Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети магистратура бўлими


II БОБ. АҲМАД ЗАКИ ВАЛИДИЙ “ХОТИРАЛАР”ИДА ТУРКИСТОН СИЁСИЙ ТАРИХИНИНГ ЁРИТИЛИШИ


Download 85.58 Kb.
bet7/13
Sana23.04.2023
Hajmi85.58 Kb.
#1391961
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13
Bog'liq
ДИССЕРТАЦИЯ-УЛДОНОЙ

II БОБ. АҲМАД ЗАКИ ВАЛИДИЙ “ХОТИРАЛАР”ИДА ТУРКИСТОН СИЁСИЙ ТАРИХИНИНГ ЁРИТИЛИШИ
II.1. Туркистоннинг ХХ асрнинг биринчи ярмидаги тарихини ўрганишда”Хотиралар”нинг ўрни ва умумий мазмуни
II.2. “Хотиралар”да истилочиларга қарши қаршилик ҳаракатларининг ёритилиши

III БОБ. АҲМАД ЗАКИ ВАЛИДИЙ-ТЎҒОННИНГ ИЛМИЙ МЕРОСИ
III.1. Аҳмад Заки Валидий-Тўғоннинг 1913-1914 йиллардаги илмий сафарлари
Валидий ўзининг Туркистонга, Фарғона ва Бухорога қилган икки илк илмий сафарини 1913 йил охири - 1914 йил март ва 1914 йил 31 май - 4 августларида амалга оширди. Мазкур илмий сафар натижалари кўтилганидан ҳам зиёда самарали ва фундаментал бўлди. Илмий сафар ҳисоботлари ва тадқиқотлари Тошкент, Санкт-Петербург, Истанбул, Одмония илмий матбуотида, мўътабар академик нашрларда эълон қилинди, ижобий баҳо ва такризларга сазовор бўлди. Тўғон ўз "Хотиралар"ида мазкур икки илмий сафарни муфассал баён этишга уринган. Шу боис Фарғонага қилинган сафар қандай ўтган бўлса, шундайлигича атрофлича тасвирлашни маъқул деб топдик.
Валидий ўз оиласи анъанасига кўра араб, форс, қадимги турк тиллари билимдонигина эмас, балки рус тилидан яхшигина хабардор, Оврупа тилларидаги илмий адабиёт-тадкиқот инструментлари билан ишлай оладиган, айни пайтда ўзига хос оригинал тафаккур эгаси, юксак малакали мўтахассис эди. У турк тарихининг манбалари, "Тарих фалсафаси" ва метододогияси билан борлиққа илмий муаммоларни илгари сура оладиган, уларга умуммиллий, илмий нуқтаи назардан уйғун ёндаша оладиган ва ҳал этиб бера оладиган олим эди. Акад.В.В.Бартольд ва бошқа мўътабар Шарқшунослар бекорга Валидийни илм-фан сарҳадларида олиб қолишга ижтимоий-сиёсий амалиётдан хос илмий тадқиқот оламини афзал кўрадиган олим сифатида шакллантиришга уринмаганлар. Аммо Валидийга ҳам Шарқшунос-тарихчи олим заковати, хам миллий озодлик кўраш иқтидори ва сиёсий иродаси ато қилганлиги учун у ҳар икки соҳада даҳо шуҳратини топди.
Валидий Санкт-Петербургдан Тошкентга 1913 йил охирларида келди. Туркистон генерал-губернатори идорасида бўлган, вилоятдаги барча ҳоким, тўралар, ташкилотларга Тўғоннинг илмий сафари: қандай, нима ёрдам кўрсатиш зарур бўлса, ёрдам бериш ҳақидаги кўрсатма хат олган. Валидий Тошкентнинг ўзида ҳам бир қанча шахсий қўлёзма йиғувчилардаги қўлёзмалар билан танишди, Отаси Ахмадшоҳ ва қўшнилари Бекбўлат ҳазратлари топшириғи билан Шайх Хованд Таҳур (ваф 1360), Хожа Аҳрор Валий зиёратгоҳларига борган, Шайх Хованд Таҳурнинг муфассал маноқиби, форсча, туркча шеър, муножотлари жамланган қўлёзмани саҳҳофлардан сотиб олиб Уфага жўнатган. "Хотиралар"да кўрсатилишича, шу орада Бухоро ва Самарқандга ҳам бориб, у ерда хам зиёлилар, қўлёзма соҳиблари, тарих ва археология, этнография мухлислари билан учрашган.
Афсуски, Валидийнинг Фарғона сафари, Бухоро сафари каби маълум бир изчилликда, муфассал баён этилмаган. Унинг Фарғонадаги илмий изланишлари, зиёлилар билан учрашувидаги тарихий узлуксизликни асосан 1915 йилда Питербургда эълон қилинган биринчи ҳисобот мақоласидаги баъзи ишоралар ва "Хотиралар"идаги изоҳлари асосида ижобий тарздагина тиклаш мумкин. Балки Туркистон генерал-губернаторлигининг Тошкент, Қўқон Янги Марғилон, Андижон, Наманган, Ўш ва бошқа жойлардаги мутасадди ташкилотларидаги расмий қайдларини Архивлардан қидириб, ҳатто вақтини аниқлаш мумкин бўлар.
Валидийни Маҳмудхўжа Беҳбудий Самарқандга, Ашурали Зоҳирий Юнус Хожи Оғалик ўғли Фарғонага, Кўқонга келишга 1912 йил бошларидаёқ даъват қилганликлари учун бўлса керак, 1914 йилдаги I ҳисоботда ҳали Қозон Университети қошидаги "Археология, тарих ва этнография Жамияти" уни Фарғонага расман илмий сафарга юборишидан олдин, Валидийнинг ўз эътирофига кўра, 1913 йил кузларида Кўқонга ўзининг хусусий ишлари билан келган. У Қўқондалигида проф. Катанов саъйи ҳаракатлари билан эришилган Валидийни Фарғонага Шарқ қўлёзмалари ва маҳаллий аҳоли этнографиясини ўрганиш учун 3 ойлик илмий сафарга юбориш ҳақидаги чиқарилган қарор ҳақида хабар олган.
1-хисобот мақола матнидаги изчилликка қараб Валидий 1913 йил октябрь-декабрь ва 1914 йил март ойларигача бўлган вақтда қайси жой, шаҳардан қаерга цараб борганлиги ҳақида муайян тасаввур ҳосил қилиш мумкин. Аввало, у Қўқон ва унинг атрофларида бўлган, у ердаги маориф, таълим-тарбия ишлари, умумий маданий аҳвол, маҳаллий нашрлар. Ўрусиядаги илмий-оммабоп адабиёт ва ахборотларнинг Туркистонга қандай етиб келиш ва тарқалиши билан танишган. Шарқ қўлёзма соҳиблари билан учрашган.
Қўқондан Эски Марғилонга борган, ундан Андижон, Ўшга ўтган ва Қўқонга қайтишда Наманганга тушган. Тошкентга қайтганидан сўнг яна Шайхонтоҳур маҳалласида, "Туркистон вилояти" газетаси муҳарририятида, "Туркистон археология хаваскорлари кружоги"да илмий сафар ҳақида маъруза қилган. Тошкентдалик пайтида Россия ФА аъзоларидан проф.В.В.Бартольд, В.В.Радлов ва К.Залеманлар тавсияси билан Россия ФА билан "Халқаро Ўрта Осиёни тадқиқ этиш Жамияти" биргаликда Валидийга худди шундай, бироқ янада кенг кўламда тадқиқотлар олиб бориш вазифаси топширилганлиги ҳақидаги хабар-мактубни олган.
Март ойи охирида Қозонга келиб, 20 апрелда Қозон Университети қошидаги "Археология, тарих ва этнография Жамияти" мажлисида хисобот докладини қилган. Сўнгра Питербургга келган ва бу ерда акад.В.В.Бартольд раҳбарлигида Фарғона сафари ҳақида маърузалар ўқиган, учрашувлар бўлган. Акад.В.В.Бартольд Валидийни Санкт-Петербург университети Шарқ тиллари факультетига ишга олиш, ўз ташаббус билан тузилган "Халқаро Ўрта Осиё тадқиқ Комитети"да ишлаши, Оврупа миллатларидаги исломий қўлёзмаларни қидириб топиш ва тадқиқ этиш учун юборишини билдирган. Валидий 1914-1917 йилларда Олмония, Австрия, Париж ва Лондонда тадқиқотлар олиб боришини акад.В.В.Бартольд режалаштирган эди. Бунга бошланиб биринчи жаҳон уруши имкон бермаган.
Валидийнинг 1914 йил ёзида, аниқроғи эса 1914 йил 6 июндан то 4 августгача бўлган вақт оралиғида Бухоро ва Шарқий Бухорога иккинчи илмий сафари – акад.В.В.Бартольднинг хақли ибораси билан айтилганда "Илмий экспедицияси" юқорида санаб ўтилган оилавий, нақшбандий анъаналар, шахсий ва расмий даъват – тақлифлари, мўътабар Шарқшунос олимлар тавсияси, қўллаб-қувватлашларидан ташқари, олимнинг 1-Фарғона илмий сафари жуда фавқулодда аҳамиятли тарих манбашунослигига оид кашфиётлар, салмоқли илмий тадқиқотларига эришганлиги туфайли Россия ФА ва "Халқаро Ўрта Осиё тадқиқот жамияти"нинг расмий тавсияси, молиявий таъминоти, ҳуқуқий иммунитетининг таъминланганлиги туфайли амалга ошди.
Юқорида яна шу ҳам таъкидландики, Валидийни Бухоро ва Шарқий Бухорога илмий сафарга бориши зарурлиги ҳақидаги хулосага акад. В.В.Бартолд, Радлов, К.Зелеманлар, Россия ФА ва "Халкаро Ўрта Осиё тадқиқот жамияти" раҳбарияти Валидий ҳали Фарғона сафаридан қайтмасидан аввалоқ - олим ҳали Тошкентдалигидаёқ келган эдилар. Бунда, албатта айтиб ўтилган Туркистон умумий Валийси генерал Сухомлинов, проф.А.А.Семеновларнинг Император хукумати юқори доираларига юборган ижобий ва рағбатлантирувчи ҳужжатлари, акад. В.В.Балтольднинг Россия ФА раҳбариятига ёзган мурожаат-мактуби ҳал килувчи роль ўйнаган, албатта.
Бундан ташқари, Валидийнинг фавқулодда самарали, мунтазам ва изчил ишлай олиш қобилияти, ақл-заковати, салоҳияти, у амалга оширган ўрта аср тарихига оид бирламчи манбалари, қўлёзма китоблари, васиқалар, ёрлиқлар, нишонномалар ва тадқиқотлар, этнографик ҳужжатлар умумий ҳажмининг ҳайратомуз даражада катталиги ҳам ҳал қилувчи роль ўйнайди. Чунки Валидий бажарган илмий тадқиқот иши бир неча баробар катта маблағлар билан қуроллантирилиб, махсус юбориладиган, ўнлаб юқори малакали олимларни жалб қидадиган, кўпинча бир неча йилларга чўзилиб кетадиган илмий экспедиция фаолияти натижалари билан тенг келар эди. Мана шуни фаҳмлаганимиздан сўнггина, нима учун акад.В.В.Бартольд Валидийнинг бир ўзи амалга оширган сафарни Валидийнинг "Илмий экспедицияси" деб аталганлигининг маъносини чуқур ва яққол англай оламиз.
Валидийнинг Бухоро ва Шарқий Бухорога илмий сафари натижалари ҳақидаги "Бухоро хонлигидаги қўлёзма хазиналари ҳақида (Илмий сафар ҳисоботи)" деган мақоласида анча-мунча етарли маълумотлар ва ишоралар мавжудлиги учун ҳам олимнинг илмий сафар маршрути, у бўлган асосий шаҳар ва қишлоқлар, учрашган қўлёзма хазиналари соҳиблари, кезган саҳҳофлар (китобфурушлар) бозорлари, унга у ёки бу тарзда ёрдам берган маҳаллий аҳоли ёки Чор маъмурлари, Бухоро амирлиги арбоблари, ўз ишини қай тартибда ва изчилликда олиб борганлиги, нималарни кўзлаганлиги, нималарга эриша олмаганлиги ҳақида жонли ва тўлиқ тасаввур ҳосил қилиш мумкин».
1914 йил май ойи охирларида Россия ФА ва "Халқаро Ўрта Осиё ва Ўзоқ Шарқни тадқиқ қилиш Рус кўмитаси" томонидан Бухорога 3 ойлик илмий сафарга юборилиши ҳақидаги буйруқ, илмий сафар ҳужжатлари ва бошқа заруратларни қўлга олган кунлари Валидий Симбирск вилояти фабрикачиларидан Оқчуринларнинг кариндоши ва уларнинг тижорат вакили бўлган Иброҳим Оқчурин томонидан Петербургнинг машҳур "Гранд Хотели"га кадимги туркий-уйғурча хат билан ёзилган ташриф тақлифномасини олди. Валидийнинг миллатимиз равнақи йўлида Император академияси раҳбариятининг мўътабар эътибор-назарига тушганидан беҳад кувонган Иброҳим Оқчурин уни тоза зиёфат килиб, темир йўл вокзалигача кузатиб қўйган эди.
Валидий 1914 йил 31 майда Петербургдан поездда жўнаб, Тошкентга 6 июнда етиб келди. Тошкентга келган замони Фарғона сафарида яхшироқ танишиб улгурмаган баъзи кўлёзма китоблар ва ёрлиқларни қайтадан кўриш учун 7 июндан 12 июнгача Скобельев (Фарғона) ва Наманганга қайтадан бориб келди. Сўнгра Бухорога жўнади. 13 июндан то 23 июнь кунигача Бухоро ва Самарқандда бўлди.
"Бухорога келган биринчи куни Бухоро Амири Бош вакили (Вазири) Насруллоҳ Қушбеги билан учрашдим, - деб ёзган эди Валидий ўз "Хотиралар"ида кейинчалик. Чунки бу (илмий) сафарда у Бухоронинг кўпгина вилоятларида тадқиқотларда бўлиши керак эди. Қўшбеги маҳаллий валийларга менга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш зарурлиги ҳақида тавсия-мактубларини ёздирди ва жўнатди. Қаерга борсам бу мактубларнинг мендан олдин етказилганлигини кўрардим. Қарши шаҳрига келганимда, мени Чорнинг Петербургдан ташриф буюрган улуғ бир маъмури ўрнида кўриб, мени хориждан келадиганларга мўлжалланган "Элчихона" меҳмонхонасига олиб бордилар. Жуда эъзоз ва икром қилдилар, ёнимга алоҳида бир меҳмондорни ҳам тайинладилар. Шаҳрисабзга келганимда, бу вилоятнинг валийси (беги) менинг турк ва мусулмон эканлигимни билса ҳам, менга атайлаб таржимон воситасида ўрисча мурожаат қилар, сўзларини таржима қилдирар эди. Бунинг ортиқча эканлигини ва ўрисча сўзлашишимни билдирдим, хушнуд бўлди", - деб мамнуният билан эслаган эди Валидий.
II "Бухоро ҳисоботи"да кўрсатишича, Валидий 1913 йил охирида I-сафар вақтида Бухоро ва Самарқандга келиб кетганида қўлёзма соҳиблари билан бир неча учрашган, улардан Бухоро шаҳри атрофларида, вилоятлар марказлари - Шаҳрисабз, Қарши, Ҳисор ва бошқа жойларда кимларнинг кўлида қанча, ҳатто қанақанги қўлёзма китоблар, васиқалар ва бошқа ҳужжатлар мавжудлигини аниқлаб олган эди. Шунинг учун ҳам Бухорода керакли ҳужжатларни расмийлаштириб бўлгандан сўнг Самарқандга борган, у ерда ҳам қўлёзмалар соҳиблари билан учрашиб, ўз сафарида қиладиган қайдлари, борадиган жойлари ва учрашадиган зиёлилар-тарихчиларни қандай топиши борасида маслаҳатлар олган.
1914 йил 23 июнда Валидий Почта йўли бўйлаб Самарқанддан Шаҳрисабз, Ғузор, Бойсуи, Сурхон воҳасининг Денов, Сариосиё, Қоратоғ, Ҳисор, Душанбе каби шаҳар ва қишлоқларида 16-17 июлларгача бўлиб, 17 июль куни Қаршига келган. Қаршида бир ҳафта тургач, 24 июлда Бухорога қайтган. "Бухорода 4 августгача бўлиб, менга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра Уфага жўнаб кетдим", - дея хотирлаган эди кейинчалик. Ғузорда Валидий амирнинг амакиси Саййид Акрам Тўра қабулида, меҳмондорчилигида бўлган. Саййид Акрам Тўра Валидийни ўз ўғилларига муаллимлик қилиш ва ўрисча ўкитишга таклиф қилган.
Ғузордан Сариосиёга кетар экан, Валидий Бойсунда тўхтаганда Қўнғирот уруғидан бўлган "Беки бир кунда олти турли палов пишириб едирди. Мудҳиш бир иссиқларда бу таомларни ҳазм қила олмасдан бўғилар эдим. Тўпаланг дарёси сувни кечиб ўтган жойимиздаги ўрмондан югуриб чиқиб менга хужум қилган ва отимни хуркитиб юборган жуда катта ёввойи тўнғизни тўппончам билан ўлдирдим. Тўнғиз оёғимдаги махсига тишини ботириб улгурган эди, узангигина мени қутқарди. Ёнимда ҳамроҳлик қилган бойсунлик меҳмондор мен гўё арслон ўлдиргандек, йўлда дуч келган ҳар бир одамни тўхтатиб, муболағалари билан айтар эди. Зиёли ёшлардан бўлмиш Сариосиё Боғи (валийси) Исхоқ Бек менга эски турк сўфийлари (мутасаввуфлари)нинг ва Аҳмад Яссавий асарларининг ўша кунгача мен кўрмаган энг қадимги ва жуда мукаммал "Куллиёти"ни берди. Уни менга шахсан совға қилиб берганлиги учун фанлар Академиясига топширмаган эди, энди зое бўлди. Кошки ўша жойга топширган бўлсам эди", - дея ўз мамнуният, ҳайрат ва таассуфларини ёзган эди Валидий ўз хотираларида.
Душанбеда Валидийни Бухоро амирининг собиқ вазири Авлиёқул Қушбеги ("Хусайний" тахаллуси билан шеърлар ёзган ва нашр этган шоир ҳам эди) кутиб олган. Душанбедан унча узоқ бўлмаган "Хазрати Мавлоно" қишлоғига бориб, Туркистоннинг буюк сўфийларидан Яъқуб Чарҳий мозори ва мақбарасини зиёрат қилди.
Валидий Авлиёқул Қушбегидан Душанбе атрофида яшовчи турклашиб кетган мўғуллар, туркларнинг Лақай ва Қарлуқ уруғлари этнографиясини тадқиқ этиш, тили ва фольклори намуналарини тўплашда ёрдам беришини сўраган. Қушбеги ёрдами билан, у тайинлаган амлокдор арбоби билан Валидий лақайлар ва қарлуқ уруғлари яшайдиган Кўктошга борди. У ерда катта бир деворлар билан ўралган боғда Валидийга махсус чодир қуриб беришган.
Валидий ана шу чодир-ўтовда лақай ва қарлуқ уруғларидан кадимги ривоятларни, биладиган бахшилардан эски достонларни ёзиб олди. Ўша ер аҳолиси, оқсоқоллари билан апоқ-чапоқ бўлиб, дўстлашиб кетган. Бироқ шу кадар чекка-авлоқ бир тор қишлоқида яшовчи ўзбеклар орасида "яқинда Ўрусия билан Олмония орасида уруш "чиқармиш" деган миш-мишлар шу ергача етиб келганини кўрган, уларнинг "Халифа (яъни Турк Султони) кайси тарафни тутади, ким томонда туради?" деб сўраган саволларидан, ҳамда уларнинг "Сиёсатдан бу қадар бохабар, яқинликларидан тўғриси ҳайратга тушган эдим" деб хотирлаган эди Валидий. Бу ерда ҳам бир қатор адабий, диний асарлар, васикалар, тарихий китоблар ва этнографик маълумотлар, хусусан, кадимги форс, араб ва хитой адабиёти, солномаларида "Осмон отлари", "Хуттал отлари" деб аталган зотдор отлар ҳақида "Жилди Кўл" ва Коратегин атрофларида яшовчи туркманлар ва карлуқлар орасида сақланиб қолган афсона-ривоятларни тўплади ва ўрганди. Бу афсона ривоятларда мазкур отларнинг кўл тубидан чиққан ғорларда яшириниб қолиб кетган айғирлар наслидан эканлиги айтилади. Дарҳақиқат "Гўрўғли" туркумидаги ўзбек халқ достонларида ҳам Гўрўғлининг машҳури олам - "кўкларда учувчи, ўтда ёнмовчи, шамолдан тез учувчи", содиқ ва вафодор, тенгги йўк оти "Ғиркўк"нинг ҳам дарё остидан чопиб чиққан от ва яйловда юрган айғирлар қўшилишидан туғилганлиги ҳақдаги, юқоридаги ривоятларга жуда яқин, айнан ва ҳамоҳанг афсона учрайди.
14-июлда Қаршига кетган Валидий Олмония-Ўрусия урушининг бошланганлигини эшитди. У чор маъмурияти топшириғи билан юрганлиги учун ҳарбий хизматга сафарбар этилмади. Бир ҳафта Қаршида туриб, 24 июлда Бухорога қайтиб келди. Бухоро (Когон)даги ўрис консулхонасига учраб, ҳарбий хизматдан озодлиги ҳақида ҳужжат олди ва Бухорода тадқиқотлар олиб бориш ва этнографик материаллар тўплашда давом этди.
Бухорода Насрулло Қушбеги Валидийни Амир саройидаги кутубхонанинг баъзи китоблари билан, бу хусусда, ҳеч бир ерда ёзмаслик, ҳеч кимга сўзламаслик шарти билан таништиради. Ҳукумат девонхонасидаги хоналарнинг бирида Насрулло Қушбеги Валидийга ўз қўли билан палов пишириб едирди ва Хос Тўн кийдирди. Каттагина миқдорда пул ҳам берди.
Амир саройидаги кутубхонада Валидий уйғур туркийсида ёзилган "Тарихи Ясо" китоби қўлёзмаси билан танишди, унинг яна бир асл нусхасига яқини амирнинг ўзига қарашли Карманадаги китоб хазинасида борлигини, бунинг учун эса бошқа сафар келиши зарурлигини Насрулло Қушбегидан билиб олди.
Валидий Бухорода топган энг муҳим тарихий манба кўлёзмалардан бири ХV асрга оид косонлик Маҳмуд ибн Валининг "Бахр-ул-асрор"нинг мукаммал нусхаси эди. Валидий ўз қайдларида ана шу нодир кўлёзманинг "1920 йилда Советлар Бухорони бомбардимон қилганда йўқ бўлиб кетганлигини" таассуфлар билан қайд этган эди.
Валидий айни мана шу Бухорога илк сафари вақтида "Ёш бухороликлар" билан учрашган, уларнииг мажлисларида, мактабларидаги "Хатм Куръон" маросимларида қатнашган. Мазкур учрашувларда "Туркиянинг Олмония тарафида туриши лозимлиги ҳақида" баҳс-мунозаралар килган. "Бу илмий сафарим ҳам, деб ёзган эди Валидий, аввалги Фарғона илмий сафарим каби жуда ҳам фойдали бўлди, фақат урушнинг бошланиши туфайлигина қисқа бўлди".
Бухородан Уфага, ўз қишлоғи Кузенга кетиб, қимизхўрлик қилиб дам олди, хордиқ чиқарди. Кейин Петербургга бориб, у ерда ФА ва "Халқаро Ўрта Осиё ва Узоқ Шарқ тадқиқоти қўмитаси"га ҳисоботларни тоширди. Валидий Петербургда юқорида ёзилганидек ўз илмий сафар ҳисоботини "Бухоро хонидаги қўлёзма хазиналар ҳақида илмий сафар ҳисоботи" номли мақола сифатида акад.В.В.Бартольд таҳрири остида чоп эттирди. Бундан ташқари Шарқшуносларнинг турли йиғинларида, хусусан, Рус император Археология ва жўғрофик жамиятлари, академик Радлов уйида бўлиб ўтадиган "Радлов кружоги" мажлисларида иштирок этди. Акад.В.В.Бартольднинг "Темурнинг Ҳиндистон сафари" таҳририда, Улуғбек ҳақидаги тадқиқотнинг ёзилиши ва манбаларнинг ўқилишида унга ёрдам этди. Акад. В В. Бартолъд, проф.А.Салойдович ва бошқаларнинг саъйи ҳаракатларига қарамай Валидийни ҳарбий хизматдан олиб қолиб бўлмади. У армияга олинди, Хизматига 15 кун бўлганда ўрис мактаблари муаллимларини ҳарбий хизматдан озод қилиш ҳақидаги Қонунга биноан ҳарбий хизматдан бўшатилди ва Уфага қайтди.


Download 85.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling