Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таҳлим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти


Download 1.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/109
Sana24.12.2022
Hajmi1.72 Mb.
#1050215
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   109
Bog'liq
mulkni baholash asoslari fanidan maruzalar matni

Биринчидан, машиналар ва жиҳозлар учун умумлаштирувчи техник-иқтисодий
кўрсаткичлар (1 кв.м майдон, 1 куб.м ҳажм, 1 погон.м. узунлик ва ҳ.к.қиймати) мавжуд 
эмас, машиналар ва жиҳозларни баҳолашда қийматлар салмоқларидан фақат камдан-кам 
ҳолатларда фойдаланиш мумкин. 
Иккинчидан, машиналар ва жиҳозлар турлари, уларнинг функционал,
конструктив ва эксплуатацион хусусиятлари, демак, нарх-наво кўрсаткичлари динамик 
ва радикал равишда ўзгаради. Ушбу ҳолат баҳолаш мақсадида ўртача нархлар ѐки ўртача 
нархларнинг индексларидан фойдаланиш имкониятлари ва чегараларини қисқартиради. 
Учинчидан, машиналар ва жиҳозлар камдан-кам ҳолатда айнан нусха сифатида 
такрор ишлаб чиқарилади, бу кўп ҳолатларда такрор ишлаб чиқариш қиймати сифатида 
уларнинг тиклаш қийматини бевосита аниқлаш нмкоиини бермайди. 


101 
Тўртинчидан, машиналар ва жиҳозлар учун жисмоний ва функционал эскириш ва 
қадрсизланиш муаммоси кўчмас мулкка қараганда долзарб, аниқлашда мураккаб ва ўз 
оқибатларига кўра аҳамиятли ҳисобланади. 
Бешинчидан, машиналар ва жиҳозлар, айниқса техниканинг мураккаб турлари 
қийматини баҳолашда, тегишли тузатишларни киритган ҳолда, уларнинг бир-бирига 
боғлиқлик даражасини, стандартлар, техник шартлар ѐки бошқа меъѐрий-техник 
талабларга мос келишини ҳисобга олиш лозим. 
Олтинчидан, машиналар ва жиҳозларни баҳолашда кафолатли хизмат кўрсатиш 
тизимининг мавжудлигини, шунингдек таъмирлаш фойдаланувчининг ўз маблағлари 
ҳисобидан амалга оширилган ҳолларда, баҳоланаѐтган объектларнинг таъмирлашга 
яроқлилик даражасини ҳисобга олиш зарур. Бунда шуни назарда тутиш керакки, 
таъмирлашга яроқлилик даражаси нафақат таъмирлашнинг техник имконияти ва унинг 
технологиясининг мураккаблиги билан, балки зарур эҳтиѐт қисмларни харид қилиш 
имконияти билан ҳам белгиланади. Чунки, ишлаб чиқаришдан олиб қўйилган машиналар 
ва жиҳозлар учун, одатда, эҳтиѐт қисмлар ишлаб чиқариш ҳам тўхтатилади. 

Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling