Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети магистратура бўлими


Download 85.58 Kb.
bet3/13
Sana23.04.2023
Hajmi85.58 Kb.
#1391961
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
ДИССЕРТАЦИЯ-УЛДОНОЙ

ИЛОВАЛАР...................................................................................






КИРИШ
Мавзунинг асосланиши ва унинг долзарблиги. Ўзбекистонда мустақиллик туфайли жамият ҳаётининг барча жабҳаларида тубдан янгиланиш жараёни рўй бермоқда. Халқимизнинг бой маънавий-маданий, диний-фалсафий мероси, миллий қадриятлар, урф-анъаналар тикланди. Бу йилларда маънавиятимизни ажралмас қисми бўлган ислом дини ва диний қадриятларни тиклаш борасида улкан ишлар амалга оширилди. Миллий ўзликни англаш, маънавий меросни ўрганиш ва тадқиқ этиш, ўтмишда яшаб ўтган мутафаккир олимларнинг илмий-фалсафий ва диний-ахлоқий қарашларидан халқ оммасини баҳраманд этиш ҳаётий заруратга айланди. Булар орасида таниқли Шарқшунос, исломшунос тарихчи олим, фалсафа фанлари доктори, Вена, Бонн, Истанбул, Манчестер, Гётингем университетларининг тарих ва ислом илмлари бўйича профессори Аҳмад Заки Валидий илмий-ижодий меросини асосий қисми исломшунослик соҳасига бағишлангандир. А.З.Валидийнинг бой фалсафий меросини фалсафий ғоялари, унинг диний дунёқарашини ўрганиш муҳим илмий-назарий, амалий-методологик аҳамият касб этади. Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, тадқиқотнинг долзарблиги қуйидагилар билан белгиланади:

  • Биринчидан, маънавий меросининг А.З.Валидий асарлари орқали бизгача етказиб келган ва янги манбаларининг ўрганиш ҳамда бу борадаги талқинларни умумлаштиради. Мазкур ҳолат тарихшунослик, Шарқшунослик, маънавий, маданий соҳаларга таянган ҳолда диний-фалсафий, миллий-маданий ва исломшунос сифатида А.З.Валидийнинг маънавий меросини ўрганиб илмий асослаб беришга ҳаракат қилишдан иборатдир;

  • Иккинчидан, Туркистон бинобарин, Ўрта Осиё халқларининг асрлар давомида тараққий этиб келган маънавий мероси ва илмий қадриятлари, шунингдек, маданиятини дастлабки диний-фалсафий тадқиқ қилишдан ва чуқурроқ тушунишга хизмат қилади;

  • Учинчидан, ислом динининг муқаддас китоби Қуръони карим ва миллий маънавий қарашларнинг инсоният онгидаги илк тасаввури ва Ўрта Осиё халқларининг тафаккурини илмий, назарий, амалий асослаш;

  • Тўртинчидан, ўтмиш тажрибаси мусулмон Шарқ ва Ғарб Шарқшуносларининг илмий ҳамкорлигининг таъминланиши, шунингдек, маънавий-маърифий омилнинг кўринишларининг фалсафий талқинини ёритишга интилишдир;

  • Бешинчидан, истиқлол йилларида кам ўрганилган буюк мутафаккирлар асарлари, Ўрта Осиё тарихи ва миллий маънавий диний-фалсафий дунёқарашини талқин қилиш;

  • Олтинчидан, Шарқ олимлари маънавий меросини А.З.Валидий томонидан фалсафий тадқиқ этилишининг методологик хусусиятларини очишдан иборат.

Валидий Ўрта Осиё исломшунос олимлари асарларини фалсафий тадқиқ қилиш ва асарларда ўша давр нуқтаи назаридан ёндашган ҳолда урф-одатларини ҳам ўрганади ва уларнинг методологик хусусиятларини очиб беришга ҳаракат қилинади.

Download 85.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling