Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таҳлим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти


Кўчмас мулкни баҳолаш соҳасидаги қонуний асослар


Download 1.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/109
Sana24.12.2022
Hajmi1.72 Mb.
#1050215
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   109
Bog'liq
mulkni baholash asoslari fanidan maruzalar matni

2. Кўчмас мулкни баҳолаш соҳасидаги қонуний асослар 
Кўчмас мулкни техник, ҳуқуқий ва иқтисодий баҳолаш операциялари, уларнинг 
дастлабки йилларда сотиш нархини аниқлаш, ер кодекси ва кадастри ҳамда баҳолаш 
фаолияти тўғрисидаги қонун, маълум қонуний ва меъѐрий ҳужжатлар асосида амалга 
оширилаяпти. 
Шу 
ҳужжатларнинг 
тегишли 
қисмларини 
келтирамиз. 
Ўзбекистон 
Республикасининг 1991-йил 19-ноябрдан кучга кирган «Давлат тасарруфидан чиқариш ва 
хусусийлаштириш тўғрисида» ги Қонуни (31.08.95- йилдаги №118-1; 26.12.97- йилдаги 
№349-1 қарорларда ЎзР Қонунига ўзгартиришлар киритилган). 


30 
Мазкур қонун 22 та моддадан иборат бўлиб, уларда қуйидагилар акс эттирилган: 
давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг асосий тушунчалари ва 
тамойиллари, объект ва субъектлари, шакл ва шарт-шароитлари, давлат тасарруфидан 
чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича қарор қабул қилиш тартиби, корхоналарни давлат 
тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришга тайѐрлаш, давлат тасарруфидан чиқариш 
ва хусусийлаштириш объектининг сотилиш нархи, давлат корхонасининг ижарага 
олинган мулкига пул тўлаш, давлат корхонасини жамоа корхонасига, хўжалик жамияти ва 
ширкатларига ўзгартириш, жамоат мулки объектларини танлов бўйича ҳарид қилиш ва 
кимошди савдосида сотиш, келишувларни расмийлаштириш тартиби, давлат 
тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш учун маблағлар манбалари, давлат 
тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушган маблағлардан фойдаланиш, 
давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш субъектларининг ўзаро 
мажбуриятлари, давлат тасарруфидан чиқарилаѐтган ва хусусийлаштирилаѐтган 
корхоналарнинг хизматчилари учун имтиѐз ва кафолатлар, давлат тасарруфидан чиқариш 
ва хусусийлаштиришнинг ўтказилиши устидан назорат қилиш ҳамда давлат тасарруфидан 
чиқариш ва хусусийлаштириш билан боғлиқ масалалар бўйича баҳсларни ҳал этиш. 
Жумладан, ушбу Қонунда, жамоат мулкини баҳолаш хақида қуйидагилар 
келтирилган: 
9-модда. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш объектининг 
сотилиш нархи. 
1. 
Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш объектининг сотилиш 
нархи жамоат мулки объектларининг бошқарувчиси томонидан белгиланади. Сотилиш 
нархи давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш вақтидаги реал шаклланаѐтган 
нархларни ҳисобга олиши керак (31.08.95- йилдаги №118-1; 26.12.97- йилдаги №349-1 ЎзР 
Қонунининг таҳририда). 
2. 
Жамоат мулки объектининг қийматини дастлабки баҳолаш Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда бажарилади 
(26.12.97- йилдаги №349-1 ЎзР Қонунининг таҳририда). 
Ер кодекси тўғрисида. Ўзбекистон Республикасининг «Ер кодекси» 1998-йил 1-
июлдан кучга кирган ва у Ўзбекистон Республикасида ердан фойдаланишнинг ҳуқуқий 
хусусиятларини бошқаради. 
Жумладан, «Ер кодекси» да қуйидагилар кўрсатиб ўтилган: 
5-модда. Вилоятлар, Тошкент шаҳри давлат ҳокимияти органларининг ер 
муносабатларини бошқариш соҳасидаги омилкорлиги. 
Вилоятлар, Тошкент шаҳар давлат ҳокимияти органларининг ер муносабатларини 
бошқариш соҳасидаги йўналишларига қуйидагилар киради: 
- тупроқлар унумдорлигини ошириш, ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни 
муҳофаза этиш бўйича ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш
- ер заҳираларидан мақсадга мувофиқ, оқилона ва самарали фойдаланиш, ерларни 
муҳофаза этиш устидан давлат назоратини амалга ошириш; 
- қишлоқ хўжалик ҳамда бошқа давлат ва жамоат эҳтиѐжлари учун юридик 
шахсларга эгалик қилиш, фойдаланиш ва ерларни ижарага бериш; 
- Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган дипломатик ваколатхоналар 
ва уларга тенглаштирилган халқаро ташкилотларга шу ваколатхоналар биноларини, шу 
жумладан, ваколатхона бошлиғи резиденциясини қуриш учун ер майдонларини хусусий 
мулк сифатида сотиш. 
7-модда. Шаҳарлар давлат ҳокимияти органларининг ер муносабатларини 
бошқариш соҳасидаги омилкорлиги. 
Шаҳарлар давлат ҳокимияти органларининг ер муносабатларини бошқариш 
соҳасидаги йўналишларига қуйидагилар киради: 


31 
- ер майдонларини савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги объектлар билан бирга 
юридик ва жисмоний шахсларга хусусий мулк сифатида сотиш. 
16-модда. Ўзбекистон Республикасида ер мулки. 
Ер - давлат мулки ва умуммиллий бойлик бўлиб, оқилона фойдаланилиши лозим, 
давлат томонидан муҳофаза қилинади ва Ўзбекистон Республикасининг қонуний 
ҳужжатларида белгиланган ҳоллардан ташқари сотиб олиниши ва сотилиши, 
айирбошланиши, туҳфа қилиниши, гаровга қўйилиши мумкин эмас. 
18-модда. Юридик ва жисмоний шахсларда ер майдонлари учун мулк 
ҳуқуқларининг вужудга келиши. 
Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган дипломатик ваколатхоналар ва 
уларга тенглаштирилган халқаро ташкилотларнинг ер майдонлари учун мулк ҳуқуқи, 
уларнинг ваколатхоналари учун фойдаланиладиган бинолар ѐки бинолар қисмларини, шу 
жумладан, ваколатхона бошлиғи резиденцияси жойлашган ер майдонлари билан бирга 
ҳамда бу ваколатхоналарнинг биноларини қуриш учун ер майдонларини қонунларда 
белгиланган тартибда сотилганида вужудга келади. 
Хорижий, юридик ва жисмоний шахслар - Ўзбекистон Республикасида 
аккредитация қилинган дипломатик корпус ходимлари, матбуот вакиллари, фирма, 
компания ва халқаро ташкилотларнинг доимий ваколатхоналари ходимлари, хорижий 
инвестицияларга эга корхоналарда доимий асосда ишлаѐтган шахсларнинг ҳамда 
республикада доимий яшаѐтган ва яшаш гувоҳномаси бўлган шахсларнинг ер майдонлари 
учун мулк ҳуқуқи, улар тураржой хоналари жойлашган ер майдонлари билан бирга 
қонунларда белгиланган тартибда сотишганида вужудга келади. 

Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling