Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таҳлим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти
-расм. Эксплуатацияга тайѐрлик даражаси бўйича Сунъий объектларнинг
Download 1.72 Mb. Pdf ko'rish
|
mulkni baholash asoslari fanidan maruzalar matni
- Bu sahifa navigatsiya:
- Сунъий объектлар 27 4-мавзу. Кўчмас мулкни баҳолашнинг ҳукуқий асослари
3.6-расм. Эксплуатацияга тайѐрлик даражаси бўйича Сунъий объектларнинг
таснифланиши Фуқаролик қонунчилиги қурилиши тугалланмаган объектларни сотиб олиш ва ҳуқуқларнинг шахсдан шахсга (жисмоний, юридик) ўтиши масалаларида ҳеч қандай чекловлар қўймайди, аммо бундай объектлар иштирокидаги битимларни фақатгина объектга бўлган эгалик ҳуқуқини рўйхатдан ўтказгандан сўнггина амалга ошириш мумкин. Эксплуатацияга тайѐр Реконструкция ѐки капитал таъмир талаб Қурилиши тугалланмаган объект (эксп-га ҳужжатлар бўйича қабул қилинмаган) Ишлар олиб борилаѐтган объектлар Ишлар тўхтатилган объектлар (застройшикнинг қарори) Қурилишнинг бутунлай тўхтатилиши К онсервация Сабаблари Қурилишни тугатиш (ликвидация) тартиби Қурилиши тугалланмаган объект паспортининг берилиши кўрсатилган сабаблар Консервациянинг муддати ва шартлари Объектларнинг сақланиши объектдан бошқа мақсадларда фойдаланиш тўхтатилган қурилиш ликвидацияси моддий бойликлар реализацияси Сунъий объектлар 27 4-мавзу. Кўчмас мулкни баҳолашнинг ҳукуқий асослари Режа: 1. Кўчмас мулк бозори 2. Кўчмас мулкни баҳолаш соҳасидаги қонуний асослар 3. Кўчмас мулкни баҳолашнинг меъѐрий - техник асослари 4. Кўчмас мулкни баҳолашнинг миллий андозалари 1. Кўчмас мулк бозори Мустақил давлатнинг ривожланаѐтган иқтисодиѐтидаги энг муҳим долзарб муаммоларидан ҳисобланган, бозор инфратузилмасини шакллантириш, бозор иштирокчилари ўртасида мўътадил, маданиятли рақобатга риоя қилишдир. Бозор муносабатларининг ривожланиши, хусусий мулк институтининг пайдо бўла бошлаши, кўчмас мулк бозорининг фаоллаштирилиши, кўчмас мулк соҳасини бошқариш ва назорат қилишни давлат тизимига киритиш зарурияти вужудга келди, негаки кўчмас мулк соҳасидаги бозор инфратузилмасининг бош ислоҳотчиси давлатдир. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ислоҳот ва инвестициялар бўйича идоралараро координацион кенгашнинг «Ўзбекистонда ўтказилаѐтган иқтисодий ислоҳотларни янада эркинлаштириш ва чуқурлаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» ги қарорида хусусан қуйидагилар қайд қилинган: бизнесга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган бозор инфратузилмаси, унинг барча институтларининг устувор тараққиѐти таъминлансин, дейилган. Бизнес соҳасида тадбиркорликни ривожлантириш учун хорижий инвестицияларни фаол жалб этиш зарурлиги алоҳида кўрсатилади, бу эса ўз навбатида кўчмас мулк бозорининг ҳолатига боғлиқдир. Негаки кўчмас мулк бозори иқтисодий ва ижтимоий жараѐнларга кучли таъсир кўрсатади ва миллий иқтисоднинг ривожланишида катта аҳамиятга эгадир. Кўчмас мулк бозорининг ўрни ва аҳамияти қуйидагилардан иборат: бу нафақат мутахассислар, балки барча фуқаролар иштирок этадиган муносабатлар доираси, яъни бу аввало ижтимоий бозордир. Шунинг учун улар кўчмас мулк бозорининг ривожланиши умуман ҳар бир шахс мамлакатнинг иқтисодий равнақи шароитларини таъминланишидан манфаатдордирлар; кўчмас мулк бозорининг ривожланиши, ушбу бозорсиз мавжуд бўлолмайдиган, ишлаб чиқариш ва фуқаролар фаровонлигининг ўсишига олиб борувчи инвестицион жараѐнларнинг ривожини таъминлайди. Кўчмас мулк бозори - бу мулк ҳуқуқларини беришга, нархларни белгилашга, ердан фойдаланиш ва уни яхшилашларнинг рақобат қилувчи турлари ўртасида ҳудудларни қайта тақсимлашга имкон берадиган механизмларнинг муайян тўпламидир. Кўчмас мулк бозори - мураккаб тузилма. Ҳаридорлар ва сотувчиларни бирга учраштириш учун бозорда кўчмас мулк операциялари бўйича вакиллар, ипотека кредитори, суғуртачи, ҳуқуқшунослар ишлайдилар. Турли ҳудудлар ѐки туманлардаги кўчмас мулк бозорлари бир-биридан катта фарқ қилади. Масалан, ҳар бир ер майдони ўзига хос бўлиб, қурилиш учун фойдаланилиши, қишлоқ хўжалик, саноат мақсадларига хизмат қилиши мумкин. Бу фарқлар иқтисодий шароитлар, маҳаллий ҳокимият белгилайдиган худудий ҳуқуқий негиздаги тавофутлар натижасида ҳам келиб чиқади. Ҳозирги кунда кўчмас мулк бозори самарали бўлиши учун қуйидаги шароитларни яратиш лозим: бозорни марказлаштириш шароитидан чиқариш; андозалаштирилган мулкни мавжудлиги, сотувлар ва нархлар ҳажмларининг мавсумий тебранишлари йўқлиги, 28 оддий молиялаштириш, хуқуқий талаблар ва чеклашларни минимумига келтириш; маҳаллий ҳокимият томонидан бозорга ўтказиладиган таъсирини йўқотиш. Юқорида қайд этилган шартларни бажариш жуда ҳам мураккаб, шунинг учун ҳам кўчмас мулк бозори ҳали мукаммал эмас. Бундан ташқари, кўчмас мулк бозорида келишувлар баъзида яширин (хусусий) хусусиятга эга. Давлат институтларида рўйхатга олиш вақтида кўпинча маълумотларнинг ҳаммаси киритилмайди ѐки улар аниқ бўлмайди. Сотиб олиш ва сотиш шартномасида кўрсатилган нарх ҳар, доим ҳам тўланган нархга тўғри келавермайди. Ҳақиқий нархлар ҳақида маълумотлар тўплаш борасида баҳоловчи анча қийналади. Баъзида келишувлар ахборотлар етарли бўлмаган, асосланмаган маълумотларга таянган ҳолларда амалга оширилади, шунинг учун ҳам нархлар юқори ѐки паст бўлади. Шу сабабли ҳам бозор маълумотлари таҳлилига ўта эҳтиѐткорлик билан ва ҳис-ҳаяжонсиз ѐндошиш лозим. Кўчмас мулк бозорида талаб ва таклифнинг ўзгариб туриши секин рўй беради. Объектлар ўзига хос бўлгани учун ҳаридорлар саноқли бўлади. Агар талаб бўлса, унда таклифлар сонини кўпайтириш қийин бўлади, негаки бинолар секин қурилади. Кўчмас мулк ортиқча бўлганда эса нархлар бир неча йил мобайнида паст бўлиб қолади. Кўчмас мулк бозорида юзага келувчи вазиятни яхшироқ тушуниш учун унинг ўзига хос камчиликларини ва уларнинг бозор ҳолатига таъсирини кўриб чиқайлик: 1. Кўчмас мулк бозорида ҳуқуқий ва иқтисодий шароитларни шакллантириш бўйича ягона сиѐсат (кўчмас мулк бозорининг ривожланиш концепцияси) га риоя қилинмаслиги: - муносабатлар умуман бозор бўйича эмас, балки унинг алоҳида таркибий қисмлари (ер, тураржойлар ва одам турмайдиган жойлар, саноат кўчмас мулки ва б.) бўйича, асосан улар орасидаги ўзаро алоқаларсиз бошқарилади. - «Кўчмас мулк бозори» деган умумлаштирилган тушунча қонунчилик даражасида мавжуд эмас. - атамалар ҳуқуқий жиҳатдан тўлиқ аниқланмаган, изга солинмаган, тушунчалар бўйича ишлар етарлича тартибга солинмаган. - маҳаллий ҳокимият органларининг «қонун чиқаришдаги ихтиѐрийлиги» учун қулай шароит яратилаяпти (кўчмас мулк билан қилинган тадбирлар учун йиғимлар таркиби ва миқдорини аниқлаш, ер ва хоналар учун ижара тўлови таърифларини белгилаш ва б.). 2. Мавжуд кўринишдаги ер қонунлари ер учун хусусий мулкни фақат унинг бирор мақсадга қаратилган қатъий чекланган турлари учун мўлжаллаган, шунинг учун ерга бўлган иқтисодий муомала энг кам миқдоргача чекланган. 3. Кўчмас мулкка солиқ солиш механизмлари деструктивдир: - рухсат этилган ердан фойдаланиш натижасида ер майдонларининг бозор қиймати иқтисодий асосланган нархлардан (ер солиғи ва ижара тўлови кўринишида) ажраб қолган; - кўчмас мулк учун солиқлар миқдори фуқаролар ва ҳуқуқий шахсларда мавжуд бўлган солиқ солинадиган кўчмас мулкнинг қиймати хақидаги ноаниқ маълумотларга асосланган; - баҳолаш институти ҳануз бошланғич ҳолатда. 4. Кўчмас мулкни бошқариш. бозор ривожланиши эҳтиѐжларига мос келмайди: - тураржой фондинииг бошқарилиши деярли тамомила ҳокимиятнинг муниципал ва соҳа органларида мужассамлашган; - айтиб ўтилган объектларнинг ижобий сифатларини орттириш ва улардан фойда олиш мақсадида фойдаланиш бўйича фаолият юритилмаѐтгани туфайли кўчмас мулк объектлари самарали бошқарилмаяпти, бутун «бошқарув» тизими бино ва иншоотлар эксплуатациясидан иборат бўлиб қолмоқда. 29 5. Кўчмас мулк бозорини ахборот билан таъминлаш ривожланмаган: - маълумотлар базаси тўлиқ эмас ва турли бошқармалар бўйлаб тарқоқ ҳолда ѐйилган; - кўчмас мулк объектлари, уларнинг келишувда қатнашувчи эгалари ва фуқароларнинг лаѐқати ҳақида тегишли идоралардан расмий ахборот олиш қийинлашган; - бозорнинг профессионал иштирокчилари ҳақидаги ахборот ѐпиқлигича қолиб келмоқда, бу борада ойдинлик йўқ. 6. Бозор иштирокчилари устида ижтимоий онг стереотиплари ҳукм сурмоқда: - кўчмас мулкка «умумий мулк» ва «бепул моддий неъмат» сифатида қараш ҳамманинг онгида мустаҳкам ўрнашиб қолган. - ҳокимият ва бошқарув органлари тегишли бюджетларни тўлдириш ва муайян ҳудуднинг ривожланиши масалаларини таъминлаш борасида кўчмас мулкнинг барқарор маблағлар манбаси эканлигига етарли эътибор беришмаяпти. Шуни таъкидлаш лозимки, солиқ солиш, суғурталаш, сотиб олиш ва сотиш, ҳадя қилиш ва мулкдорнинг бошқа амалга оширадиган ишлари мақсадида мулк ҳуқуқлари асосида жисмоний шахсларга беришда тегишли бино ва иншоотларни баҳолаш ва қайта баҳолаш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995-йил 29-декабрдаги 478-сонли Қарорига (2-банд) мувофиқ, фақат ҳаражатли усулдан фойдаланган ҳолда, техник инвентаризациянинг кадастрлар бюроси (ТИКБ) томонидан амалга оширилади. Ушбу ҳужжатда асосланган кўчмас мулк объектлари ва жисмоний шахслар мулки бўйича баҳолаш фаолияти ижрочилари доирасини ТИКБ бўлинмаларига қадар торайтириш ва фақат ҳаражатли усулдан фойдаланиш, И.Комиловнинг «Тураржой бозори: муаммолар ва ечимлар» мақоласида («Мулкдор», №1 (241) 2000- й.) таъкидланганидек, шаклланаѐтган кўчмас мулк бозорига хизмат қилувчи баҳолаш фаолияти инфратузилмасининг ривожланишига туртки бермайди. Юқорида кўрсатилган бир қатор камчиликларга қарамай, кўчмас мулк бозори узлуксиз ривожланмоқда. Бунга қуйидагилар гувоҳлик беради: - баҳолаш фаолияти ҳақидаги давлат қонунни жорий қилиниши; - кўчмас мулк ҳуқуқлари ва у бўйича келишувларни рўйхатга олиш тизимини вужудга келиши. Чунки бу тизим, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси - шу масала бўйича асосий ҳуқуқ манбаи кўринишида қонуний асосга эга; - фуқаролик ҳуқуқлари объектларини мустақил баҳолаш институти ривожланиши; - баҳолаш фаолиятини лицензиялаш органлари яратилиши; - ҳам хусусий мулк, ҳам давлат мулкини сотиб олиш ва сотиш келишувлари сони кўпайиши (хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқариш кўринишида) ва х.к. Шундай қилиб, юқорида кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш бўйича манфаатдор давлат органларининг ўзаро ҳамкорлиги ѐрдамида шаклланаѐтган бозор инфратузилмаси кўчмас мулк бозори иштирокчиларига тез, ишончли, қулай ва арзон оммавий хизматларни кўрсатишга имкон берувчи бозордаги янги вазият яратиляпти. Download 1.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling