Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети магистратура бўлими


Аҳмад Заки Валидий. Ўзбек уруғлари


Download 85.58 Kb.
bet11/13
Sana23.04.2023
Hajmi85.58 Kb.
#1391961
TuriДиссертация
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
ДИССЕРТАЦИЯ-УЛДОНОЙ

Аҳмад Заки Валидий. Ўзбек уруғлари

Бугунги ўзбеклар, Шайбонийхон ўғилларининг ўзбеклари Мовароуннаҳр ва Хоразмга Жўжи улусининг бутун муассасалари ва ташкилотлари билан келган эдилар. Ҳатто ҳукуматда қабилаларнинг эгаллаган ўринлари ҳам кўпайганди. Ўзбеклар темурийларни енгар экан, ҳар ерда ўзларининг ташкилотларини ўрнатдилар.


Шундай қилиб, Олтин Ўрданинг «ич эли» ҳисобланган ва саройга яқин ҳамда яхшигина маданиятли унсурлар ҳам келган эдилар. Бунинг ила баробар Мовароуннаҳрга келган шайбонийлар, тарихчи Ўтамиш Ҳожининг таъбирига кўра, эскидан «Ўзбек эли»… манғитларнинг ўтроқ улуслари яшамоқда бўлган Туронзаминда, том маданий қисм заминида ҳоким бўлган халқдир. Маркази «Оқ кўл», «Чалқар кўл» бўлган Тўрғай вилояти шайбонийлар қўлига ўтган. Илгари бу ерларни, кейин Сирдарёнинг нариги чегараларини ва 1431 йилдан Хоразмда умр кечирган Абулхайрхон «Турон ва бошқурт» тарафларини шайбонийлар қўлидан ва Ғарбий Сибирияни Маҳмудбекхоннинг қўлидан олган эди. Бу зот давлат идорасини Жўжи улусининг жануб ва шимол тарафидаги зироат соҳаларига қаратиб, ўтроқ ўлкаларга айлантирмоқ сиёсатини тарғиб этган эди. Зотан, замоннинг буюк олимларидан Ҳусайн Хоразмий бу хоннинг номига атаб туркча гўзал бир асар — «Қасидаи Бурда»ни ёзган эди. Масъуд Кўҳистоний деган бир одам ҳам унинг ҳаётини тавсиф этган бир форсий тарих китобини битган экан.
Ўзбекларнинг катта бир қисми XVI асрда Зарафшон ҳавзасида ва Хоразмда ўтроқ ва деҳқончилик ҳаётига ўтди. Булар яна Сирдарё ҳавзасида ва Тўрон тарафларида яшаган вақтида ўтроқ ҳаётга ўтаётган бўлсалар керак. Шайбонийхон эса Сирдарё ила Аштархон орасида етишган бир султондир. Шайбонийдан кейин Мовароуннаҳрга келган авлодларидан Маҳди ва Ҳамза султонлар илгари Туронзаминнинг қалъа ва истеҳкомларига ва маъмур қисмларига эга бўлган Бахтиёр султоннинг ўғиллари эди. Улар билан келган ўзбеклар сўнгги темурийлар замонида келганликлари айтиб ўтилади.
Қабила тузилишига кўра, «Ўзбеклар»ни ҳар ерда тўқсон икки бов ўзбек деб атайдилар. Бов — бу қабила демакдир. Бошқуртлар ичида шундай бов бор: «Ўн икки бовли бошқурт» дейдилар. Ўзбекларда 92 қабилавий бир «Насабнома» бордир.
«Насабнома»нинг XVI—XVII асрларда ёзилган нусхалари билан янги нусхалари орасида фарқ жуда оз. (Масалан, Охунд Қурбонали ва Хаников ҳамда Шайх Сулаймон нашрлари). Шубҳа йўқдирки, «Насабнома» ўзбекларнинг Олтин Ўрда замонидаги янги Манғит — Нўғой ва қозоқлар айрилмасдан илгариги ҳаётига оиддир. Бу қабилалар шулардир:
Минг, Юз, Қирқ, Унгажит, Найман, Қипчоқ, Арғин, Бурлоқ, Буслоқ, Чемарчин, Бўзай, Қатай (Хитой), Жит, Жуют, Салжовут, Манғит, Қанғит, Оймавут, Улажи, Гулеген, Қишлиқ, Томо, Мечет, Кирдери, Рамадан, Жуйрат, Бўзажи, Уйсун, Татар, Тилов, Ширин, Агир (Огиран), Бузан, Бузақ, Барин (Баҳрин), Мўғул, Нукус, Жалойир, Сарой, Ўнғ, Қўнғирот, Олчин, Чичоқ, Қалмоқ, Ойрат, Қорлуқ, Тургавут, Қатағон, Килечи, Кенагас, Бўйрак, Қиёт, Қанғли, Ўзже бўлужи, Упулачи, Гулун, Боёвут, Ўтарчи, Арлот, Керайит, Унгқут, Қачат, Меркат, Бурқут, Қуралаш, Қарлоп, Ўғлон, Кудей, Туркман, Дўрмон, Тобин, Мумун, Адай, Тўқсаба, Қирғиз, Уйружи, Жўрга, Баташ, Қўйсун, Сулдуз, Тумай, Кўрлавут, Жилкаш, Юғур, Ёбу (Ёқабу), Мўйтан, Мажор, Қўжалиқ, Чўран, Чурчут.
Бу айтилган қабила исмларининг 33 қадари мўғул қабилаларининг, бошқалари эса Жўжи улусидаги бутун машҳур турк қабилаларининг бир қисмидир. Бизга бугун номаълум бўлган қабилаларнинг номидир. Ўзбеклар келмасдан аввал Мовароуннаҳрда яшаб, сўнг уларга аралашиб кетган Барлос, Қовчин каби қабилалар бу орада йўқдир. Зикр этилган 92 қабиладан 45 қадари бугун ўзбек ҳаётига оиддир. Айтилган мўғул қабилалари эса албатта Жўжи улусига келган мўғул қисмларини ташкил қилган монғоллардир. Монғолча аталған қабилаларнинг катта қисми бу ерда, Мовароуннаҳрда ва Хоразмда яшайдилар. Анъана шаклидаги бу «Насабнома» бизга Мовароуннаҳр ва Хоразм ўзбекларининг мазкур рўйхатга кирган тўла қабилаларини, шу билан бирга Олтин Ўрданинг асл истинодгоҳи бўлган бутун кучларни кўрсатувчи ва барча ташкилотларнинг ҳаммасини Мовароуннаҳрга баробар дахлдорлигини намоён этса керак. Қабилаларнинг бугунги бўлиниши эса қуйидагича:


  1. Download 85.58 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling