Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети магистратура бўлими


Download 85.58 Kb.
bet4/13
Sana23.04.2023
Hajmi85.58 Kb.
#1391961
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
ДИССЕРТАЦИЯ-УЛДОНОЙ

Тадқиқот объекти ва предмети:
Тадқиқот мақсади ва вазифалари:
Илмий янгилиги:
Тадқиқотнинг асосий масалалари ва фаразлари:
Тадқиқот мавзуси бўйича адабиётлар шарҳи (таҳлили):
А.З.Валидий илмий, маънавий меросининг таҳлили шуни кўрсатадики, бу соҳанинг айрим жиҳатларини тадқиқ қилиш бўйича бугунги кунгача айрим ишлар амалга оширилган. Бироқ олимнинг илмий мероси, айниқса, уларда акс этган ғоявий, фалсафий, диний қарашларига турли даврларда турлича ёндашилди. Тадқиқотчиларнинг аксарияти, авваламбор бу ишини жамиятдаги ўша давр мафкуравий-сиёсий вазиятидан келиб чиқиб баҳоладилар.
Маҳмудхўжа Беҳбудий, О. Шараф, А. Диваев, А.Н.Самойловичлар олимнинг илк илмий ишларини юқори баҳолаб, айниқса, олимнинг Шарқ қўлёзма асарларидан мукаммал фойдаланганлиги алоҳида таъкидланган1. В.В.Бартольд, А.З.Валидий томонидан кўтарилган масалаларнинг долзарблиги, туркий халқларнинг маънавий, тарихий, маънавий меросини ўрганишда ўзига хос концептуал-методологик асосда тадқиқ этилишини алоҳида қайд қилган2.
Б.А.Аҳмедов А.Н.Кононов олимнинг манбашунослик соҳасидаги ишларига алоҳида тўхталганлигини қайд қилади3. Олимнинг Туркистонда олиб борган археографик фаолияти ҳақида Шарқшунос олимларнинг ишларида қайд қилинган. Бундан ташқари, олимнинг яқин Шарқ ва Ўрта Осиё халқлари маънавияти ҳақида олиб борган илмий сафарлари ва Туркистон тарихи методологияси ва этнографияси ҳақида тадқиқот олиб борганлиги тўғрисида, унинг Шарқшунослик, тарихшунослик ва исломшунослик соҳасидаги меросини ўрганишда М. Абдураҳмонов асарлари, илмий мақолаларида баён қилинган4.
Тадқиқотда қўлланилган методиканинг тавсифи:
Тадқиқот натижаларининг назарий ва амалий аҳамияти:
Иш тузилмасининг тавсифи

I БОБ. АҲМАД ЗАКИ ВАЛИДИЙ-ТЎҒОННИНГ ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ФАОЛИЯТИ.
I.1. Аҳмад Заки Валидий-Тўғоннинг 1917 йил инқилобгача ҳаёти ва фаолияти
Вақт ўтган сари ҳамма нарса унут бўлади, деган фикр бор. Лекин инсоният тарихида шундай шахслар бўладики, уларнинг табаррук номи ҳар бир давр, ҳар бир авлод билан янгиланади. Чунки бундай шахсларнинг ҳаёти, фаолияти, ҳатто ёзиб қолдирган асарларида ҳам қайсидир замонгагина эмас, абадиятга дахлдор ибратлар бўлади. Урал ва Ўрта Осиёда сўнгги аср бошида содир бўлган буюк сиёсий ҳаракатларга туркий халқларнинг кенг миқёсдаги олиб борилган миллий-озодлик курашига раҳнамолик қилган, халқаро шарқшунослик илмидаги фикрлари билан ижод қилган Аҳмад Заки Валидий айнан шундай шахслардан бири эди. 1917 йилги давлат тўнтаришидан кейин ўтказилган мусулмонларнинг қурултойларида у “ҳудудий мустақиллик” фикрини юритганди.
Аҳмад Заки Валидий 1890 йил 10 декабрда Истарлитомоқ уезди, Кузан овулида (ҳозирги Бошқирдистон Республикасининг Ишимбой тумани) туғилган. У зиёли-мулла оиласида вояга етди. Ота-онасидан тортиб барча қариндош-уруғлари, ҳамқишлоқларининг аксарияти етук илмли кишилар – имомлар, мударрислар, умуман олганда, илм-маърифатни қадрловчи кишилар муҳитида вояга етган Аҳмад Заки Валидий 18-20 ёшларида бутун Ғарбу Шарқ илмий, бадиий тафаккурининг энг ноёб намуналарини турли тилларда ўқибгина қолмасдан, қиёсий ўрганиб, пухта таҳлил қилиб, муҳим хулосалар чиқарган бир комил инсон бўлиб етишади.
Заки Валидий “Хотиралар”ида отаси билан сафарга чиққани ҳақида ёзади: “Ҳар бир сафар ҳаётимда ижобий из қолдирган, 1904 йилги сафаримиз Рус-Япон уруши пайтига, 1905 йилги сафаримиз эса рус инқилоби кунларига, 1906 йилгиси эса Рус Думаси ғавғоларига тўғри келган. Отамнинг пири Зайнуллоҳ эшон саволлар берганида билганимча жавоб қайтардим. “Ма, ўғлим, бирор нарса оларсан” деб қўлимга ўн рубллик тилла пул тутқазди. Мен у пулга “Хизмат” номли татар китоб дўконидан Ғаззолийнинг метафизикани танқид қилган асарини, Мисрда ва Истанбулда чоп этилган ислом жамияти ва фалсафасига оид китобни, астрономия ва физикага оид китобларни, туркча-русча суҳбатлашиш луғатини ва Толстойнинг мамлакатимиз ва мен туғилган 1891 йилдаги очарчиликни қаламга олган “Очарчилик йиллари” номли асарини сотиб олдим”. Бир неча кундан сўнг шайх Заки Валидийдан берган пулини нимага сарфлаганини сўради ва берилган жавобдан мамнун бўлди. Қайси китобни ўқиб чиққанини сўрагач, елкасига қоқиб, яна пул берди. Албатта, бу рағбатлантириш 15 ёшдаги ўсмирнинг руҳиятига ўз таъсирини ўтказмай қолмади. “Агар шундай рағбатлантиришлар бўлмаганда, балки ҳаётим илмдан бошқа томонга бурилиб кетган бўлармиди”, дея таъкидлайди у ўз “Хотиралар”ида.
Олти-етти ёшларидаёқ араб, форс тиллари билан бирга рус тилини ўрганишни бошлаган Аҳмад Заки тарбиясида тоғаси Ҳабиб Нажжор муҳим ўрин тутган. Ҳабиб Нажжор Қозон татар ўқитувчилари мактабида таҳсил олган бўлиб, устози ўз даврининг ислоҳотчи файласуфи, тарихчи олими, маърифатпарвар Шаҳобиддин ал-Маржоний бўлган. Аҳмад Закининг отасидан фарқли равишда тоғаси дунёвий илмларни, тарих, астрономия ва математика илмларини яхши ўзлаштирган, ушбу мавзуларда китоблар ёзган маърифатпарвар бўлган. Унинг мадрасаси етти бинодан иборат бўлиб, уч юздан ортиқ талаба бўлган, йилда олти-етти ой сабоқ олган талабалар ҳатто ёз ойларида ҳам таҳсил олганлар. 1901-1908 йилларда ушбу мадрасада Аҳмад Заки ҳам таҳсил олади. Ёш Заки Валидий таълим тарбиясига унинг бу қарашлари таъсир ўтказмай қолмади, албатта. Аҳмад Заки Шаҳобиддин ал-Маржоний каби ҳақиқатгўй ва ислоҳотчи бўлишни орзу қилади.
18-26 ёшгача бўлган даври таҳсил олиш ва илмий изланишлар даври бўлган. Ватани Бошқирдистонда ва Қозонда, кейинчалик илмий сафарлар ҳамда тадқиқотлар олиб бориш учун Фарғона, Петербург ва Бухорода бўлиши кенг ва равон илмий муҳитга кириш имконини берди.
Аҳмад Заки Валидий Ўтоқдаги мусулмон диний мактабини тугатиб, 1908 йилда Оренбургдаги “Ҳусайния” мадрасасига ўқишга киради. Бироқ тез орада Қозонга кўчиб ўтиб, “Қосимия” мадрасасида таҳсилни давом эттиради ва университетга кириш учун имтиҳонларга тайёрлана бошлайди. Шу билан бирга 1910-1913 йилларда “Қосимия” диний педагогика илм даргоҳида туркий халқлар тарихи ва араб адабиёти фанидан талабаларга сабоқ беради. Бу ерда у шарқшунослик билан ҳам шуғулланади. Илмий изланишлари натижаси ўлароқ 1912 йилда “Турк ва татар тарихи” асари нашрдан чиқади. Асар ўз замонасининг етук олимлари томонидан юқори баҳоланади. Бу ҳақда “Хотиралар”да шундай келтирилади: “Асаримнинг тақдир нишонаси ўлароқ, Қозон университетининг Археология ва тарих жамияти мени ўзининг ҳақиқий аъзолигига сайлади, тантанали маросим ўтказиб, диплом берди”. Мадрасада дарс бериб юрган ёш йигитнинг илмий машқлари уни машҳур илм даргоҳларининг В.В. Бартольд, Н.Ф. Катанов каби академиклари, профессорлари даврасига олиб кириб, улар диққат-эътиборига, юксак ишончига сазовор қилди. Профессор Н.Ф. Катанов Аҳмад Закийни Қозон университети қошидаги Археология ва тарих жамияти умумий мажлисида туркий халқлар тарихи ва этнографиясига доир тадқиқотлар олиб бориш учун ва ёзма манбалар, васиқалар изламоқ учун Фарғона водийсига юборишни тавсия этди.
Аҳмад Закийнинг Туркистонга биринчи илмий сафари 1913, октябрь-1914, мартга тўғри келади. Бу сафар асносида у Қўқон, Марғилон, Андижон, Ўш ва Тошкентда қўлёзма асарларни, хусусий қўллардаги васиқаларни, мамлакатнинг иқтисодий, тарихий жўғрофияси жиҳатдан жуда муҳим воқеалар акс этган манбаларни, баъзи диний муассасаларнинг даромад рўйхатларида қиймат ўзгаришларини билдирувчи қайдларни, Фарғона ўзбек уруғларига доир этнографик маълумотларни тўплайди. “Бу саёҳатим “Бир турк олимига нисбатан кўрсатилган ҳурмат нишонаси” сарҳавласи остида Туркия матбуотида (Турк юрти) да юқори баҳоланиб, хабар босилди”. “Туркестанкие ведомости” газетаси муҳиррир ўринбосари А.А. Семёнов томонидан Тошкентда қолиб, шу ерда ишлаши таклиф қилинади. Бироқ Аҳмад Заки ўқишни ҳали давом эттирмоқчилигини билдириб, узр сўрайди.
1914 йил академик В.В. Бартольднинг тавсиясига кўра Заки Валидий Тўғон Россия Фанлар Академияси томонидан Бухоро амирлигига илмий сафарга жўнатилади. У 1914 йилнинг 31 майидан 8 августига қадар давом этган ушбу сафари давомида 23 та ноёб қўлёзмани фонд ҳисобига сотиб олишга муваффақ бўлди.
1915 йилда Россия ҳукумати тасдиқлаган янги сайлов қонунига биноан Думадаги мусулмон аъзоларидан ташкил топган фракцияда ишлаб, расмий депутатларга кўмаклашиш учун Уфа губерниясидан 25 ёшли Аҳмад Заки вакил сифатида Петербургга жўнатилди. Шу тариқа, Аҳмад Заки сиёсат оламига кириб келди. Рус империясидаги давлат тўнтаришидан кейин қурилган Бошқирд миллий ҳукумати даврида Заки Валидий Мудофаа ва Ички ишлар вазири вазифаларини бажарди.


Download 85.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling