13
Кўчмас мулк баҳосини туғридан-туғри капиталлаштириш усули ѐки дисконтлаш
оқимларини таҳлил этиш ѐрдамида аниқлаш мумкин.
Туғридан-туғри капиталлаштириш усули кўпроқ даромадлар ва
харажатларнинг
барқарор оқимини келтирувчи кўчмас мулк учун маҳқулдир. Дисконтлаш усули
ўзгарувчан даромадларга эга объектлар қийматини аниқлаш учун қўлланилади.
Объект қийматини хисоблашнинг асосий формуласи қуйидагича:
(2.)
Бу ерда:
V – баҳолаш объекти қиймати;
I – тоза операцион даромад;
R – капиталлаштиришнинг умумий ставкаси.
Сотувларни қиѐсий таҳлил этиш усули
Кўчмас мулкни баҳолашнинг қиѐсий усули аналог объектларнинг яқиндагина
бўлиб ўтган ѐки бўлиши кутилаѐтган битимлари ва баҳоланаѐтган кўчмас мулкни
аналоглар билан қиѐслашга асосланади.
Баҳоланаѐтган мулкнинг бозор қийматини аниқлаш учун баҳолаш
усулларини танлаш таҳлили
Баҳолаш объекти тижорат кўчмас мулкилигини ва Тошкент шаҳри бўйича ҳамда
қийматлар ҳақида маълумотларнинг кўплигини ҳисобга олган ҳолда
бозор нархини
аниқлаш учун қиѐсий усулдан фойдаланилди. Бунда, баҳолашга бозор ѐндашуви бўлиб
ҳисобланган, жойлашган жой бўйича корректировкалар киритилди.
Харажатли усул асосан уникал лойиҳавий ечимларга эга объектларда қўлланилади.
Бундай ѐндашув бозор сегментини фақатгина қисман ҳисобга олади (ташқи емирилишни
аниқлашда), лекин асосланган норматив ҳужжатларнинг қўлланилиши шу усулни қўллаш
имконини берди.
Даромад бўйича баҳолаш усули стабил даромад келтирувчи,
яъни даромадли
объектларни баҳолашда қўлланилади. Баҳоланаѐтган объект қисман ижарага берилган,
яъни даромад
келтиради, шунинг учун даромад бўйича баҳолаш усули қўлланган.
Шундай қилиб, баҳоланаѐтган объект хизмат кўрсатиш ва офис кўчмас мулки
ҳисобланганлиги учун, қиймат ва ижара бўйича маълумотларнинг кўплиги ҳамда қурилиш
ҳақида норматив маълумотларнинг мавжудлиги сабабли баҳолаш жараѐнида
барча
усуллардан фойдаланилди.
Do'stlaringiz bilan baham: