Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети магистратура бўлими


Уч уруғ: Мисит, Томо, Ёбу. Бухоронинг Зиёвиддин ҳудудида яшайдилар. Бурқут


Download 85.58 Kb.
bet13/13
Sana23.04.2023
Hajmi85.58 Kb.
#1391961
TuriДиссертация
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
ДИССЕРТАЦИЯ-УЛДОНОЙ

Уч уруғ: Мисит, Томо, Ёбу. Бухоронинг Зиёвиддин ҳудудида яшайдилар.

  1. Бурқут. Челак ва Кармана атрофларида.

  1. Арлот. Қоракўлда.

  1. Қанғли. Жиззах ҳудудида.

  1. Қирқ, Юз, Минг. Жиззах туманида.

  1. Баташ. Қарши, Ғузор тарафларда яшайдилар.

  1. Қорақалпоқ беш аймоқдан иборат: Қорақўйли, Қора сингир, Оймавут, Истек, Очамайли. Булар Амударё ҳавзаси ва Самарқанднинг шимолида Оқтепада бўладилар.

Ўзбекларнинг эски шеваларини ва одатларини ўзига хос тарзда сақлаганлари, асосан Жиззах туманида бўладилар (Қирқ, Қанғли, Солиқ, Турк, Туркман, Найман, Манғит, Қитойюз, Сулоқли, Туёқли, Олача, Бурқут, Серкали, Баймоқли, Жалойир, Қирғиз, Юз, Қуён туёқли, Парчаюз, Қарабча, Қушчи, Ўроқли, Тўқжори, Қўштамғали, Сарой, Қонжиғали). Фақат бу қабилаларнинг нуфузи жуда оздир. Шарқий Бухорода кўчманчилик ҳаётини тўла тарк этмаганлар. Душанба атрофида «Лақай», «Марқа кичик юз», Файзобод атрофинда «Қарлуқ» каби қабилалардир.
XIX аср бошларида ҳиндистонлик Мир Иззатуллоҳ тарафидан афғон Туркистонидаги Ўзбеклар ҳақидаги тартиб этилган жадвал бироз эътиборга молик. Бунга кўра, у ердаги қабилалар қуйидагилардир. Шибирғон яқинидаги Сарипулда Минг қабиласининг Очамайли аймоғи; унинг ёнида Сайёд деган жойда Очамайли ва Қазайоғли, Минг, ундан қуйироқда Қипчоқ уруғи, Қундузда тамоман Қатағон, Балх ҳудудида Сарой ва Мўйтан уруғлари, Бадахшонда Эшкамиш ва қатағонларнинг Бурга ҳамда Тимиш номли аймоқлари яшайдилар. Норинда Чиғатой уруғи. Мир Иззатуллоҳ Мўйтан ва Қатағон уруғларининг аймоқларига оид белгиларни беради. Мўйтан етти аймоқдир: Тиликхона, Кўрмишли, Қазайоғли, Чағар, Сўм, Оқшайиқ, Чучен. Қатағон уруғи эса уч аймоқдир: Беш қабан, Салжовут, Тўрт ота. Беш қабаннинг тўрт бўлаги бор: Лаққа (Лақай), Янги Қатағон, Кесмавир, Қаён, Манас. Кесмавирнинг тўрт тираги бор: Оқ тоғлиқ, Андижони, Қаласи, Бумин. Манаснинг уч тираги бор: Темиш, Сарбагиш, Бурга. Тўрт отанинг тўрт бўлаги бор: Сариқ Қатағон, Чуроқ, Бошсиз, Мардод. Чуроқнинг икки тираги бор: Қиз отизи, Шўланг. Мардоднинг уч тираги бор: Йучата, Бўзон, Жўтудуқ.
Ўзбек қабилари ичида аристократ — «Бекзод» лақабини олганлар бор. Булар хонларнинг тахтга чиқиши ва мамлакатни бошқаришда фаол иштирок этганлар. Булардан Хивада Қиёт-Қўнрирот, Йўғур-Найман, Қанғли-Қипчоқ, Нукус-Манғит қабилалари, Бухорода эса шайбонийлар замонида Қўшчи, Найман, Қарлуқ, Бўйрак кабилар. Манғитлар замонида (Радловга кўра) Минг, Арлот, Борин, Баташ уруғлари маъруф, бўлмишлар. Қатағонлар даврида «Бекзод»лар сайлаганлар. Уруғлар ичида Туёқли, Мўйтан, Хитой, Манғит ва Қўнғиротларнинг Бухородаги аксарияти Дашти Қипчоқдан энг кейин келган уруғлардир. Булар илгариги Манғит-Нўғой, Қозоқ ҳайъатларига доҳил бўлиб, кейинчалик Мовароуннаҳрга келганлар
“Ўзбегим” тўпламидан (1992) олинди.



1 Маҳмудхўжа Бехбудий. “Туркистон тарихи” керак // Ойна. - 1914. -№38. –Б.828-901.; Олимжон Шараф. Турк ва татар тарихи. Заки Валиди афанди хизматлари // Шура.-1916. №13. –Б.331. Заки Валидий афандининг Фарғона музофоти ҳақинда // Садои Фарғона. -1914. – май; Самойлович А.Н. Материалы по среднеазиатско-турецкой литературе // ЗВО Русского общества. Пг.: -1915. –Т.22 – С. 127-153; Диваев А. Последние дни Худояр-хана // Туркестанские ведомости. – 26 января

2 Бартольд В.В. Османская печать в Турции // Мир ислама. – СБ.: -1912. –Т.1. -№1. – С.703-704Т.1, №1. – СПб. 1912. вып. 8. - С. 703-704; Унинг ўзи. Школный вопрос в русском мусульманстве // Мир ислама. -СПб.: - 1913. - Т.11 - №8. - С. 526.;

3 Кононов А.Н. Слово о Юсуфе из Баласагуна и его поэме «Кутадгу билиг» //Советская тюркология.- 1970.- № 4. – С.9-10.; Собрание восточных рукописей Академии наук Республики Узбекистан. История /Cоставители Д.Ю.Юсупова, Р.П.Джалилова.-Т.: Фан, 1998. - С.362.;

4 Абдураҳмонов М. “Қутадғу билик” тарихий манба. –Тошкент: 1994, Б.36.; Абдураҳмонов М., Зоҳидов А. А.З. Валидий Валидийнинг Туркистонга илмий сафари (1913-1914 йиллар). – Т.: Фан, 1997, Б.76.; Абдурахманов М. А.З.Валиди: поиск истоков историко – духовного наследия Туркестана. Ташкент: Янги аср авлоди, - 2000. – С.103.; Абдурахманов М. Научная деятелбгость А.З.Валидова в Туркестане. Ташкент: Фан, 2004. – С.314.; Абдурахманов М. Вклад А.З.Валиди Тогана в разработку исследования методологии истории Туркестанав Узбекистане, 1999. - № 11-12. - С.84-86.; Абдурахманов М. Об исторической концепции А.З.Валиди //Общественные науки в Узбекистане, - 2001. № 6. – С. 75-79.; Абдурахманов М. Богатство духовной культуры Туркестана //Казахстан и Центральная Азия: история, современность и перспективы будущего развития. – Тараз: 2001. Т.1. – с.203-207.; Абдурахманов М. Вопросы духовности в мемуарах А.З.Валидова /Миллий ғоя ва маънавий қадриятлар: назария, методология, амалиёт. – Тошкент: 2004. Б.19-24.; ва бошқалар.


Download 85.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling