1-мавзу. Кириш. “Баҳолаш” ҳақидаги асосий саволларга жавоблар.
Режа:
1. Баҳолаш фаолиятининг ривожланиши
2. Мулкни баҳолаш мақсадлари
Баҳолаш фаолиятининг ривожланишига нима туртки бўлди?
Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан кейин, давлатнинг ривожланиши учун
бозор иқтисодиѐтига ўтиш йўли танланди.
Шундай экан, мамлакатимизда бозор иқтисодиѐтининг ислоҳатлари босқичма –
босқич олиб борилиши, мулк шаклларининг ўзгариши жараѐнида шаклланган мулк
бозорида баҳолаш фаолиятининг тикланиши ва ривожланишига давлат иқтисодиѐтининг
ривожланаѐтганлиги сабаб бўлди.
Демак, Давлат бозор иқтисодиѐти тизимига ўтиши билан ўзининг тасаруффидаги
мол-мулкни халққа, жамоаларга, ҳамда, индивидуал шахсларга бера бошлади. Бунинг
негизида эса ушбу мулкни баҳолаш ва уни хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан
чиқариши зарурати пайдо бўлди. Айни дамда ушбу зарурат баҳолаш фаолиятининг
ривожланишига асос бўлиб хизмат қилди.
Баҳолаш нима?
Баҳолаш тушунчаси кенг қамровли тушунча бўлиб, мулкни, яъни бино ва
иншоотларни, машина ва ускуналарни, транспорт воситаларини ва қолаверса, инсоннинг
салоҳиятидан тортиб, ер юзидаги барча – жамики нарсаларга баҳо беришдан иборатдир.
Баҳолаш фаолиятида, мулкни баҳолаш, унинг моҳияти, ўзига хос хусусиятлари,
баҳолаш фаолияти кетма-кетлиги, унга тегишли меѐрий-хуқуқий ҳужжатлар ҳақида гап
юритилади.
Баҳолаш жараѐни бизнинг Республикамизда қачондан бошланди?
Баҳолаш фаолияти республикамизда мустақилликка эришилган даврдан бошлаб
аста – секин ривожлана бошлади. Бошланғич даврлардаги халқаро талабларга мос
келадиган миллий давлат баҳолаш андозаларини ишлаб чиқиш ва амалда қўллаш
борасидаги ижобий тажриба ҳақида гапира туриб, айни вақтда баҳоловчи экспертлар
фаолиятини маълум тартиб ва қоидаларга бўйсундирувчи тегишли тўла меъѐрий
негизнинг, уни бошқариш ва назорат қилишни самарали тизимининг амалда мавжуд
бўлмаганлигини таъкидлаб ўтиш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |