Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети магистратура бўлими
I.3. ”Туркистон Миллий Бирлиги” ва Аҳмад Заки Валидий-Тўғон
Download 85.58 Kb.
|
ДИССЕРТАЦИЯ-УЛДОНОЙ
I.3. ”Туркистон Миллий Бирлиги” ва Аҳмад Заки Валидий-Тўғон
Туркистонда совет режимига қарши курашни уюштиришда миллий тараққийпарварлар ва миллат ойдинлари катта хизмат қилган. Жадидлар билан Туркистондаги қуролли ҳаракат ўртасида ҳеч қандай алоқа бўлмаган, деган фикрлар ҳатто ҳозир ҳам айрим тарихчи олималар томонидан тез-тез айтилмоқда. Тўғри, Туркистон Мухторияти ҳукумати тор-мор этилганидан кейин унинг тирик қолган ва большевиклар қўлига тушмай қолган аъзолари дастлаб бу ҳаракатни ташкил қилиш ва уюштиришда қатнаша олмадилар. Лекин сўнгги йилларда олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, айрим жадидлар ва миллий тараққийпарварлар орадан кўп вақт ўтмасдан ушбу ҳаракатда фаол иштирок қилдилар ҳамда кураш жараѐнига таъсир кўрсатдилар. Маълумки, 1918 йил февралда Қўқон шаҳрида фаолият кўрсатаѐтган Туркистон Мухторияти ҳукумати большевиклар томонидан тор-мор қилинган эди. «Туркистоннинг тарихий ва буюк савдо шаҳри», асосан шоирлар, ҳунармандлар ва савдогарлар юрти ҳамда собиқ хонлик пойтахти бўлган Қўқоннинг вайрон қилиниши, ўн мингга яқин кишининг уч кун давомида ўлдирилиши, боз устига яна ўн минглаб одамларнинг бошпанасиз, озиқ-овқат ва кийим-кечаксиз қолиши, тинч аҳоли устига ўша 1918 йил февралида ѐндирувчи снарядларнинг отилиши - коммунистлар партияси томонидан совет Россиясининг чекка ўлкаларида ленинчасталинча миллий сиѐсатнинг амалга оширилиши, қизил империянинг дастлабки хуружи эди. Туркистон Мухторияти ҳукуматининг Бош вазири, ташқи ишлар вазири Мустафо Чўқай (1886 - 1941) кейинчалик ўз хотираларида ѐзганидек, ҳукумат аъзоларидан «Носирхон Тўра Наманганда, Герцфельд Самарқандда, Убайдулла Хўжа Ашхобод-Самарқанд йўлида, Обиджон Бухорода, Шоаҳмадбек эса Қўқон қўрғони ичида экан, большевиклар қўлига тушиб қолган эдилар» [1; 15]. Туркистон Мухторияти ағдарилгач, 1918 йил февралнинг охирида Мустафо Чўқай Тошкентга келиб, бир рус офицерининг уйида большевиклардан яширинди. Унинг турмуш ўртоғи Мария Яковлевна (Чўқай)нинг ѐзишича, Мустафо Чўқай дастлаб «босмачилар» сафида бўлган [2; 165]. Кейинчалик Мустафо Чўқай бир оз муддат Бошқирдистонда - Валидий ҳузурида бўлгач, Оренбург ва Тифлис (Тбилиси)га боради. Мустафо Чўқай Россиядаги Таъсис мажлиси ва эсерлар партияси фаолиятида муҳим роль ўйнади. 1918 йил август-сентябрда Челябинск ва Уфада бўлган турли анжуманларда қатнашди. Коммунистларга қарши курашаѐтган кучлар фаолиятини бошқаришга уринди. Бироқ 1918 йил 20 ноябрга ўтар кечаси А.В. Колчак томонидан тўнтариш қилиниб, Комуч ҳукумати аъзолари қамоққа олинаѐтганда, у бахтли тасодиф туфайли қочишга улгурди. 1919 йил бошида Мустафо Чўқай ҳамфикри В.А.Чайкин билан Боку, Красноводск ва Ашхободга келди. Сўнгра Грузия республикасига бориб, Тифлисда Кавказ мусулмонлари учун чиқаѐтган «Вольные горцы», «На рубеже» (русча) ва «Янги дунѐ» (туркча) газеталарида ўз мақолалари билан фаол қатнашган. Мустафо Чўқай 1919 йил февралда Европа давлатларига махсус меморандум билан мурожаат қилиб, Туркистондаги истиқлолчилар курашини қўллаб-қувватлашга ва большевикча режимни ағдаришга чақирди. У хорижий давлатлар қўшини Туркистонни ишғол қилгач, АҚШ Президенти Т. Вильсоннинг 14 моддалик сулҳ таклифлари асосида миллий ўз-ўзини бошқаришда туркистонликларга ѐрдам бериш зарурлигини таъкидлади. Чўқай бу меморандумни Лондондаги Буюк Британия ҳукуматига юборди [3; 92-93]. Бироқ Европа давлатлари унинг бу чақириғини эътиборсиз қолдиришди. 1921 йил мартда Грузия Республикаси большевиклар томонидан тор-мор қилингач, у хорижга жўнаб кетишга мажбур бўлди. Миллий тараққийпарварларнинг таниқли вакилларидан бири бўлган Мустафо Чўқай хорижда коммунистик мафкурага қарши ғоявий жабҳада туриб изчил курашган. Туркистон Мухторияти ҳукуматининг халқ маорифи вазири, Намангандаги «Шўрои Исломия» ташкилотининг раҳбари Носирхон Тўра Камолхон Тўра ўғли (1873- 1931), ҳукумат ғазначиси Саидносир Миржалилов (1884, Туркистон - 1937, Тошкент), озиқ-овқат вазири Обиджон Маҳмудов (1871, Марғилон - 1936, Қўқон), Туркистон Миллат Мажлиси аъзоларидан Олимхон Тўра Шокирхон Тўра ўғли, Одилжон Умаров ва Тошкент муфтийси Садриддинхон Шарифхўжа қози ўғли [Садриддинхон Шарифхўжаев] (1878-1946) кабилар қўзғолончилар билан алоқа ўрнатишди. Улар Фарғона водийсидаги аҳоли орасида ва қўрбошилардан Шермуҳаммадбек, Раҳмонқул, Парпи йигитлари ичида бўлиб, мужоҳидларни совет ҳокимиятига қарши курашга сафарбар қилишда муҳим роль ўйнадилар [4; 2]. Валидий Туркистон минтақасидаги қуролли ҳаракатнинг асосий мафкурачиларидан бири сифатида бу ҳаракатга нисбатан миллий раҳбар ходимлар (маҳаллий коммунистлар) томонидан ўтказиладиган сиѐсий йўлни белгилашда катта иш қилди. Файзулла Хўжаев, Анвар Пошо, Валидий ўртасида бўлиб ўтган мулоқотлар бунда муҳим роль ўйнади. Шу нарса характерли ҳолки, кейинчалик тақдир тақозоси билан уч туркий халқнинг бу уч буюк намояндаси Туркистон озодлиги ва бирлиги учун курашнинг турли қутбларида туриб, бир-биридан фарқ қиладиган ҳар хил вазиятлар ва алоҳида шароитларда фаолият олиб боришларига тўғри келди. Лекин бу катта учлик фаолиятини ягона нуқтага бирлаштириб турган ғоя, бу - ота юрт Туркистон мустақиллиги ғояси эди. Валидий Бухорода яшар экан, жадидчилик ғоялари билан суғорилган сиѐсий партиялар ташкил қилиш, уларнинг дастури ва режасини тузиш билан астойдил шуғулланди. Валидий томонидан 1921 йилда «Эрк» партиясининг 9 банддан иборат ва жадид тараққийпарварлари партиясининг 19 бандлик дастурлари ишлаб чиқилди. Дастурдаги фикрларнинг аксарияти ҳатто бугунги кунда ҳам ўз долзарблигини йўқотмаган. Валидий кейинчалик ўзининг «Хотиралар» китобида ѐзишича, 1921 йил 2-5 августда Бухорода бўлган Миллий Бирлик 1-конгресси (Москвада 1917-1918 йилларда бўлиб ўтган конгресслардан кейинги 5-йиғилиш)да Ўрта Осиѐ Миллий Мусулмон Жамиятлари Федерацияси - кейинчалик Туркистон Миллий Бирлиги (ТМБ) номи билан машҳур бўлган ташкилот тузилди. Анча давом этган мунозаралардан сўнг Валидий ташкилот Марказий қўмитасининг раиси қилиб сайланди. Мунаввар Қори ва Садриддин Айний номзодлари турли сабаблар билан қўмита раислигига ўтмади. Марказий қўмита таркибига Туркистоннинг нуфузли шахслари киритилди. Валидий раҳбарлигида 1921 йилда ишлаб чиқилган ТМБ Дастури (Программаси) ҳам Бухорода ўтган мазкур конгрессда тасдиқланди. Туркистон Миллий Бирлиги ташкилоти билан Мунаввар Қори раҳбарлигидаги «Миллий Иттиҳод» ташкилоти ўзаро ҳамкорликда фаолият кўрсатди. Бу ҳолни архив материаллари ҳамда хорижда нашр қилинган Валидий ва Боймирза Ҳайитнинг китобларида келтирилган айрим ҳужжатлар исботлайди. Ҳар икки ташкилотнинг асосий мақсади Бухоро республикаси, умуман, Туркистон минтақасини советлаштириш ва руслаштириш таъсиридан сақлаб қолиш, Туркистоннинг мустақиллиги (истиқлоли)га эришиш эди. Бунинг учун курашнинг ошкора ва яширин усулларидан фойдаланиш кўзда тутилган. Ташкилот фаолиятида Фитрат, Чўлпон, Отаулла Хўжаев, Саъдуллахўжа Турсунхўжаев (1891 - 1938), Мукаммил Бурҳонов (1884 - 1938), Муинжон Аминов (1890 - 1938), Абдулқодир Муҳитдинов, Ҳожи Сафо Жўрабоев, Салимхон Тиллахонов, Миѐн Бузрук Солиҳов ва бошқалар ҳам фаол қатнашганлар. Файзулла Хўжаев «Миллий Иттиҳод» ташкилоти фаолиятини яширинча қувватлаб, унинг аъзоларига доимий равишда моддий ва маънавий жиҳатдан мадад бериб турган. Баъзи маълумотларга қараганда, ташкилот фаолиятини Турор Рисқулов ва Юсуф Алиев ҳам қўллаб-қувватлаб туришган [35]. Фитратнинг кейинчалик терговда берган кўрсатмасига кўра, «...ташкилотимизнинг асосий мақсади Ўзбекистонни Совет Иттифоқидан тўла мустақиллигига эришиш, бу ерда демократик тузум ўрнатиш эди». Унинг фикрича, Файзулла Хўжаев ва Мунаввар Қори Зарафшон ва Фарғона водийсидаги қуролли гуруҳларни бирлаштириш учун зарур чораларни кўришган [36; 16-22]. Бироқ ташкилот сафларида чекистлар томонидан ташланган айрим жосуслар ва айғоқчилар ҳам бўлган. Масалан, Абдуқодир Қушбегиев ана шундай жосуслардан бири бўлиб, у ҳатто подшо Россияси ҳукмронлиги даврида Андижонда ташкил топган «Тараққийпарварлар» ташкилотида махфий иш олиб борган чор охранкаси агенти эди. У «Миллий Иттиҳод» ташкилотининг фаолияти ҳақида доимий равишда тегишли органларга ахборот бериб турган. 1921 йил июнда Шарқий Бухородаги қўрбошилар ҳузурига жўнатилган Мустафо Шоҳқули ѐнига Туркистон Миллий Бирлиги қарори билан иккита ѐрдамчи юборилди. Улар ташкилотнинг вакили сифатида Балжувонлаги Давлатмандбек қўрбоши билан алоқалар ўрнатишди ва унга ТМБ қарорларини топширишди. Давлатмандбек ТМБ қарорларига бўйсунишини билдирди. Шунингдек, Иброҳимбек ва лақай уруғининг бошқа раҳбарлари билан алоқалар боғлашга ҳаракат қилинди [37; 321-322]. Туркистон Миллий Бирлигининг 6-конгресси 1921 йил 5-7 сентябрда Самарқандда ярим яширин ҳолатда ўтказилди. Самарқанддаги конгрессда ТМБнинг 24 банддан иборат Низоми (Устави) ва Туркистон Миллий байроғи қабул қилинди. Самарқанд конгресси Туркистон минтақасидаги қуролли ҳаракатни ғоявий жиҳатдан жипслашувига катта хизмат қилди. Анжуманда бутун Туркистондаги қўрбошилар гуруҳлари билан алоқани мустаҳкамлаш ва ҳар бир қўрбошининг ҳузурига сиѐсий маслаҳатчилар юбориш тўғрисида қарор қабул қилинди [38; 326-328]. Конгресс тугагач, Валидий Фарғона курашчилари билан алоқани мустаҳкамлаш учун Шермуҳаммадбек олдига Хорис Игликовни, Раҳмонқул ҳузурига Мустафо Шоҳқулини юборди. 1920 йилдаѐқ Шермуҳаммадбек ҳузурига Бошқирдистон ҳукуматининг вакили Элдорхон Мутин жўнатилган эди. Элдорхон бекнинг қўшинида ҳарбий ишдан сабоқ берди, қўрбошиларга рус тилини ўргатди ва асир олинган қизил аскарлар қўлидаги ҳужжатларни русчадан туркий тилга таржима қилди. Бундан ташқари 1921 йил октябрда Ўзган тоғларига - қирғизларнинг бош қўрбошиси Парпибек ҳузурига бошқирд Минҳож Чолни махсус мактуб билан юборади. Валидий мактубда Парпибекка вазият мураккаблашса, Кошғар томонга кетишни маслаҳат беради. Бу вакиллар қуролли ҳаракатни ташкилий ва ғоявий жиҳатдан жипслашувига катта хизмат қилишди. Шунингдек, Самарқанд вилояти қўзғолончиларининг раҳбарларидан бири Очилбек ҳузурига сиѐсий маслаҳатчи ва ғоявий раҳбар сифатида ТМБ Марказий Қўмитаси аъзоси, ўзбек зиѐлиларидан Қори Комил юборилди. Баҳромбек ѐнига Самарқанд зиѐлиларидан Қори Муҳаммад, Абдулҳамид ва озарбойжон Озодбек жўнатилди. Валидийнинг шахсан ўзи Самарқанд, Бухоро ва Хоразмда ҳаракат қилаѐтган бир қатор қўрбошиларнинг қароргоҳида бўлиб, уларни умумий душманга қарши аѐвсиз кураш олиб боришга чақирди ва ўзаро бирдамликка чорлади. 1921 йил ноябр - 1922 йил март ойларида у Самарқанд, Жиззах, Фориш, Қўйтош, Нурота, Каттақўрғон, Шаҳрисабз, Ғузор, Касби орасида доим от устида юриб, ташкилий ишлар билан шуғулланди. Баҳромбек (Самарқанд), Жабборбек ва Дониѐлбек (Шаҳрисабз ва Ғузор), Қорақулбек (Каттақўрғон), Мулла Абдулқаҳҳор ва Ҳамроқул (Нурота) ҳузурида бўлиб, қўзғолончилар билан турли кенгашлар ўтказди. Валидий Самарқанд ва Жиззах оралиғида бир неча марта қизил аскарлар билан жангга кирди, босқинчиларни ўлдирди. Зарафшон водийсида унинг яширинадиган бешта манзили бўлган. Валидий қўзғолончилар ва уларнинг раҳбарлари «элни таловчи, босқинчи» эмасликларини, балки «ўз ватанига содиқ, фидойи, дунѐ аҳволидан воқиф кишилар» эканликларини кейинчалик ѐзган хотираларида фақат биргина Самарқанд вилояти қўрбошилари мисолида ҳам яққол кўрсатиб берган эди [39; 339-354]. Туркистон Миллий Бирлигининг Тошкентда махфий равишда ўтган ва 16 аъзо қатнашган 7-конгресси (1922 йил 18-20 сентябр)да Валидийга Туркистонга қолмасдан Европага чиқиб, Мустафо Чўқай билан биргаликда ТМБни чет элда тузишни вазифа қилиб қўйди. Шундай қилиб, Валидийнинг Туркистонда фаолият кўрсатган учинчи даври (1920-1923) ҳам ўзининг ниҳоясига етди. 1923 йил февралда у Туркманистон орқали Эронга ўтиб кетди. Бироқ Аҳмад Заки Валидий Туркистон мустақиллиги учун курашни хорижда ҳам изчил давом эттирди. Хулоса қилиб айтганда, Туркистондаги қуролли ҳаракатга таъсир кўрсатган айрим тараққийпарварлар қўрбошилар фаолиятини бирлаштириб, уларни умумий душман - совет режими ва қизил армияга қарши курашга йўналтиришга муваффақ бўлдилар. Туркистон ватанпарварлари мухториятчилик ҳаракати мағлубиятга учрагач, мустақилликка эришиш учун қўлга қурол олишдан бошқа чоралари йўқлигини тушуниб етдилар. Таниқли тараққийпарвар Валидийнинг Туркистонга келиши ва кураш майдонига чиқиши билан мухолифат ҳаракатида миллий ғоя кучайди. 1920 йилдан бошлаб бу ҳаракат бутун минтақани ўзига қамраб олди. Туркистон Миллий Бирлиги ташкилотининг аъзолари қўрбошилар ҳузурида сиѐсий маслаҳатчилар сифатида фаолият кўрсатиб, қўзғолончиларни ўз атрофида уюштирдилар. Туркистон мустақиллиги учун кураш - қуролли ҳаракатнинг бош ғояси ва туб асоси бўлиб қолаверди. Ўша давр воқеаларининг бевосита шоҳиди бўлган замондошлардан бирининг ибораси билан айтганда, «Қаҳрамон истиқлолчи мужоҳидларимиз 1922-1923 йилларда хўб қудратга эга бўлишган...». Download 85.58 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling