Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университетининг педагогика институти “Педагогика ва психология” мутахассислиги
-§.Boshlang’ich sinf o’quvchilariga innavatsion yondoshuv orqali axloqiy tarbiya berishning pisixologik pedagogik xususiyatlari
Download 249.83 Kb.
|
AZIZA ASOSNOMA
- Bu sahifa navigatsiya:
- Интегратив ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларни инновацион-педагогик фаолиятга тайёрлаш жараёнларини такомиллаштириш”
- “Бўлажак ўқитувчиларни инновaцион педагогик фаолиятга тайёрлашнинг амалий аҳамияти
1.2-§.Boshlang’ich sinf o’quvchilariga innavatsion yondoshuv orqali axloqiy tarbiya berishning pisixologik pedagogik xususiyatlari.
Мазкур бобда ўқитувчининг инновацион фаолиятини моделлаштириш асосида инновацион-педагогик фаолиятнинг мазмуни ва турлари, инновацион-педагогик фаолиятни амалга оширишда ўқитувчи учун зарур бўлган асосий кўникма ва малакалар мазмуни ёритилган, ўқитувчи-инноватор шахсининг касбий-шахсий муҳим хусусиятлари ва сифатлари баён этилган. Шунингдек, умумий ўрта таълим муассасаларида инновацион жараёнларни самарали ташкил этиш ва бошқаришда “таълимда инновация” тушунчасининг аҳамияти, зарурияти, унинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олиш, янги ишланмалар, тарбия ва таълим технологиялари ҳамда янгиликларни жорий қилишда ўзига хос аҳамиятга эга эканлиги ёритиб ўтилган. Диссертацияда инновацион-педагогик фаолият – педагогик жамоа томонидан амалга оширилувчи мақсадга йўналтирилган ҳаракатлар, ижодкорлик, изланувчанлик, билимдонлик, мулоқотчанлик, инновацион фаоллик, ташаббускорлик ва ўз устида мунтазам ишлаш ва креативликка касбий-мотивацион йўналганлик ҳамда мажмуавий муаммоларни ҳал этишга қаратилган фаолият маҳсули, деб талқин этилган. Инновацион фаолият деганда, ижобий касбий сифат ўзгаришлари билан тавсифланувчи маълум бир босқичлар (мотивацион, когнитив, интегратив, рефлексив) кетма-кетлиги тушунилади. Бу фаолият аниқ бир ижтимоий-иқтисодий шароитларда тан олинган стандартни ифода этувчи меъёрдан четга чиқиш, янги талабларга интернал (ички) мослашув, психологик тўсиқларни енгиб ўтишга лаёқатга эгаликни тақозо этади. Инновацион фаолиятнинг мазкур жиҳати касбий ривожланиш учун керак бўлган воситалар тўпламини таъминлаш, педагогик воқеликни онгли равишда ўзгартиришни назарда тутади. Бу ўринда интегратив ёндашувга асосланиш самарали натижага олиб келади. Интегратив ёндашувни амалга оширишда мақсадга эришиш нуқтаи назаридан барча асосий компонентлар ҳамда зарурий ички ва ташқи алоқаларни таҳлил қилган ҳолда онгли равишда масалани тизимли таҳлил илиш муҳим саналади. “Педагогика” энциклопедиясида интегратив ёндашув – таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш ва бошқаришда бошқарилувчи объектга бир неча ёндашувлар(вазиятли, тизимли, инновацион кабилар)ни биргаликда қўллашни англатувчи тушунча эканлиги ёритиб берилган. Шунингдек, интеграция тушунчаси кўпгина адабиётларда “яхлитлик, тизимлилик, ўзаро боғлиқлик, комплекслик”; “принцип, жараён ва натижа”; “тарқоқ қисмларни бир бутунга бирлаштириш”; “синтезланган курслар ва фанлараро алоқадорликлар” нуқтаи назаридан тавсифланган. Тадқиқот доирасида бўлажак ўқитувчиларнинг инновацион фаолиятга тайёрлаш мазмуни, тузилмаси ва компонентларини аниқлаштиришда Г.Мусабекова томонидан таклиф этилган блокли матрица асос қилиб олинди. Айнан блокли матрица бўлажак ўқитувчиларни касбий фаолиятга тайёрлаш мазмунининг интегративлигини кенгайтириш орқали уларда инновацион-педагогик фаолиятга тайёргарликни ривожлантиришга жадал таъсир кўрсатади. Бўлажак ўқитувчиларни инновацион-педагогик фаолиятга тайёрлаш блок-матрицасининг яна бир муҳим жиҳати унинг касбий фаолиятга амалий тайёргарликнинг реаллашган ва реаллашмаган салоҳият билан интеграциялашуви механизми сифатида хизмат қилишидир. Айнан ўқув жараёни блоклари ўртасидаги интегративлик инновацион билим, кўникма, тажриба каби реаллашган ҳамда мотивация, инновацион фикрлаш ва виртуал инновацион тажриба сингари реаллашмаган шахс салоҳиятини юзага чиқаришга имкон беради. Бўлажак ўқитувчиларни инновацион-педагогик фаолиятга тайёрлаш интегративлик нуқтаи-назаридан яхлит педагогик тизим сифатида ўқув- тарбия жараёнининг барча бўғинлари: ўқув фанлар, махсус курс ва семинарлар, факультатив машғулотлар, илмий-тадқиқот ишлари, аудиториядан ташқари тадбирлар, ижтимоий фойдали меҳнат, ўқув ва педагогик амалиёт, мустақил ҳамда лойиҳавий таълим кабиларни ўз ичига қамраб олади. Матрицалар тўплами ўзига хос “иморат” кўринишига эга бўлиб, унинг ички мантиқида бўлажак ўқитувчиларни инновацион- педагогик фаолиятга тайёрлашнинг бутун жараёнлари ўз аксини топади. Блок-матрицанинг муҳим хусусияти шундаки, унда вертикал ва горизонтал йўналишларга (психологик-педагогик билимларга) таянган ҳолда, натижада, янги интегратив “текислик” – бўлажак ўқитувчиларнинг инновацион тайёргарлиги ривожланади. Диссертациянинг “Интегратив ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларни инновацион-педагогик фаолиятга тайёрлаш жараёнларини такомиллаштириш” деб номланган иккинчи бобида бўлажак ўқитувчиларнинг инновацион-педагогик фаолиятга тайёргарлик ҳолати, педагогика олий таълим муассасаларида кредит-модуль технологияси асосида бўлажак ўқитувчиларни инновацион-педагогик фаолиятга тайрлаш амалиёти ёритиб берилган. Педагогика таълим соҳаси Давлат таълим стандарти, бакалавриат йўналиши малака талаблари, ўқув режа ва фан дастурлари таҳлили асосида бўлажак ўқитувчиларни инновацион фаолиятга тайрёрлашнинг умумпедагогик мазмунининг тизимлаштирилганлиги, бироқ мазкур жараёнга интегратив ёндашувни жорий этиш амалиёти етарлича ўрганилмаганлиги ҳақидаги хулосага келинди. Ана шу заруриятни ҳисобга олиб, бўлажак ўқитувчиларнинг инновацион-педагогик фаолиятга тайёрлашга йўналтирилган педагогик жараёнларни интегратив ёндашув асосида такомиллаштириш модели ишлаб чиқилди (2-расмга қаранг). Бўлажак ўқитувчиларни инновацион-педагогик фаолиятга тайёрлаш жараёнларини интегратив ёндашув асосида такомиллаштириш модели мақсадли, мазмунли, жараёнли, ташкилий ва натижавий блоклардан иборат бўлиб, ўқув-ўйинли лойиҳалашга асосланган тренингли махсус (электив) курс ҳамда креативлик ва аналитик фикрлашни ривожлантиришга қаратилган йўналтирувчи, рағбатловчи, индивидуал-мустақил иш, жамоавий ижодий иш босқичларидан иборат методика таянч асос сифатида белгилаб олинди. Ўқув-ўйинли лойиҳалашга асосланган тренингли махсус курс дастурида асосий мақсад сифатида бўлажак ўқитувчиларнинг шахсий тажрибаси орқали иштирокчиларнинг рефлексив ўзаро биргаликдаги ҳаракатини фаоллаштириш белгилаб олинди. Бўлажак ўқитувчиларни инновацион-педагогик фаолиятга тайёрлаш жараёнида субъектив нуқтаи-назарни ривожлантиришнинг тренингли махсус курси (“Бўлажак ўқитувчининг инновaцон–педагогик фаолияти асослари”) мустақил тўртта модулни ўз ичига қамраб олган: 1. Педагогик мулоқот субъекти. 2. Субъект-субъект муносабатларига доир кўникмалар. 3. Жамоавий ижодий фаолиятни ташкил этиш технологияси. 4. Мен – инновацион-педагогик фаолият субъекти. Тренингли махсус курснинг “Педагогик мулоқот субъекти” модули тўрт босқични ўз ичига олиб, иштирокчиларда мотивацияни ҳосил қилиш, ўйин техникалари асосида психологик муҳитни яратиш, мулоқот жараёнидаги субъект-субъект муносабатлари билан боғлиқ тушунчаларни таҳлил қилиш, ўз-ўзини таҳлил қилиш ва баҳолашга йўналтирилган. “Субъект-субъект муносабатларига доир кўникмалар” модули танишувга доир ўйинлар, минилойиҳалар яратиш, мини-маъруза, эгалланган кўникмаларни такрорлашга доир машқларни босқичма-босқич (мотивация ҳосил қилиш, дидактик, амалий, рефлексив) амалга оширишга хизмат қилди. Тренингли махсус курснинг “Жамоавий ижодий фаолиятни ташкил этиш технологияси” модули вазиятларни гуруҳий муҳокама қилишга доир жамоавий иш шакллари (мунозара, ролли, ишчанлик ўйинлари, лойиҳавий командали фаолият)ни ўз ичига қамраб олди. “Мен – инновацион-педагогик фаолият субъекти” модулида гуруҳли мини-лойиҳалар, мактабдаги ўқув-тарбия фаолиятини имитациялашга доир ишчанлик ўйинлари, муаммоли вазиятлар ҳамда ўз фаолияти натижаларини диққат қаратишга йўналтирилган ретроспектив рефлексияни ўтказишга алоҳида эътибор қаратилди. Диссертациянинг “Бўлажак ўқитувчиларни инновaцион педагогик фаолиятга тайёрлашнинг амалий аҳамияти” деб номланган учинчи бобида бўлажак ўқитувчиларни инновацион-педагогик фаолиятга тайёрлаш тизими самарадорлиги таҳлил қилинган. Тадқиқот натижаларининг самарали эканлигини асослаш учун бўлажак ўқитувчиларнинг инновацион-педагогик фаолиятга тайёргарлик ҳолати идеал модел билан ўзаро интегративлиги бўйича қиёсий таҳлил қилинди. Бўлажак ўқитувчи шахсининг инновацион имкониятларини юзага чиқариш учун, албатта, таълимнинг шахсга йўналтирилган тавсифда бўлиши талаб этилади. Бунинг учун таълимни ташкил этиш жараёнида бўлажак ўқитувчининг қобилиятлари, эхтиёжлари ва ўзига хос жиҳатларини ҳисобга олиш лозим. Ана шу элементлар ҳисобга олинган тақдирда ўз-ўзидан табақалаштирилган, ривожлантирувчи, ўқишга бўлган мотивларни кучайтирувчи “субъект-объект” консепциясига асосланган таълим тизими барқарор юзага чиқади. Бўлажак ўқитувчиларни инновацион-педагогик фаолиятга тайёрлаш жараёнлари бўйича таълимий тажриба-синов ишлари тадқиқот доирасида ишлаб чиқилган модел ва технология асосида Термиз давлат университети, Қарши давлат университети Шахрисабз педагогика институти, Тошкент давлат педагогика университетида аудитория ва аудиториядан ташқари машғулотлар жараёнида амалга оширилди. Тажриба-синов ишлари 2018-2021 йилларда уч босқичда ўтказилди: асословчи, шакллантирувчи ва аниқлаштирувчи. Тадқиқот базаси сифатида танланган олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари билан ҳамкорликда бўлажак ўқитувчиларнинг инновацион-педагогик фаолиятга қизиқишларини аниқлаш бўйича муаллифлик сўровномаси ишлаб чиқилди ва ўтказилди. Сўровнома инновацион фаолиятга доир савол ва назорат топшириқларини ўзида акс эттирган. Сўровнома натижалари асосида таҳлил қилинган статистик кўрсаткичлар қуйидаги жадвалда ўз аксини топган (1-жадвалга қаранг). Download 249.83 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling