Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таҳлим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти


Амалдаги қонунлар бўйича объектга эгалик ҳуқуқини олиш тартиби


Download 1.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/109
Sana24.12.2022
Hajmi1.72 Mb.
#1050215
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   109
Bog'liq
mulkni baholash asoslari fanidan maruzalar matni

Амалдаги қонунлар бўйича объектга эгалик ҳуқуқини олиш тартиби. 
Ҳуқуқий экспертизани ўтказишда иложи борича объект қурилган пайтидан бошлаб 
унга ҳуқуқлар ўтишининг барча жараѐни кузатилади. 
Аксарият ҳолларда объектнинг муайян ҳуқуқий тартибини тасдиқловчи ҳужжатлар 
мавжудлигида шу нарса маълум бўладики, ѐ бундай ҳуқуқларга асосланган мулк 
субъектга тегишли бўлолмайди, ѐхуд илгарироқ, объектга эгалик ҳуқуқини олинганида 
амалдаги қонунлар бузилган бўлиб чиқади. Бундай вазиятларнинг мавжудлиги битимнинг 
бузилишига ва томонларнинг дастлабки ҳолатга қайтишига олиб келиши мумкин. 
Масалан, муниципиал уй-жой фонди хусусийлаштирилганида шу уйда яшаѐтган 
балоғат ѐшига етган ҳамма фуқароларнинг ѐзма аризаси талаб этилади. Мулк Низом 
капиталига киритилганида тўловчининг ҳақиқий улуши, шунингдек, айни қандай ҳуқуқ 
киритилаѐтгани белгиланади (мулк ҳуқуқи киритилишини фойдаланиш ҳуқуқи 
киритилишидан фарқлаш лозим). 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
«Давлат 
тасарруфидан 
чиқариш 
ва 
хусусийлаштириш тўғрисида»ги қонунида хусусийлаштиришнинг қуйидаги усуллари 
кўзда тутилган:
- танлов; 
- кимошди савдоси; 
- ижарага олинган мулкни сотиб олиш;
- акциялаштириш. 
 
Субъектнинг ҳуқуқий ҳолати. 
Исталган фуқаролик муносабатларининг субъектлари шахслар деб аталади. 
Шахслар жисмоний (хусусий) ѐки юридик бўлиши мумкин. 


43 
Жисмоний шахсларга Ўзбекистон фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги 
бўлмаган шахслар кириши тушиниладли. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик 
Кодексининг 16-моддаси.(ЎзР ФК 16- моддаси). 
Юридик шахс тушунчаси (ЎзР ФК 39- моддасида) берилган бўлиб, унга кўра 
алоҳида мулкга хўжалик бошқаруви ѐки тезкор бошқарувга эга бўлган ва бу мулкга ўз 
мажбуриятларига кўра жавоб берадиган, ўз номидан мулк ва шахсий номулк ҳуқуқларини 
сотиб оладиган ва амалга оширадиган, зиммасида мажбуриятлари бўлган, судда даъвогар 
ва жавобгар бўла оладиган ташкилот юридик шахс сифатида тан олинади. 
Жисмоний шахс ҳуқуқлари 
1. Жисмоний шахснинг ҳуқуқий қобилияти - бу фуқаролик ҳуқуқларига эга бўлиш 
ва мажбуриятларни бажариш қобилияти. 
2. Ишга яроқлилик - бу фуқаронинг ўз ҳатти-ҳаракатлари билан фуқаролик 
ҳуқуқларига эга бўлиш ва амалга ошириши, ўзи учун фуқаролик бурчларини 
яратиш ва бажариш қобилияти. 
Тўлиқ ѐки қисман ишга лаѐқатсиз шахсларга тегишли кўчмас мулкни 
бегоналаштириш учун (балоғатга етмаган, суд томонидан ишга яроқсиз деб топилган), 
васийлик ва меҳрибонлик идорасининг розилиги талаб қилинади. 
3. Эр-хотин ѐки мулк эгаларининг ҳуқуқлари. 
Эр-хотинларнинг никоҳ пайтида олган барча мулки, умумий қоидага кўра, 
уларнинг умумий ўзаро мулкидир (агар улар орасидаги шартномада бошқаси кўзда 
тутилмаган бўлса). Шунинг учун ҳам бу мулкни фақат эр ѐки хотиннинг розилиги билан 
бегоналаштириш мумкин. 
Умумий мулк қатнашчиси ўз улушини сотмоқ истагида бўлса, қолган мулк 
эгаларига ўз улушини сотиш нияти ва сотилиш нархи тўғрисида хабар қилиши шарт, яъни 
бошқа мулк эгаларининг афзал кўрилган харид ҳуқуқига риоя қилиш керак. 

Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling