Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таҳлим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти


Download 1.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/109
Sana24.12.2022
Hajmi1.72 Mb.
#1050215
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   109
Bog'liq
mulkni baholash asoslari fanidan maruzalar matni

 
 
 
 
 
 


37 
5-мавзу. Кўчмас мулкни баҳолаш услубияти  
Режа: 
1. Яхшиланишларнинг техник ҳолатини баҳолашга ѐндошиш
2. Яхшиланишларни иқтисодий баҳолаш
3. Яхшиланишларни хуқуқий баҳолаш ва ўтказиш тартиби 
 
1. Яхшиланишларнинг техник ҳолатини баҳолашга ѐндошиш 
Кўчмас мулк қийматини аниқлаш учун аввал унинг техник ҳолатини, 
емирилганлик даражасини ва сўнгра маълум иқтисодий усуллардан фойдаланиб, унинг 
бозор баҳосини аниқлашни тақозо этади. 
Бино 
ва 
иншоотларни 
хужжатлаштириш, 
яъни 
паспортлаштириш 
ва 
инвентаризациялаш, уларнинг техник ҳолатини мажбурий текширишни кўзда тутади. 
Бино ва иншоотлар конструкцияларини техник баҳолаш, конструкцияларнинг 
мустаҳкамлиги ва шикастланганлиги тўғрисида аниқ маълумотлар олиш, шунингдек
кўриб чиқилаѐтган конструкцияларнинг эксплуатация учун яроқлилигини умумий 
баҳолаш учун амалга оширилади. 
Конструкциялар ҳолати ва юк кўтариш қобилиятини ҳамда уларни эксплуатацияга 
яроқлилигини баҳолаш учун махсус мутахасислар ѐрдамида текширув ўтказилади. 
Текширишдан мақсад - баҳоловчига турли хилдаги кўчмас мулк объектлари 
конструкцияларининг, элементларининг хавфли бўлган жойларини аниқлаш, уларни 
баҳолаш усулларини кўрсатиш, қайси хилдаги мутахассисни жалб қилишни аниқлашдан 
иборат. 
Иш ҳажми катта бўлмаган ҳолларда қисман (локал) текширув ўтказилади. 
Лойиҳадан оғиш жуда катта бўлганда, турли хилдаги талофотлар мавжуд ҳолларда эса ҳар 
хил мутахассислар, махсус асбоб -ускуналар билан биргаликда жалб қилиниб, асосий 
(муфассал) текширув ишлари ўтказилади. 
Эксперт текширув гуруҳлари ўз ишида барча амалдаги меъѐрий ва йўриқнома 
ҳужжатларига, тадқиқот ишлари, лойиҳалаш, қурилиш, қайта таъмирлаш ва қурилиш 
объектларидан фойдаланиш бўйича давлат андозаларига амал қилиши керак. 
Бино ва иншоотлар конструкцияларининг ҳақиқий юк кўтариш қобилиятини 
аниқлашда амалдаги меъѐрий қоидаларга амал қилиниб, юклар ва таъсирлар ўтказилган 
тадқиқотлар асосида аниқлаштирилади. 
Бино ва иншоотларнинг техник ҳолати тўғрисидаги хулоса, қайта таъмирлашнинг 
мақсадга мувофиқлигини ҳал қилиш ѐки объектда таъмирлаш-тиклаш ишларини ўтказиш 
учун асос бўлиб хизмат қилади. 
Бино ва иншоотларнинг текширилаѐтган конструкциялари турли нуқсон ва 
шикастланишларни тизимлаштириш йўли билан туркумларга ажратилади (кўриниши, 
хусусияти, кўтариш қобилиятига ва ишлатишга яроқлилигига таъсир даражаси бўйича). 
Шикастланишларнинг тизимлаштирилган муфассал аломатлари бўйича қурилиш 
конструкциялари техник ҳолатининг тоифаси ўрнатилади. 
Объект қурилиш конструкцияларининг техник ҳолатини баҳолаш (буюртмачи 
билан келишилган ҳолда, асбоблар ѐрдамида ўтказилган синов натижаларини таҳлил 
қилиш, юклар ва таъсирлар тугал аниқланиб, юк кўтарувчи конструкцияларнинг текширув 
ҳисобларини ўтказиш) каби текширувнинг асосий босқичлари бажарилганидан кейин 
амалга оширилади. Бунда, текширув натижалари бўлган дастлабки маълумотларга 
асосланилади. Маълумотларни қайта ишлашда, математик статистика, эҳтимоллар 
назарияси усуллари ва ҳ.к. усулларни қўллаш мумкин. Маълумотларни қайта ишлаб, 
қурилиш конструкцияларини кучланганлик - деформация ҳолатларини ҳисоблайдиган 
махсус дастурлар учун бошланғич маълумотлар сифатида параметрлар қабул қилинади. 


38 
ЭХМ да 
1
бажарилган ҳисоб-китоблар конструкциянинг хақиқий кучланганлик - 
деформация ҳолатини аниқлаб беради.
 

Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling