда бажарилшни таъминланган булади. Бундай хариталар одатда мураккаб иш жараёнлари учун тўзилиб ишнинг кетма - кетлигини, услубини, механизмларни ишлаш жойини ва химоя воситаларини аник ёритиб беради. Булар жумласига тупроқ казиш, бинонинг ер ости кисмини қуриш, ер усти кисмини йигиш, томни ёпиш, бинони пардозлаш ишлари ва бошка махсус ишларни бажаришга мулжалланган технологик хариталарини киритиш мумкин. Технологик хариталарни тўзишда куйидаги умумий йўлланмаларга риоя қилиш лозим : - мошин ва механюмларни хавфсизлик ва иктисодий курсатгичлар асосида тугри танлаш, уларни иш жойида мавжуд буладиган хавфли мухитларни белгилаш, харакат тартибини аниклаш ва уларни ишлатишда хавфсизликни таъминловчи курсатмалар бериш; 114 - қурилиш ашёлари ва курилмаларини майдондаги захираси уч кунлик эхтиёж микдоридан ошмаслиги ва аник хисобларга таянган холда махсус ажратилган майдончаларда маълум кетма - кетлик тартиби билан сакланишини таъминлаш; - қурилиш майдонининг ашёвий таъминот даражасини қурилиш жараёнининг кетма- кетлиги билан узвий богланган холда олиб борилишини таъминлаш; - хар хил улчамли курилмаларни йигиш жараёнида хавфсизликни таъминлаш, ишни тугри ташкил қилиш ва унинг кетма-кетлик тартибига катъий риоя қилиш; - фан ва техника ютуклари ва илгор тажрибаларга асосланган холда иш жараёнларини имкон борича механизациялаштириш ва барча ускуналардан хавфсиз фойдаланиш усулларини ишни бажариш лойихасида акс эттириш; - мосламаларни вактинчалик махкамлашда ишлатиладиган ёрдамчи махкамлагич (кискич, туткич, тиргович ва бошкалар) воситаларни танлаш ва уларни амадца тугри ишлатиш хакида ишчилар ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш; - баландликда туриб иш бажаришда ишлатиладиган ёрдамчи (тахта-супа, "эшак", шоти, нарвон, осма кажава ва бошкалар) хавоза турларини тугри танлаш ва уларни ишлатиш тўғрисида курсатма бериш: - бажарилаётган ишни турига караб ишчилар хавфсизлигини таъминловчи химоя воситаларини тугри танлаш ва уларни ишлатиш хакида курсатма бериш: - тунда ишловчилар ва куриклаш учун зарур бўлган ёритгич тизимларини меъёр талаби микдорида урнатиш; - умумий ёки айрим ишларни бажаришда уларни кетма-кетлигини билдириб турувчи иш графигини тўзиш; -қурилиш ашёларига ва техник жихозларга эхтиёж жадвалини хамда мехнат харажати рўйхатини тўзиш ва хоказолар. Умуман технологик хариталари бир ёки бир нечта иш жараёнини камраган холда тўзилиши мумкин ва таркибида хавфсизликни таъминлашга хизмат киладиган чизмалар ва хисоб- китобларга асосланган жадваллар хамда мехнатни илмий асосда ташкил қилишни тушунтирувчи тавсияномалар ва меъёрий курсатмалардан иборат булади. Қурилишни ташкил қилиш лойихасида аник бирор иш жараёни (ер казиш монтаж қилиш, пардозлаш, ободонлаштириш ва бошкалар) учун зарур бўлган механизмлар танланиб ишчи кучи аникланади, уларни қурилиш майдонида харакатланиш худудлари белгиланади ва бажариладиган барча ишларнинг хажми, муддати ва кетма - кетлиги, механизмларни иш тартиби хамда ишчиларни иш билан тулик таъминланганлиги аник ракамларда тасвирланган булади. Қурилиш майдонида жойлари узгариб турувчи хавфли мухитлар худуди аник чегаралар билан курсатилган бўлиши керак. Назорат саволлари 1. Йўл пойини назорат килинадиган геометрик курсаткичларини курсатинг. 2. Геометрик курсаткичларни назориатида кандай асбоб ва жихозлар ишлатилади. 3. Йўл пойи қуришда унинг сифатини назорат қилиш. 4. Йўл пойини топширишга тайёрлашда нима ишлар килинади? 5. Йўл пойининг киялигини назорати. 6. Йўл назоратида геодезик асбобларни жойларга урнатиш тушунчаси. 7. Йўл пойи грунтини сифатини назоратини амалга ошириш. 8. Йўл пойини назорат бўйича меъёрий хужжатлар. 9. Йўл пойини кенглиги ва ён киликни назорати. 10. Йўл пойининг асосий конструктив элементларини огиш нормалари. 11. Саъноат лазерли улчовчи асбоб тўғрисила тушунча. 12. Йўл пойи ён киялигини назорати. 115 Фойдаланилган адабиётлар 1. ШНК 2.05.02-07 “Автомобил йўллари” .Тошкент 2007 й. 2. ШНК 3.06.03-08 “Автомобил йўллари” . Тошкент 2008 й. 3. ГОСТ 9128-2009 «Смеси асфальтобетонные дорожные, аэродромные и асфальтобетон» М.: Стандартинформ, 2010. - 17с. 4. Хархута Н.Я., Васильев Ю. М. Прочность, устойчивость и уплотнение грунтов земляного полотна автомобильных дорог. -М.: Транспорт. 1975. -286 с. 5. Некрасов В.К. Строительство автомобильных дорог. В 2-х т. -М.: Транспорт. 1980. Т. 1. -416 с. 6. Рекомендации по технологии уплотнения грунтов ВПП Учкудукского аэропорта. - Ташкент: Узавтойўл 1997. -26 с. 7. Сиденко В.М., Ильясов Н. Проектирование, строительство и организация возведения земляного полотна в засушливых районах. -Ташкент: Ўқитувчи. 1983. -284 с. 8. Бабаханов П.Б. Земляное полотно автомобильных дорог Узбекис-тана. -Ташкент: Госиздат Узбекистан. 1958. -84 с. 9. Калужский Я.А., Батраков О.Т. Уплотнение земляного полотна и дорожных одежд. -М.: Транспорт. 1971. -160 с. 10. Форсоблад Л. Вибрационное уплотнение грунтов и оснований. -М.: Транспорт. 1987. -192 с. 11. Золотарь И.А. и др. Водно-тепловой режим земляного полотна и дорожных одежд. -М.: Транспорт. 1971. -410 с. 12. Каюмов А.Д. Уплотнение и расчетные характеристики лессовых грунтов. - Ташкент: Фан. 2004. -120 с. 13. Афиногенов О. П., Серегин Н. П., Санников А. Ф. Управление качеством дорожных работ/ Под.ред. О. П. Афиногенова.- Томск: Изд-во Том.ун-та, 1997.-153 с. 14. Бочин В.А. Строительство автомобильных дорог: Справочник инженера дорожника. - М.: Транспорт, 1980. - 510 с. 15. Горелышев Н.В. и др. Технология и организация строительства автомобильных дорог. - М.: Транспорт, 1992. - 551с. 16. Грушко И. М., Королев И. В., Борщ И. М., Мищенко Г. М. Дорожностроительные материалы.-М.: Транспорт, 1991.-357 с. 17. Дорожная техника, технология. Каталог-справочник. С.-Петербург: И. А. Партнер, 2000-2004. 18. Домке Э.Р., Бажанов А.П., Ширшиков А.С. Управление качестка дорог: учебное пособие. - Ростов н/Д: Феникс, 2006- 253c. 19. З.ХСаидов, ТЖАмиров, ХЗ.Гуломова Автомобиль йўллари: материаллар, қопламалар, саклаш ва таъмирлаш. Т.: АНавоий номидаги Узб. Миллий кутубхонаси, 2010. 20. Справочная энциклопедия дорожника. Том 1. Строительство и реконструкция автомобильных дорог.-М.: Информавтодор, 2005.-646 с. 21. Стебаков А., Кирюхин Г., Гопин О. Щебеночно-мастичный асфальтобетон - будущее российских дорог -Строит, техника и технологии. 2002. № 3, с. 68-70. 22. Кирюхин Г.Н. Контроль плотности покрытий из щебеночно-мастичного асфальтобетона -Наука и техника в дорожной отрасли, № 1, 2005, с. 15-17. 116 АМАЛИЙ МАШҒУЛОТЛАР 1-амалий иш Мавзу: Иул иклим графигини қуриш ва қурилиш муддатини асослаш Ишдан мақсад: Талабаларга берилган топширикга асосан йўл иклим графиги куриб, унга асосан қурилиш муддатини аниклаш ишларини ургатиш. Назарий кисм Қурилиш муддати йўлнинг вилоятда жойлашувига, табиий об-хаво шароитига, гидрогеологик, грунт турига, ер ости сувлари шароитларига ва йўл қурилиши техникасининг имкониятларига боглик равишда аникланади. Йўл тўшамасини қуриш ишлари бахорда хаво харорати +5 °С дан, кузда +10 °С гача бўлган даврда олиб борилади. Иул утказилаётган худуднинг иклим графиги Йўл утказилаётган худуднинг иклим шароитларини таккослаш учун йўлнинг айрим даврларида иклим характеристикалари графиги курилади (1- жадвал). Унда йил давомида хароратнинг узгариши, ёгин-сочин микдори, музлаш чукурлиги, кор қатлами калинлиги ва бошка характеристикалар белгилаб чикилади. йўл утказилаётган худудда иклим тавсифларининг графиги: 1- ёмгир ёгин-сочинлари; 2-кор ёгин- сочинлари; 3-тупроқ йўлларидаги лойгарчилик даврлари; 4- харорат; 5- кун ёруг даврининг давомийлиги; 6- кор қопламасининг калинлиги; 7-музлаш чукурлиги; 8- ер казиш. 117 Ўзбекистон Республикасининг вилоятлари бўйича об-х,авонинг йиллик ўртача х,арорати 1-жадвал Йўл тўшамасини қуриш муддати куйидаги формула оркали топилади: Вилоятлар Ойлар I I I I I I I V V V I V I I V I I I I X X X I X I I 1 2 3 4 5 6 7 8 9 1 0 1 1 1 2 1 3 Коракалпогист он Республикаси 8 , 2 7 , 9 - 0 , 5 1 0 , 3 1 8 , 6 2 4 , 0 2 7 , 0 2 4 , 6 1 7 , 3 8 , 0 0 , 7 1 , 4 Андижон вилояти 2 , 2 1 , 2 7 , 1 1 6 , 1 2 1 , 4 2 5 , 7 2 7 , 2 2 5 , 0 1 9 , 8 1 3 , 1 5 , 6 0 , 5 Бухоро вилояти 0 , 4 2 , 7 8 , 4 1 6 , 5 2 2 , 3 2 6 , 7 2 8 , 4 2 5 , 7 2 0 , 1 1 3 , 1 6 , 7 2 , 3 Жиззах вилояти 2 , 3 0 , 5 6 , 2 1 3 , 1 1 8 , 5 2 4 , 0 2 6 , 9 2 4 , 6 1 8 , 3 1 1 , 1 4 , 2 0 , 3 Кашкадарё вилояти 2 , 9 3 , 3 9 , 8 1 6 , 6 2 2 , 6 2 7 , 7 2 9 , 9 2 8 , 2 2 2 , 9 1 6 , 2 9 , 6 3 , 0 Навоий вилояти 0 , 9 3 , 6 6 , 4 1 5 , 8 2 1 , 7 2 5 , 3 2 8 , 3 2 5 , 9 1 9 , 9 1 3 , 3 7 , 1 2 , 7 Наманган вилояти 2 , 0 1 , 1 8 , 5 1 6 , 2 2 1 , 5 2 5 , 7 2 7 , 2 2 5 , 2 2 0 , 2 1 3 , 5 5 , 9 0 , 2 Самарканд вилояти 0 , 5 2 , 8 7 , 4 1 4 , 2 1 9 , 3 2 3 , 9 2 6 , 9 2 4 1 9 , 0 1 2 , 7 6 , 6 2 , 6 Сурхондарё вилояти 2 , 6 6 , 0 1 1 , 4 1 8 , 4 2 4 , 3 2 8 , 2 3 0 , 4 2 8 , 1 2 2 , 4 1 5 , 8 9 , 9 5 , 1 Сирдарё вилояти 1 , 5 1 , 0 7 , 7 1 5 , 2 2 1 , 0 2 5 , 4 2 6 , 8 2 4 , 3 1 8 , 8 1 2 , 3 5 , 3 0 , 2 Тошкент вилояти 0 , 4 2 , 0 7 , 9 1 4 , 7 2 0 , 2 2 4 , 9 2 7 , 1 2 5 , 1 1 9 , 6 1 2 , 8 6 , 7 2 , 0 Фаргона вилояти 1 , 7 1 , 5 7 , 9 1 5 , 6 2 0 , 8 2 5 , 0 2 6 , 9 2 5 , 0 1 9 , 7 1 3 , 1 5 , 7 0 , 7 Хоразим вилояти 3 , 7 2 , 3 4 , 9 1 4 , 4 2 1 , 6 2 6 , 4 2 8 , 2 2 5 , 7 1 9 , 4 1 1 , 4 3 , 8 1 , 6 Download 7.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling