Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таҳлим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти


Кўчмас мулкни баҳолашда «кроусс» дастур маҳсулоти


Download 1.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/109
Sana24.12.2022
Hajmi1.72 Mb.
#1050215
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   109
Bog'liq
mulkni baholash asoslari fanidan maruzalar matni

 
Кўчмас мулкни баҳолашда «кроусс» дастур маҳсулоти 
«Мулк-баҳо» МЧЖ ходимлари томонидан ПВЭМда «кроусс» дастури ишлаб 
чиқилди. Унинг ѐрдамида объектни барча самарадорлик кўрсаткичлари ва техник 
ҳарактеристикасини белгилаш мумкин. 
Ўқувчи ва мутахассислар эътиборига ҳавола қилинаѐтган бу дастур юк кўтариш 
имкониятларини бикрлик, чидамлилик ва зилзилабардошлик шартларидан келиб чиқиб, 
лойиҳалаштириш босқичи, фойдаланиш босқичи ҳамда кўчмас мулкни иқтисодий 
баҳолаш босқичида бинонинг техник ҳолатини баҳолашга мўлжалланган. 
Дастур ишланмаси бинони, хусусан конструкцияни ҳар бир элементини кучланиш-
деформацияланиш 
ҳолати 
ҳақида 
мутахассисга 
маълумот 
беради. 
Дастур 
фойдаланилаѐтган бинони барча турдаги юк, зарар ва четланишларни таъсирини 
конструкцияга нисбатан ҳисоблаш имконини беради. «Кроусс» дастурининг 
имкониятлари : 
- фойдаланиш шароитида объект конструкциясини техник ҳолати (мустахкамлик, 
бикирлик)ни баҳолаш; 

зарарларни эътиборга олиб бинонинг зилзилабардошлигини аниқлаш; 

эҳтимоллик модели бўйича бинони мустаҳкамлиги ва хизмат қилиш вақтини 
баҳолаш; 

конструкциялар ҳолатини зилзила кучининг турли ўзгаришларида (2-9 баллгача 
Рихтер бўйича)ҳамда зилзила пайтида элемент(лар)ни қолишини компьютер мониторида 
кузатиш; 

турли ҳолатларда фойдаланилаѐтган элемент кесим ва параметрларини танлаш 
ҳамда текшириш. 
Дастур «Турбо-Паскаль» тилида ѐзилган бўлиб, бино конструкцияларини 
лойиҳалаш ва ҳисоблаш учун зарур бўлган барча талабларни эътиборга олган ҳолда 70-
йиллардан бери замонавийлаштирилиб келинмоқда. 
3. Мулкни баҳолаш асосларида янги принцип 
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгач, мамлакат иқтисодиѐтининг 
барча соҳалари босқичма - босқич ислоҳ этилмоқда. Хўжалик юритишнинг бозор 
механизимларини жорий этиш жараѐнида баҳолаш фаолияти ҳам қарор топиб, жадал 
ривожланиб бормоқда. Бирламчи ва иккиламчи мулк бозори пайдо бўлди, унинг меъѐрий - 
ҳуқуқий базаси ишлаб чиқилди ва мустахкамланмокда, лицензияга эга баҳоловчилар сафи 
кенгайиб бормокда. Республикамизда баҳолаш фаолиятини ҳозирги замон талабларига 
мос тарзда ривожлантириш бўйича катта ишлар амалга оширилмокда. 
Мустақил баҳоловчи тизимлар тармоғи ҳам яратилган бўлиб, у кун сайин кенгайиб 
бормокда, чунки ҳар қандай шаклдаги мулк қийматини илмий асосланган ҳолда ва 
профессионал 
аниқлаш 
билан 
боғлиқ 
баҳолаш 
хизматлари 
бозорининг 


127 
ривожлантирилиши давлат учун ҳам, жисмоний шахслар учун ҳам алоҳида аҳамият касб 
этади. 
Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 17 апрелдаги ПК - 325-сон «Ўзбекистон 
Республикасида 2006-2010 хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришни 
жадаллаштириш чора тадбирлар тўғрисида»ги қарорида кўрсатилгандек, баҳолаш 
хизматлари кўрсатишни жадал ривожлантириш Ўзбекистон республикасида хизмат 
кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришнинг муҳим йўналишларидан бири 
ҳисобланади. 
Баҳолаш хизматларини кўрсатиш бозорнинг ўсиши бугунги кунда бозор 
шароитида, Ўзбекистоннинг минтақавий, ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, 
халқаро тажриба ва баҳолаш стандартларига мос ҳолда мулк ва номоддий активларни 
баҳолаш методологияси ва илмий асосларни фундаментал ишлаб чиқиш ва 
такомиллаштириш заруратини белгилаб бермоқда. 
Жамоатчиликни баҳолаш соҳасида мавжуд долзарб муаммолар билан таништириш 
мақсадида оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистон баҳоловчилар жамияти томонидан 
ишлаб чиқилган масалаларини таҳлил қилишдан иборат. 
Ўзбекистонда баҳолаш институтини ривожлантириш (баҳолаш, мулк бозорининг 
долзарб муаммолари, шунингдек баҳолаш фаолияти борасидаги хорижий тажрибани 
ҳисобга олган ҳолда) қуйидаги йўналишларда олиб борилиши лозим: 
баҳолаш хизматлари бозорининг қонунчилик-ҳуқуқий ва меъѐрий- 
маълумотнома базасини ривожлантириш ва такомиллаштириш (А); 
турли хил мулкни баҳолаш жараѐнининг назарияси, методологияси ва 
амалиѐтини ривожлантириш ва такомиллаштириш (Б); 
иқтисодий-математик моделлар ва алгоритмларни ишлаб чиқиш ва 
такомиллаштириш 
негизида 
баҳолаш 
фаолияти 
жараѐнларини 
комплекс 
компьютерлаштириш (В); 
мутахассисларни тайѐрлаш, қайта тайѐрлаш ва малакасини ошириш, баҳолаш 
фаолияти бўйича илмий-услубий ва ўқув адабиѐтларини яратиш ва нашр этиш (Г); 
мулк турлари бўйича баҳолаш фаолияти маълумотлар базасини яратиш ва 
тизимлаштириш (Д); 
Баҳолаш фаолиятининг долзарб муаммолари бўйича илмий-амалий 
семинарлар, анжуманлар, кенгашлар ташкиллаштириш (Ж). 

Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling