100
12-мавзу. Машина ва жиҳозларнинг бозор қийматини баҳолаш
Режа:
1. Машина ва жиҳозларни баҳолаш
2. Машина ва жиҳозларни баҳолашдаги харажатли ѐндашув
3. Машина ва жиҳозлар қийматини баҳолашга нисбатан қиѐсий ѐндашув
4. Машина ва жиҳозларни баҳолашга нисбатан даромад нуқтаи назаридан ѐндашув
1. Машина ва жиҳозларни баҳолаш
Машиналар ва жиҳозлар, асосий фондларнинг актив қисми
сифатида, ҳар қандай
корхонанинг технологик асосини ташкил этади. Уларни баҳолаш мақсадлари ва
сабаблари турлича. Бироқ машиналар ва жиҳозларни баҳолашнинг барча қўйилган
мақсадлари учта турли бир-бири билан кесишмайдиган аниқ мақсадларга келтирилиши
мумкин:
• машиналар ва жиҳозларни мулкнинг бошқа турларидан мустақил
равишда
баҳолаш. Одатда, уларни инвентарь бирликлари сифатида олди сотди қилиш, ижарага,
лизингга, гаровга бериш мақсадида баҳолаш;
• асосий фондларни баҳолаш (қайта баҳолаш) босқичларидан бири сифатида
машиналар ва жиҳозларни баҳолаш;
• умуман корхонани баҳолаш босқичларидан
бири сифатида машиналар ва
жиҳозларни баҳолаш.
Биринчи ҳолатдан фарқли равишда иккинчи ва учинчи ҳолатда гап машиналар ва
жиҳозларининг бутун йиғиндисини тўлиқ баҳолаш ҳақида бораяпти.
Шунингдек, ушбу
ҳолатларда машиналар ва жиҳозларни, бир томондан, баҳолаш
объекти сифатида, иккинчи
томондан эса, бинолар ва иншоотлар сифатида чегаралаш муаммоси пайдо бўлади.
бундай чегаралаш зарурати асосий фондларнинг ушбу қисмлари қийматини баҳолаш
технологияси ва
усуллари, уларнинг эскириши ва қадрсизланишини баҳолаш
усулларининг фарқи туфайли юзага келади.
Баҳолаш объектлари сифатида машиналар ва жиҳозлар қуйидаги фарқланувчи
белгилар билан тавсифланади:
- ер билан боглиқ эмаслиги;
- ўзига ҳам, унга вақтинчалик қўшилган кўчмас мулкка ҳам жисмоний зиѐн
етказмаган ҳолда бошқа жойга кўчириш имконияти;
- функционал жиҳатдан мустақил бўлиш ҳамда технологик мажмуани ҳосил қилиш
имконияти.
Бу белгилар машиналар ва жиҳозларни мулкнинг бошқа
турларидан, биринчи
навбатда бинолар ва иншоотлардан фарқлайди, бу, одатда, баҳолаш жараѐнини
мураккаблаштиради.
Do'stlaringiz bilan baham: