Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таҳлим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти


Download 1.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/109
Sana24.12.2022
Hajmi1.72 Mb.
#1050215
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   109
Bog'liq
mulkni baholash asoslari fanidan maruzalar matni

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
V
=
I
R


14 
3-мавзу. Кўчмас мулк объектлари турлари
Режа: 
1. Моддий объектларни кўчмас мулклар таркибига киритилиши.
2. Кўчмас мулк объектлари хусусиятлари ва аломатлари.
3. Кўчмас мулк объектларининг таснифланиш тизими 
 
1. Моддий объектларни кўчмас мулклар таркибига киритилиши. 
Мустақилликка эришилгунга қадар (Ўзбекистонда ЎзР ФК биринчи қисмини 
амалиѐтга жорий этилгунга қадар)
5
собиқ иттифоқ республикалари ҳудудларида 
иқтисодий назария ва хўжалик амалиѐтида кўчмас мулк объекти деган ибора ўрнига 
асосий фондлар ибораси қўлланилар эди. Асосий фондларга ишлаб чиқариш ва ноишлаб 
чиқариш (бинолар, иншоотлар, турар жойлар, машиналар, мол-ҳол, асбоб-ускуналар, кўп 
йиллик экинлар ва ҳ.к.) га тегишли жисмлар киритилган бўлиб, улар ўз табиий ҳолларида 
халқ хўжалигида бир неча йил хизмат кўрсатадилар ва бутун хизмат муддати мобайнида 
ўз истеҳмол шаклларини йўқотмайдилар. Асосий фондлар (машина ва ускуналарсиз)-
қўзғалмас мулкнинг бир қисми бўлиб, уларнинг таркибида ер ҳисобга олинмаганлиги 
боис, бу ибора нисбатан тор маънони касб этади. Ернинг товар-пул муносабатларидан 
четлаштирилиши ―кўчмас мулк объекти‖ иборасининг ―асосий фондлар‖ ибораси шаклига 
ўзгаришига олиб келди. 
ЎзР ―Давлат статистикаси ҳақида‖
6
ва Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия 
ҳисобининг миллий стандарти (БҲМС) N5 ―Асосий воситалар‖
7
Қонунларига асосан 
Ўзбекистонда асосий фондларнинг янги классификатори (АФАК) ишга солинган. Бу 
классификатор барча мулк турларига мансуб ташкилотлар, корхоналар томонидан 
қўлланилади. АФАКда таснифлаш объектлари-бу товар ишлаб чиқариш ѐки хизмат 
кўрсатиш учун узоқ муддат давомида кўп маротаба ѐки доимий ишлатиладиган асосий 
фондлардир. 
Асосий фондлар моддий ва номоддий турларга бўлинади (3.1-расм). Моддий 
фондларга бинолар, иншоотлар, машина ва ускуналар, турар жойлар, транспорт 
воситалари, кўп йиллик экинлар, қорамол ва ҳ.к.лар киради. 
Вақтинчалик иншоотлар, мослама ва қурилмалар асосий фондлар бўлиб 
ҳисобланмайди, уларнинг қурилишига сарфланувчи харажатлар капитал қўйилмалар 
таркибига кирувчи қурилиш-монтаж ишлари таннархига киритилади. Бу тасниф асосий 
фондларнинг деярли барча шаклдаги
объектларини таҳрифлайди. 
Бинолар (турар жойдан ташқари). Бинолар таркибига ишлаб чиқариш жараѐни учун 
шароит яратиш, ижтимоий-маданий хизмат кўрсатиш, моддий бойликларни сақлаш учун 
хизмат қилувчи қурилиш-архитектура объектлари киради. Бинонинг асосий 
конструкциявий қисмига пойдевор, юк кўтарувчи ва тўсиқ конструкциялар, ҳамда том 
киради. 
Агар бинолар бир-бирига туташиб, умумий деворга эга бўлсаю, аммо ҳар бири 
мустақил конструктив яхлитликни ташкил қилса, улар алоҳида объект деб ҳисобланади. 
Хўжалик аҳамиятга эга бино ташқарисидаги қўшимча қурилишлар, алоҳида турувчи 
қозонхона
бинолари, ҳамда ҳовлидаги қурилишлар
(омборхоналар, гаражлар, тўсиқлар,
деворлар, қудуқлар ва ҳ.к.) мустақил объект бўлиб ҳисобланади. Қўлланилиши 
биноникидан ўзгача бўлган қўшимча қурилган хоналар шу бинонинг таркибига киради. 
5
ЎзР Қонуни.
«ЎзР Фуқаролик Кодекси биринчи қисмининг тасдиқланиши ҳақида» №163-1 21 декабрь 1995 й. 
6
ЎзР Қонуни. ЎзР «Давлат статистикаси тўғрисида» 2 сентябрь 1993 й. 
7
БҲМС N5 «Асосий воситалар» N114
09.10.2003 й.дан ЎзР молия вазири Буйруғига асосан тасдиқланган
ва N1299 20.01.2004 й.дан 
Адлия Вазирлиги томонидан рўйхатга олинган. 


15 

Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling