Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таҳлим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти


Download 1.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/109
Sana24.12.2022
Hajmi1.72 Mb.
#1050215
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   109
Bog'liq
mulkni baholash asoslari fanidan maruzalar matni

 
 
 
 


46 
6-мавзу. Ер майдонининг баҳоланиши
Режа: 
1. Ерлардан фойдаланишнинг ҳуқуқий хусусиятлари
2. Ердан энг яхши ва самарали фойдаланиш таҳлили 
3. Ер майдонларини баҳолаш усуллари 
 
1. Ерлардан фойдаланишнинг ҳуқуқий хусусиятлари 
Ердан 
фойдаланишнинг 
ҳуқуқий 
ҳолатларини 
бошқариш 
Ўзбекистон 
Республикасининг Ер кодекси ва Давлат ер кадастри тўғрисидаги Қонунлари асосида 
амалга оширилади. 
Ер майдонининг бозор қиймати доим ундан эркин, энг яхши ва самарали 
иқтисодий фойдаланиш нуқтаи назаридан кўриб чиқилиши лозим. 
Ер биринчи навбатда даромад ҳуқуқига, бутун мулк томонидан фойда 
келтирадиган ер сифатида кўрилиши керак, шунинг учун кўчмас мулкни баҳолашда ер 
алоҳида қийматга эга бўлади. Айни вақтда унинг яхшиланиши - бу қийматга қўшимча 
улуш деганидир. 
Ердан мақсадли фойдаланиш 7 тоифага бўлинади: 
- аҳоли пунктларининг ерлари; 
- қишлоқ хўжалиги билан банд бўлган ерлар; 
- саноат тармоқлари объектлари жойлашган ерлар; 
- ўрмон фонди учун ажратилган ерлар; 
- сув фонди ерлари
- заҳиравий ерлар; 
- табиат муҳофазаси учун ажратилган ерлар. 
«Ер ва ер майдони» атамаларининг фарқига бориш керак. Қайсидир ер ҳудудининг 
бир қисми, агар у асбоб-ускуна билан таъминланган ва турли мақсадларда фойдаланишга 
тайѐр бўлса, ер майдони деб аталади. Ер майдонини ҳосил қилиш учун қилинадиган 
яхшиланишлар ташқи ва ичкиларга бўлинади. Ташқи яхшиланишларга кўча, йўлкалар, 
зовур ва муҳандислик тармоқлари киради. Ички яхшиланишларга ерни текислаш, 
кўкаламзорлаштириш, асфальт ѐтқизиш, муҳандислик тармоқларини улаш қурилмалари, 
алоқа коммуникациялари ва ҳоказолар киради. 
Шаҳар ва аҳоли пунктлари чегарасида қурилган ер майдони сотилганида ундан 
маҳаллий ўз-ўзини бошқарув органлари томонидан белгиланган чеклашлар қилинмаган 
барча усуллар, шунингдек, қурилиш, санитария, табиат муҳофазаси, ѐнғинга қарши 
меъѐрлар билан бирга, қурилмаларни ҳам шунга қўшган ҳолда фойдаланиш кўзда 
тутилади. 
Мулкдор ер майдонини ва ундаги қурилишларни ўз ихтиѐрига тасарруф этишга 
ҳақли ва буни шу минтақадаги вазифавий чеклашларни ҳисобга олган ҳолда бажаради. 
Бошқа шахслар фойдасига ер майдонидан мулкдорнинг ҳуқуқларини чеклаш 
сервитут деб аталади. Қонун томонидан қуйидаги оммавий сервитутлар белгиланган: 
- ерни мулк қилиб олиш пайтигача мавжуд бўлган умумий фойдаланиладиган 
иншоотлардан текин ва тўсиқсиз фойдаланиш; 
- ер майдонида чегараланган ҳамма геодезик белгилар ва уларга йўлкалар 
жойлаштириш имконияти; 
- тегишли муниципиал хизмат ходимларини инфратузилма объектларини 
таъмирлаш учун майдонга кириш имконияти. 
Алоҳида муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар учун (фаолият бўйича ишлатиш) 
қуйидаги чеклашлар бўлиши мумкин: 
- табиий тусдаги; 
- санитар-экологик; 


47 
- тарихий ва маданий меросни муҳофаза қилиш билан боғлиқ; 
- иссиқлик, сув, газ, электр таъминоти, алоқа воситалари, канализация тармоқлари 
қуввати билан боғлиқ чеклашлар; 
- транспорт коммуникацияларидан йироқлигини ҳисобга олувчи; 
- ер майдонининг алоҳида хусусиятлари билан боғлиқ бошқа чеклашлар. 
Кўрсатилган сервитутларнинг ўзгариши ва янги оммавий сервитутларнинг 
киритилиши фақатгина қонун ѐки меъѐрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан қабул қилинган 
қонунга мувофиқ амалга оширилиши мумкин. 
Ер майдонининг эгасига ўз мулки қилиб инфраобъектларнинг унга тегишли 
қисмини бепул олиш ҳуқуқи берилган ва у мутлақо ўзига тегишли кўчмас мулк 
объектларини таъминлаш учун фойдаланади. Инфратузилманинг янги объектларини 
қуриш (электр кабеллари, сув тармоғи, газ қувурлари ўтказиш ва ҳоказолар), хусусий 
мулкдорга зарар етказиши мумкин, шунинг учун улар фақат компенсацион асосда олиб 
борилиши мумкин. 
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Фуқаролик кодексида кўчмас мулк 
ҳуқуқлари ва битимларни адлия муассасалари томонидан давлат рўйхатидан ўтказилиши 
қайд қилинган (ЎзР ФК 8- ва 84- моддалари). Қуйидагилар рўйхатдан ўтказилиши керак: 
мулк ҳуқуқи, тезкор бошқарув ҳуқуқи, бутун ҳаѐти давомида тасарруф қилиш ҳуқуқи, 
хўжалик юритиш ҳуқуқи, доимий фойдаланиш ҳуқуқи, ипотекалар, сервитутлар, 
шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг қонунларида кўзда тутилган бошқа ҳуқуқлар. 
Рухсат берилган ер майдонидан фойдаланиш тамойилларидан фойдаланиб, 
қурувчиларга мулкдор ва инвесторнинг барча ҳуқуқлари кафолатланади. Мулкдор 
белгиланган қоидалар чегарасида бинодан фойдаланиш, йўналишини ўзгартириши 
мумкин. Рухсат этилган чегаралардан бошқачароқ фойдаланиш, шаҳар ҳокимиятининг 
махсус рухсатномаси билан расмийлаштирилади. Ҳозирги вақтда ҳуқуқлар шаҳар 
маъмурияти ва меъморчилиги томонидан иқтисодий қонун билан эмас, балки аҳолининг 
ҳаѐтий манфаатлари талаблари билан белгиланмоқда. 
Мулк ҳуқуқлари кафолатланмаган жойда инвестицияларни киритиш ҳам мумкин 
эмас. Шунга ишонса бўладики, ер майдонларидан оқилона фойдаланиш, ҳудудни 
минтақалаш, шаҳарларнинг санитария ва экологик ҳолатини яхшилаш имконини беради. 
Ер майдонларини хусусийлаштиришнинг мавжуд тажрибаси ердан хўжалик 
асосида фойдаланишни тасдиқлайди. Ер ижарага берилиб, иқтисодий манфаатларда янада 
оқилона фойдаланилмоқда. 
Ердан тижорат асосида фойдаланиш қуйидагиларни назарда тутади: 
- ерни тижорат қиймати бўйича сотишни; 
- бутун майдонни ѐки унинг бир қисмини ижарага беришни; 
- ўзининг тадбиркорлик лойиҳасини кенгайтиришни; 
- низом капиталини кўпайтирганда қўшимча акциялар чиқариш ва сотишга эмиссия 
ѐндошуви; 
- ўз маблағларини жалб қилиб заѐм ва шериклик маблағлари билан бирга «самара 
воситаси» дан фойдаланиш. 
Самара омили 3 та кўринишда намоѐн бўлади. 
1. Ер майдонини дастлабки сотиб олиш учун ипотека кредитини жалб қилиш. Ер 
банк кредити бўйича фоиз қўйилмасига қараганда юқори меъѐрий фойда келтиргандагина 
тижорат самарасига эришилади. 
2. Ер майдонларини ѐки уларга бўлган мулкий ҳуқуқларнинг бир қисмини шўъба 
ѐки қўшма корхонанинг низом жамғармасига улушлар сифатида ўтказиш. 
3. Корхона мулки ҳисобида турган кўчмас мулкнинг ва ернинг гарови сифатида 
кредитларни жалб қилиш. 
 


48 

Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling