Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таҳлим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти
Download 1.72 Mb. Pdf ko'rish
|
mulkni baholash asoslari fanidan maruzalar matni
Г йўналиши. Бугунги кунда баҳолаш фаолияти соҳасида мутахассисларни
тайѐрлаш, қайта тайѐрлаш ва малакасини оширишни ташкил қилиш бўйича шошилинч комплекс чоралар кўриш зарурати туғилди. Маълумки, айни пайтда Ўзбекистонда баҳоловчи мутахассисларни тайѐрлайдиган ўқув муассасалар йўқ. Таълимнинг мазкур йўналиши халқаро тажрибага таяниши лозим. Замонавий фан ва амалиѐт асосидаги меъѐрий-методологик, қонунчилик-ҳуқуқий масалаларни ҳам киритиш даркор. Таълим хизматлари бозори ва кўчмас мулк бозорига реал таъсир кўрсатиш мақсадида кўчмас мулк бозори учун мутахассисларни тайѐрлашга тизимли ѐндашув жуда муҳимдир. Баҳолаш фаолиятини такомиллаштиришдаги яна бир ўта муҳим йўналиш - бакалавриат, магистратура ва аспирантура орқали республика учун мутахассисларни - 131 баҳолашнинг замонавий усулларини чуқур биладиган ва халқаро талабларга жавоб берадиган малакали баҳоловчиларни тайѐрлаш. Мутахассисларни маҳаллий шароитларга, баҳолашнинг хорижий, профессионал стандартларига мослаштиришни ва баҳолаш фаолиятининг илмий асосини таъминловчи услубий материалларни ишлаб чиқишни ҳисобга олган ҳолда уларни қайта тайѐрлаш ва малакасини ошириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор бериш лозим. Баҳолашнинг ҳар бир тури бўйича ўқув курсларининг ҳажми 240 соатдан кам бўлмаслиги, баҳолаш фаолияти бўйича тўлиқ курс эса 500 соатдан кўп бўлиши керак. Айни пайтда масофали ўқитиш ҳақида фақат орзу қилиш мумкин. Малакали кадрларсиз сифатли баҳолашга умид боғлаб бўлмайди. Ҳозирги пайтда республикада фақат саноқли таълим марказлари фаолият юритмоқда. Мазкур марказлар базасида баҳолаш фаолиятининг тегишли турлари бўйича малака ошириш ва қайта тайѐрлаш орқали профессионал билимлар олиш мумкин. Ташкилий томондан баҳолаш фаолиятини такомиллаштиришнинг яна бир долзарб масаласи баҳолаш фаолиятини аттестациялаш ва лицензиялашдир. Республика Давлат мулки қўмитаси томонидан мутахассисларни аттестациядан ўтказиш ҳамда юридик ва жисмоний шахсларни баҳолаш фаолиятини юритиш учун лицензиялаш амалга оширилмокда. Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси 340 дан ортиқ шахсларни баҳоловчи малакасини олиш учун аттестациядан ўтказди ва баҳолаш фаолиятини юритиш учун 140 га яқин лицензия берди. Қувонарлиси, юртимизда баҳолаш фаолияти билан шуғулланувчилар сони кўп, аммо амалиѐт аттестациядан ўтказиш ва лицензия беришнинг мавжуд механизми бир қанча камчиликларга эга эканлигини кўрсатди. Аттестациядан ўтказиш ва баҳолаш фаолиятини юритиш учун лицензия беришда, фикримизча, айрим ноаниқликларга йўл қўйилган. Уларнинг асосийлари сифатида қуйидагиларни кўрсатишимиз мумкин: - аттестация баҳолаш фаолиятининг турлари бўйича ихтисослашувни ҳисобга олмасдан ўтказилади; - аттестациядан ўтказилаѐтган мутахассислар билан шахсий суҳбат ўтказилмайди. Санаб ўтилган камчиликлар профессионализм даражасини, баҳолаш бўйича ҳисоботлар сифатини пасайтиради ва бу билан баҳолаш фаолиятини ривожлантириш самарадорлигини камайтиради. Хатоларга йўл қўймаслик учун кейинчалик қуйидагиларни амалга ошириш лозим: - баҳолаш фаолияти турлари бўйича баҳоловчи мутахассислар учун малака тавсифларини ишлаб чиқиш; - аттестация комиссияси таркибига давлат ва нодавлат ташкилотларининг ваколатли мутахассисларини киритиш. Баҳолаш фаолиятини такомиллаштиришнинг бошқа муҳим йўналиши малакали мутахассисларни тайѐрлаш учун давлат ва рус тилларида ўқув, илмий ва услубий адабиѐтларни ишлаб чиқишдир. Айни пайтда мутахассислар ва талабаларнинг мустақил ўқиши учун илмий- услубий ва ўқув қўлланмалар деярли йўқ. Мазкур муаммони ҳал қилиш учун бир неча ўнлаб йилларда тўпланган улкан хорижий тажрибани ўрганиш, таҳлил қилиш лозим. Хорижда кўчмас мулк - корхоналарида ақлий мулкни баҳолаш бўйича илмий-услубий ва ўқув адабиѐтлар бўлиб, улар республикага жуда чекланган миқдорда якка тартибда келтирилади. Баҳолаш фаолиятини олиб бориш учун мутахассисларга турли ахборот манбаларидан фойдаланишга тўғри келади, бу манбалар турли нашрларда тарқалган бўлиб, ишда муайян қийинчиликларни ва қарама-қаршиликларни туғдиради, шунингдек, баҳолаш процедураси сифатга зид тарзда турлича олиб борилади. 132 Мулкий ва мулксиз ҳуқуқларнинг бозор қийматини турли усуллар билан аниқлаш бўйича ишларнинг услубий таъминланишини ишлаб чиқишда қийматни мулк турлари бўйича баҳолашнинг услубий масалаларига айниқса катта эътибор қаратиш керак, яъни мулкни унинг турлари бўйича, ҳисоблаш усуллари бўйича баҳолаш ҳисоб-китобларини бажариш юзасидан услубий кўрсатмалар тайѐрланиши лозим. Шунингдек, умумэътироф этилган методологияга асосланиб ўхшаш объектлар қийматига тузатишларни ҳисоблаб чиқариш, қиѐсланадиган омилларни танлаш мезонларини ажратиш услуби, танлаб олинган маълумотларни қайта ишлаш ва таҳлил қилишнинг статистик усулларидан амалий фойдаланиш услуби, олинган қийматни таҳлил қилиш услуби ва ҳоказоларни ишлаб чиқиш лозим. Айни пайтда фавқулодда вазиятларда (табиий офат, фалокатлар, авариялар), шунингдек компьютер технологияларидан қонунга хилоф фойдаланишдан кўрилган талофотларни ҳисоблаб чиқишнинг қонунчиликда тасдиқланган услуби йўқ. Шундай қилиб, ҳозирги пайтда баҳолаш фаолияти ҳақида илмий-услубий ва ўқув адабиѐтларни давлат ва рус тилларида Ўзбекистон Республикаси муассасалари муҳри билан ишлаб чиқиш ва нашр этиш масаласи долзарб бўлиб қолмоқда. Download 1.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling