Ўзбекистoн республикaси oлий вa ўртa мaхсус тaълим вaзирлиги термиз давлат дaвлaт университети


Download 1.69 Mb.
bet1/2
Sana26.11.2020
Hajmi1.69 Mb.
#152847
  1   2
Bog'liq
хисобоот






ЎЗБЕКИСТOН РЕСПУБЛИКAСИ

OЛИЙ ВA ЎРТA МAХСУС ТAЪЛИМ ВAЗИРЛИГИ

ТЕРМИЗ ДАВЛАТ ДAВЛAТ УНИВЕРСИТЕТИ
5A120101- Адабиётшунослик: Ўзбек адабиёти йўналиши магистранти
Абдуназаров Ўткирнинг

2019-2020 ўқув йиллигида амалга оширган

илмий педагогик, илмий тадқиқот ва магистрлик диссертацияси ишлари юзасидан

Термиз – 2020 йил



Термиз Давлат Университети Магистратура бўлими Адабиётшунослик (ўзбек адабиёти) мутахассислиги 1-курс магистранти Абдуназаров Ўткир томонидан 2019-2020-ўқув йили давомида амалга оширган ишлар
ҲИСОБОТИ

25-август 2020- йил
Илмий-педагогик ишлар: Мен 2019-2020 ўкув йилининг

1-ярим йиллиги давомида 2019-2021 йилларга мўлжалланган магистрнинг шахсий иш режасини кафедра мудири ф.ф.н., доц. Н.Йўлдошев ҳамда ф.ф.д., проф. Қ.Қаҳрамонов билан биргаликда туздим. Касбий, илмий ва дунёвий билимларимни ошириб бориш билан бир каторда, ушбу ўкув даргоҳида узоқ йиллар давомида талабаларга таьлим-тарбия бериб келаётган профессор-ўқитувчиларнинг касбий малакаларини диққат билан кузатдим. Шунингдек, ушбу жараёнларда бевосита иштирок этиб, ўқув жараёни хақидаги билим ва тасаввурларимни ошириб бордим. Шу билан биргаликда, университетнинг Ўзбек адабиёти кафедрасиинг профессор-ўқитувчиларидан дарсларини доимий кузатиш оркали илмий ва педагогик билим ва кўникмаларга эга бўлдим ва дарсларини ёзма таҳлил қилиб, керакли хулосалар чиқардим. Илмий-педагогик ишлар жараёнида кафедрада юритиладиган ҳужжатлар билан танишдим, ўқув дастурларини ўргандим, Бу , албатта, келажакдаги педагогик фаолиятимда яхши самара беради.



Илмий тадқиқот ишлари:Ўқув йили бошида магистрлик диссертацияси мавзуси яъни “Носир Фозилов ижодида замон ва қаҳрамон талқини” мавзусини танладим. Илмий раҳбарим тавсиясига биноан бир қанча мавзуга оид илмий адабиётлар билан танишдим. Мавзунинг объекти бўлган бадиий асарларни тўпладим. Мавзуга алоқадор бўлган илмий тадқиқот ишларини кўздан кечириб чиқдим. Назарий билимларимни ошириш ва керакли адабиётларни топиш мақсадида университет ахборот ресурс маркази хамда Термиз шаҳридаги Адиб Собир Термизий номидаги Сурҳондарё вилояти ахборот кутубхона марказига аъзо бўлдим. Илмий раҳбарим билан маслаҳатлашган ҳолда илмий ишимнинг тахминий режасини тузиб олдим. Илмий тадқиқот ишимни амалий бойитиш мақсадида малакали мутахасссилардан хам керакли маьлумотларни тўпладим. Дарсдан бўш вақтларимда кафедрамизнинг профессор-ўқитувчиларининг дарсларининг семинар қисмини эгаллаган билимларим асосида ўтишга харакат қилиб кўрмокдаман. 2020-йилнинг 12-февралида ф.ф.н., доц Б.Умурқуловнинг “Ўзбек бадиий насрининг лингво-услубий шаклланиш асослари” мавзусидаги филология фанлари доктори (DSc) даражасини олиш учун ёзилган диссертация муҳокамасида иштирок этдим. Ўз ўрнида ўқув йилининг 1-2 семестр имтиҳонларини хам ҳимоя қилишда яхши натижаларга эришдим. Шу ўрнида Термиз давлат университети ҳамда Анқара Ҳожи Байрам Вали университети ўртасида ўзаро хамкорлик доирасида ўзбек тили адабиётининг Туркиядаги жонкуяр тадқиқотчи ва тарғиботчиларидан бири: Филология фанлари доктори Вали Саваш Елок иштирокида онлайн семинар ташкил этилди. “Ўзбек адабиётининг Туркияда ўрганилиши” мавзусидаги мазку семинарда республикамизнинг турли олий ўқув юртлари ҳамда илмий муассасаларнинг вакиллари, таниқли олимлар, профессор ўқитувчилар, тадқиқотчилар, магистрнт ва талабалар иштирок этди. Маърузанинг ўзбек тилида эканлиги қалбимизга ўзгача ғурур ва қувонч бахш этди.Илмий маълумотлар ва батафсил таҳлилга асосланган қизиқарли маъруза учун хурматли Вали Саваш Елокка ҳамда семинар ташкилотчиларига миннатдорчилик билдираман. Шу билан бирқаторда тўртинчи босқич талабаси Элбек Рўзиевни диплом ҳимоясига иштирок этиб ўзимизга керакли хулосаларни чиқардим. Сўнгра “Энг янги ўзбек адабиёти” фанидан “Адабий танқидчиликда модерн асарларга муносабат” мавзусида курс ишимни мувофақиятли ҳимоя қилдим. Сўнгра зоом датури орқали машхур ёзувчи хамда олимлар билан ижодий учрашувлар бўлиб ўтди. Жумладан “НАСРИМИЗ ИЗДОШЛАРИ” ҳамда "КИТОБХОНАМ" адабий каналлари ташаббуси билан таниқли ёзувчи Назар Эшонқул билан, Адабиётшунос олим, шоир ва ёзувчи Раҳимжон Раҳмат билан, Адабиётшунос олим, педагогика фанлари доктори, профессор Қозоқбой Йўлдошев билан, Таниқли ёзувчи Исажон Султон билан онлайн-ижодий учрашув, Таниқли ёзувчи ва олим Улуғбек Ҳамдам билан хамда ЎзРФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти профессори, филология фанлари доктори Иброҳим Ҳаққулов билан “Ўзбек мумтоз адабиёти ва ёшлар тарбияси” мавзусида онлайн мулоқотларда иштирок этиб ўз билим ва кўникмаларимни ошириб бордим. Зоом иловаси орқали бўлган бу учрашувларни фотолавхаларини қуйида ҳавола этаман.


Илмий раҳбар: ф.ф.д., проф. Қ.Қаҳрамонов

Талаба: Ўткир Абдуназаров

Термиз давлат университети Магистратура бўлими Адабиётшунослик: ўзбек адабиёти таълим йўналиши 1-курс магистранти Абдуназаров Ўткирнинг чоп этилган илмий ва публицистик мақолалари




Maqolalar

1

Ҳақ сўзлар жамланмаси

Ўзбекистонда илмий амалий тадқиқотлар мавзусидаги республика 15- кўп тармоқли илмий коференция

30.04.2020.

Toshkent

5 bet

Yo’q
























Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling