Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таҳлим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти
Download 1.72 Mb. Pdf ko'rish
|
mulkni baholash asoslari fanidan maruzalar matni
Д йўналиши. Баҳолашнинг ахборот базаси - мулкнинг бозор қийматини баҳолаш
жараѐнининг асосидир. Айни пайтда қатор давлат ва нодавлат тузилмалар мулк объектлари бўйича олди-сотди битимлари бўйича маълумотлар тўплаш билан шуғулланмоқда. Бу маълумотлар қуйидаги камчиликларга эга: - маълумотлар базаларидаги маълумотлар тўлиқ эмас ва турли идора ва турлар бўйича тарқаб кетган; - тегишли ташкилотлардан мулк объектлари, уларнинг эгалари ва битимларда иштирок этаѐтган шахсларнинг лаѐқатлилиги ҳақида расмий ахборот олиш анча қийин. Шу боис улардан кейинчалик асосланган ахборот сифатида фойдаланиш учун уларни тизимлаштириш ва ягона стандартлаштирилган тартибга келтириш долзарб масалага айланган. Баҳолаш фаолияти бўйича ягона маълумотлар базасини ташкил этиш ва тизимлаштиришдан мақсад уларни умумлаштириш ва баҳоловчи тузилмаларнинг кундалик фаолиятида амалий фойдаланишдир. Айни пайтда барча баҳоловчи тузилмалар ўз ихтиѐрига кўра маълумотлар базасини яратмоқдалар. Берилган маълумотларнинг таркиби ва тузилмаси турлича, тўлиқ эмас, шу сабабли улардан амалий фойдаланиш учун умумлаштириш мумкин эмас. Мазкур вазифани ҳал қилиш учун: - маълумотларни баҳолаш объектлари гуруҳлари бўйича стандартлаштирилган таърифлашнинг ягона шаклларини ишлаб чиқиш; - ушбу шаклларни умумлаштириш; бу шакллар баҳолаш объектлари гуруҳлари бўйича, шунингдек баҳоловчи тузилмаларнинг баҳолаш фаолияти бўйича ягона ахборот маълумотлар базасини яратишга имкон беради; - ягона дастурий қобиқдан фойдаланиб мулк объектлари бўйича маълумотлар базасининг электрон шаклини ишлаб чиқиш; - янги ахборот технологияларидан фойдаланиб маълумотлар базасини автоматлаштиришни давом эттириш. Шундай қилиб, ягона ахборот маълумотлар базасини яратиш бутун республикада баҳолаш фаолияти ва баҳолаш хизматларини кўрсатиш сифатини ошириш имконини беради. Ж йўналиши. Баҳолаш хизматлари бозорининг долзарб муаммолари бўйича муайян ечимлар ва тавсияларни муҳокама қилиш ва ишлаб чиқиш мақсадида илмий- амалий семинарлар, конференциялар, кенгашларни ташкил этиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. Иш якунларини эса оммавий ахборот воситалари орқали тарқатиш лозим. 133 Анжуманлар ва семинарлар даражасида мазкур масалаларни мутахассислар ҳукмига ҳавола этиш ташаббускори Давлат мулки қўмитаси, Ўзбекистон баҳоловчилари жамияти ва унинг вилоятлардаги бўлинмалари ѐки ташаббускор гуруҳ бўлмоғи даркор. Биз баҳолаш институтини ривожлантириш ва такомиллаштириш учун ҳал этилиши лозим бўлган айрим биринчи галги вазифаларни кўриб чиқдик. Ушбу мураккаб ва кўп қиррали вазифани муваффақиятли ҳал қилиш учун ЎзР Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Фан ва технологиялар маркази шаъфелигида, Республика Давлат мулки қўмитаси, Ўзбекистон баҳоловчилар жамияти, шунингдек бошқа барча манфаатдор ҳўжалик субъектлари ва тадбиркорлар саъй-ҳаракатларини бирлаштириш лозим. Шундай қилиб, бугун қонунчилик-ҳуқуқий, илмий-услубий базани ривожлантириш, мулкни баҳолаш вазифаларининг иктисодий-математик моделлари ва алгоритмларини ҳамда баҳолаш фаолиятининг ахборот-дастурий воситаларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш эртанги муваффақият гарови бўлиб хизмат қилади ҳамда баҳолаш хизматларини белгиланган муддатларда тезкор бажарилишини ва натижаларнинг юқори ишончлилигини таъминлайди. Download 1.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling