Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Термиз давлат университети Иқтисодиёт факултети


Айланма маблағларни юкланиш коеффициенти


Download 0.79 Mb.
bet15/21
Sana20.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1631880
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   21
Bog'liq
Qahhorov Hojiakbar 519 moliya sirtqi

Айланма маблағларни юкланиш коеффициенти айланиш коеффициентига тескари бЎлган қийматдир. У сотилган ҳар 1 сум маҳсулотга сарфланган айланма маблағларни тавсифлайди ҳамда қуйидаги формула асосида ҳисоблаб топилади:

  • Кю қ Са : Рм

  • Бир марта айланиш давомийлиги кунларда Ўлчанади ҳамда шу даврдаги кунлар сонини айланиш коеффициентига нисбати орқали қуйидаги формула асосида ҳисобланади:

  • Т=қ Д : Ка

  • Бу ерда:

  • Д - шу даврдаги кунлар сони (360, 90).



    Корхона фойдаси таркибий тузилмаси ва уни қайта тақсимлаш


    Фойда муҳим иқтисодий категорияларнинг бири ҳисобланиб қўшимча маҳсулотнинг бир шаклидир. Корхона (бирлашма) тармоқ ва бутун халқ хўжалиги ишлаб чиқаришнинг тадбиркорлиги фаолиятининг умумлаштирувчи кўрсаткичидир. Фойда даромаднинг бир қисми ҳисобланиб, барча мамлакатлар давлат бюджетининг даромадларини асосий қисмини ташкил этади яъни давлат бюджетининг асосий манбаи фойдадан ажратмалар ва тўловлар ҳисобланади. Бундан ташқари фойда миқдорининг ортиши ишлаб чиқаришни самарадорлигини ҳам ифодалайди.
    Фойданинг миқдори бир қатор муаммоларни хал этилишини ҳам таъминлайди:
    - Корхонанинг молиявий аҳволига баҳо бериш;
    - Иқтисодий рағбатлантириш фондларини ташкил этиш имкониятлари;
    - Давлат бюджети даромадларини шаклланиши;
    - Юқори орган мажбуриятларини бажарилишини таъминловчи.
    Ҳозирги кунда фойда тадбиркорлик фаолияти субъектларида ялпи ички маҳсулот қиймати билан уни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади. Агар ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари ялпи ички маҳсулот қийматидан устун бўлса, фойда ўрнига зарар кўрилади.

    Фойданинг шаклланиши


    Фойданинг шаклланиши ҳақида гап борганда асосий эътиборни биз баҳо механизмига қаратмоғимиз лозим. Чунки фойда иқтисодиётнинг барча босқичларида баҳонинг бир муҳим элементи сифатида қараб келинган. Фикримизга ойдинлик киритиш мақсадида қуйидаги расмни мисол қилиб олишимиз мумкин (23-расмга қаранг). Расмдаги маълумотлардан кўриниб турибдики, фойда баҳосининг муҳим элементларидан бири ҳисобланади.
    Марказлашган режали бошқариш даврида фойда баҳо таркибига норматив асосда самарадорлик кўрсаткичига нисбатан киритилган. Барча ишлаб чиқарувчиларнинг тенг ва кафолатланган фойда билан таъминлаган.
    Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида баҳо ишлаб чиқарувчи билан истеъмолчилар орасида тенг ҳуқуқли асосда келишилган ҳолда белгиланади. Бу ерда товарга талаб ва таклиф етакчи ўринни эгаллайди. Бу холатда баҳо таркибига норматив асосда фойда киритилиши бекор қилинади.
    Бундан кўриниб турадики фойда маҳсулот сотишдан тушган тушумдан ишлаб чиқариш ва сотиш учун қилинган харажатларни чегириб ташлаш орқали аниқланади. Бундан ташқари фойда таркибига бошқа тушумлар ҳам киради.
    А) Муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзлари тўланиши;
    Б) Штрафлар ва бошқа шартнома шартлари бузилиши эвазига тушумлар;
    В) Иш фаолияти давомида кўрсатилган барча турдаги хизматлардаги тушумлар;
    Г) Баҳо пасайиши эвазига тушумлар;
    Д) Валюта олди сотди жараёнидаги фарқлар эвазига олинган фойда ёки зарарлар;
    Йе) Ким ошди биржа савдодан олинган даромадлар;
    Ё) Иш ҳақи тежаш ҳисобига олинган даромадлар;
    Ж) Ижара эвазига тушумлар;
    З) қўшимча хизматлар кўрсатиш эвазига олинган тушумлар ва бошқалар.
    Демак биз юқоридагилардан келиб чиқиб фойдани шаклланишининг манбаи барча тушум эвазига тўғри келадиган даромадлардир.

    Download 0.79 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   21




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling