101
Тўртинчидан, машиналар ва жиҳозлар учун жисмоний ва функционал эскириш ва
қадрсизланиш муаммоси кўчмас мулкка қараганда долзарб, аниқлашда мураккаб ва ўз
оқибатларига кўра аҳамиятли ҳисобланади.
Бешинчидан, машиналар ва жиҳозлар, айниқса техниканинг мураккаб турлари
қийматини баҳолашда, тегишли тузатишларни киритган ҳолда,
уларнинг бир-бирига
боғлиқлик даражасини,
стандартлар, техник шартлар ѐки бошқа меъѐрий-техник
талабларга мос келишини ҳисобга олиш лозим.
Олтинчидан, машиналар ва жиҳозларни баҳолашда кафолатли хизмат кўрсатиш
тизимининг мавжудлигини, шунингдек таъмирлаш фойдаланувчининг ўз маблағлари
ҳисобидан амалга оширилган ҳолларда, баҳоланаѐтган
объектларнинг таъмирлашга
яроқлилик даражасини ҳисобга олиш зарур. Бунда шуни назарда тутиш керакки,
таъмирлашга яроқлилик даражаси нафақат таъмирлашнинг
техник имконияти ва унинг
технологиясининг мураккаблиги билан, балки зарур эҳтиѐт қисмларни харид қилиш
имконияти билан ҳам белгиланади. Чунки, ишлаб чиқаришдан олиб қўйилган машиналар
ва жиҳозлар учун, одатда, эҳтиѐт қисмлар ишлаб чиқариш ҳам тўхтатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: