Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети архитектура факулътети “бино-иншоотлар архитектураси ва қурилиши”


Пойдевор асосининг чўкишини ҳисоблаш схемаси ва босимлар эпюраси, кПа


Download 0.78 Mb.
bet8/9
Sana16.06.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1519177
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
hussi oshnooo umk

Пойдевор асосининг чўкишини ҳисоблаш схемаси ва босимлар эпюраси, кПа.

4 та элементар қатламга бўлинган юмшоқпластик тупроқнинг чўкишини ҳисоблаймиз:

9 та элементар қаламларга бўлинган дағалпластик тупроқнинг чўкиши:

Умумий чўкиш
Деформация шарти қаноатлантирилди. Демак, пойдеворнинг асосий ўлчамлари тўғри танланган экан.
Пойдеворлар ўлчами ва чўкиши аниқлангадан кейин пойдеворлар режаси ёки пойдеворлар режасидан парча чизилади. ( 16-шакл )
5.Пойдевор асосининг юк кўтариш қобилиятини ҳисоблаш.
Сейсмик жиҳатдан 7.8 ва 9 балли туманларда иншоот асосини лойиҳалаштириш ва ҳисоблаш асоснинг юк кўтариш қобилиятини ҳисоблаш орқали бажарилади. Юк кўтариш қобилиятига ҳисоблашдан мақсад, грунтларнинг турғунлигини ва пойдевор товонининг силжиши ҳамда ағдарилиб кетмаслигини таъминлашдан иборат.
Асосни юк кўтариш қобилиятига ҳисоблашни пойдевор орқали узатилаётган вертикал номарказий юкларнинг таъсирига қуйидаги формула орқали текшириб кўрилади.

бу ерда Na-асосга таъсир этувчи вертикал номарказий юк;
Nu,eq-сейсмик таъсирлардан ҳосил бўлган пойдевор асосининг чегаравий қаршилик кучи; ϒс,eq-асоснинг ишлаш шароити сейсмик коэффициенти, сейсмик жиҳатдан I, IIва III тоифали грунтларда шунга асосан 1,0; 0,8; 0,6 қабул қилинади. Будан ташқари қийматини ер силкиниши такрорланиши 1,2 ва 3 бўлганда, шунга тўғри келувчи 0,85; 1,0 ва 1,15 коэффициентларга кўпайтирилади.
ϒп-иншоотнинг турига боғлиқ бўлган пухталик коэффициенти, агар бино ва иншоотлар синфи I, II ва III бўлганда 1,2; 1,15 ва 1,1 қабул қиламиз.
Сейсмик силкинишларни ҳис қилувчи асосларнинг пойдевор товони ости четки чегаравий босим эпюраларининг ординаталарини қуйидаги формулалар орқали аниқлаймиз.


бу ерда пойдевор шаклини эътиборга олувчи коэффициентлар, қуйидаги формулалар орқали аниқлаймиз

пойдевор товони ўлчамлари нисбати.
F1,F2 ва F3- ички ишқаланиш бурчаги φ1 нинг қийматига боғлиқ бўлган коэффициент, 16-шаклдаги графикдан аниқланади.
пойдевор товонидан юқорида ва пастда жойлашган грунтларнинг ҳажмий оғирлиги, кН/м3;
бу ерда , ҳажмий оғирлигининг меъёрий қиймати.
коэффициент, агар қурилиш майдони сейсмик жиҳатдан 7, 8 ва 9 балли туманларда бўлса, шунга асосан 0,1; 0,2 ва 0,4 қабул қиламиз.
ички ишқаланиш бурчаги, град; бу ерда
қовушқоқлик кучи, кПа; бу ерда- - грунт бўйича пухталик коэффициенти.
Ҳисобий юкнинг ва чегаравий босим эпюраси эксцентриситетлари қуйидаги формулалар орқали аниқланади.


бу ерда - Na ва Ma - пойдевор товони сатҳига келтирилган вертикал таъсир этувчи куч ва момент.
Агар бўлганда, пойдевор асосининг чегаравий қаршилик кучи Nu,eq ни қуйидагича аниқлаймиз:

Агар бўлганда,

Тасмасимон пойдеворларнинг асосларини ҳисоблашда юқоридаги формулаларда таъсир қилувчи юклар ва асоснинг чегаравий қаршилиги тасманинг 1 метрига олинади, яъни .
Сейсмик таъсирларни эътиборга олгандаги юкларнинг махсус бирикмаларидан ҳосил бўлган зўриқишларга пойдевор ва асосларни ҳисоблашда пойдевор товонининг грунтдан(асосдан) узилишини қуйидаги ҳолларда рухсат берилади:

  • ҳисобий юкнинг эксцетриситети бўлганда;

  • асоснинг чегаравий қаршилик кучи пойдеворнинг момент таъсир қилувчи йўналиши бўйича шартли пойдевор эни, яъни, бўйича аниқланади;

  • пойдевор товонининг грунтга (асосга) тўлиқ таянмаган ҳолдаги энг катта четки босими, асоснинг чегаравий қаршилиги эпюрасининг ординатаси қийматидан катта бўлмаган ҳолларда.

Пойдевор товони ости энг катта ҳисобий босими қуйидаги формула орқали аниқланади:

бу ерда пойдевор эни; - юқоридаги формулалардаги каби;
агар бўлса, пойдевор асосининг чегаравий қаршилик кучи Nu,eq қуйидагича аниқланади.

Асослари сейсмик жиҳатдан I ва II тоифали грунтларда пойдевор ўрнатиш чуқурлиги носейсмик ҳудудлар каби олинади. Асослари IIIтоифали грунтларда сунъий асос барпо қилиниши тавсия этилади. Агар пойдеворлар ўрнатиш чуқурлиги бир хил сатҳда бўлмаса, ҳисоблашда грунтнинг ички ишқаланиш бурчагининг қийматини: 7 баллда -20, 8 баллда -40 ва 9- баллда 70 га пасайтириб олинади.
Алоҳида турувчи пойдевор товони ости асосининг юк кўтариш қобилиятини ҳисоблаш талаб қилинсин.
Пойдевор ўлчамлари b=2.67м. l=2.67 м пойдевор ўрнатиш чуқурлиги d=2м.
Асос сифатида [3] нинг 1.1 жадвалига кўра сейсмик жиҳатдан III тоифага мансуб юмшоқ пластик тупроқ e=0.55<0.8 ва IL=0.64>0.5 хизмат қилади. Бино синфи II. Нукус шаҳри 6 балли сейсмик ҳудуда жойлашган.
Қурилиш майдони грунти, яъни юмшоқ пластик тупроқ кўрсатгичлари
e=0.55<0.8 ва IL=0.64>0.5 бўлгани учун, асос [3] нинг 1.1 жадвалига кўра 7 баллга ҳисобланади.Ер силкинишининг такрорланиши ҳар 100 йилда 1марта.
Пойдевор асосига таъсир этувчи зўриқишлар
Na=1500 kH, Ma=90 kHм;
I чегаравий ҳолат бўйича ҳисоблашда мустаҳкамлик кўрсатгичларининг ҳисобий қийматлари


Пойдевор юқорисидан жойлашган грунт ҳажмий оғирлиги

Ҳисобий юк эксцентриситети.

16 шаклдаги графикдан φ1=27.30 қийматига асосан коэффициентлар
Ғ1=; Ғ2=4.99; Ғ3=13.8; ни аниқлаймиз.
Пойдевор томонлари нисбати
Пойдевор шаклини эътиборга олувчи коэффициентлар



Қурилиш майдони 7 балли бўлгани учун қабул қиламиз ва чегаравий босим қийматларини ҳисоблаймиз



Пойдевор ости максимал босими

Шарт бажарилди
Чегаравий босим эпюрасининг экцетриситети.

бўлгани учун асоснинг юк кўтариш қобилиятини қуйидаги формула билан ҳисоблаймиз

Асос грунтлари сейсмик жиҳатдан III тоифага мансуб бўлгани ва ҳудудда ер силкинишининг такрорланиши 1 марта бўлгани учун

Бино синфи IIбўлгани учун қабул қиламиз.
Қуйидаги шартни текширамиз

Асос турғунлиги таъминланган, пойдевор ўлчамларини ўзгартириш талаб қилинмайди.

16-шакл


Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling