Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таҳлим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти
Бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини баҳолаш
Download 1.72 Mb. Pdf ko'rish
|
mulkni baholash asoslari fanidan maruzalar matni
2. Бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини баҳолаш.
Кўчмас мулкни ҳуқуқий ва иқтисодий баҳолаш жараѐни бошида объектни техник ҳолати баҳоланади, унинг аҳволини чуқур ўрганиш ва таҳлил қилиш ҳамда иқтисодий кўрсаткичига таъсирини ўрганиш мулкни баҳолаш мақсадига боғлиқдир. Баҳоланаѐтган объектни ташкил этувчи бино ва иншоотлар конструкция элементларининг техник ҳолати ва конструктив ечимлари ҳақида маълумотлар олиш учун баҳоловчи шахсан ѐки мос равишдаги мутахассисларни жалб қилиш билан кузатув- текширув ишларини олиб боради. Кузатув-текширув ишларининг натижалари объектни ҳаражат усулида баҳолашда, бундан ташқари кўчмас мулкдан фойдаланишнинг жисмоний имконияти вариантларини ҳамда объектни бугунги кун ва истиқболда бозордаги ўрнини белгилашда асос бўлиб хизмат қилади. Кузатув- текширув ишлари асосан қуйидаги масалаларни ечиш учун олиб борилиши мумкин: - ер майдонини қурилиш учун яроқлилигини баҳолашда; - қурилиш конструкцияларидаги нуқсонларни диагностика қилиш нуқтаи- назаридан бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини ва фойдаланишга яроқлилик сифатларини баҳолашда; - реконструкция, замонавийлаштириш ѐки бошқа мақсадда фойдаланиш бўйича ечимларни асослашда бино ва иншоотларни техник ҳолатини баҳолашда; - кўчмас мулк объектини техник инвентаризациялашда; - кўчмас мулк объектини баҳолашда ва ҳ.к.. Умуман, кўчмас мулкни баҳолаш мақсадида кузатув-текширув ишлари учта босқичдан иборат бўлади: 1. Тайѐргарлик ишлари; 2. Техник текширув; 3. Кузатув- текширув ишлари натижаларини таҳлил қилиш ва расмийлаштириш. Техник аҳволини ўрганишдаги тайѐргарлик ишлари. Тайѐргарлик ишлари баҳоланаѐтган объект билан дастлабки танишиш, мавжуд ҳужжатларни йиғиш ва уларни таҳлил қилиш ҳамда кузатув ишларини олиб бориш учун ишчи материалларни тайѐрлашдан иборат. Шундан сўнг объект: А) дастлабки кўздан кечирилади, ва бунда қуйидагиларни аниқлаш зарур: - майдоннинг тахминий ўлчамлари, шаклининг ва ҳолатининг тафсилотлари; - яхшилашларнинг таркиби; 56 - яхшилашларнинг асосий таснифий белгилари бўйича турлари; - яхшилашларнинг жорий ҳолати (тугалланмаган қурилиш, янги қурилиш, қурилиш конструкцияларида кўзга кўринадиган бузилиш ҳолатлари мавжуд бўлган қурилиш ва ҳ.к.). Кўчмас мулкни баҳолашда яхшилашлар таркибига қуйидагилар киради: - асосий бино ва иншоотлар; - ѐрдамчи бино ва иншоотлар- қўшимча қурилишлар, иситиш қозонлари, транформаторлар, насослар ва ҳ.к.; - бино ва иншоотнинг вазифавий ишлатилишига тегишли бўлган машина ва қурилмалар, юк ва йўловчи ташувчи лифтлар кўтаргичлар, эскалаторлар, конвейерлар, совутиш станциялари ва ҳ.к.; - бино ва иншоотнинг вазифасини таъминлаш учун хизмат қилувчи ички мухандислик тармоқ ва тизимлари- электр таъминоти ва ѐритиш, сув таъминоти ва канализация, иситиш ва совутиш, шамоллатиш, газ таъминоти, ѐнғинни ўчириш ва сигнализациялар; - ички майдон муҳандислик тармоқлари, инфраструктура ва ободонлаштириш элементлари- кабел ва қувур тармоқлари, дренаж тизими, автомобиль ва рельсли транспорт ўтиш жойлари, пиѐдалар ўтиш жойлари ва тротуарлар, ҳовли деворлари, ѐнғинга қарши сув ҳавзалари, ободонлаштиришнинг доимий элементлари ва ҳ.к. Бино ва иншоотларни қуйидаги асосий кўрсаткичлари билан таснифлаш мумкин: 1. Вазифаси; 2. Ҳажмий- режавий ечимининг тури; 3. Конструктив ечимининг тури; 4. Қурилиш вақти; 5. Капиталлик даража (асосий конструкцияларнинг тури) лари бўйича. Б) Ҳужжатлар йиғилади ва таҳлил қилинади, бунда йиғилиши ва ўрганилиши лозим бўлган ҳужжатлар қуйидагилардир: - объект жойлашган туманнинг табиий- сейсмик, иқлим ва экологик шароитлари ҳақида маълумотлар тўплами; - объект жойлашган туман харитаси; - ажратилган ерни тасдиқловчи ҳужжат; - мулкга эгаликни тасдиқловчи қайдловчи ҳужжат; - объектни лойиҳалаштириш ва қурилиши учун меъѐрий ҳужжат; - қурилиш бўйича лойиҳа ҳужжатлари (режа ва қирқимларнинг қурилиш чизмалари, асосий қурилиш конструкцияларининг рўйхатлари, сметалар); - қурилишни олиб бориш бўйича ҳужжат (иш журналлари, ишларни қабул қилиш бўйича журналлар, лойиҳага киритилган ўзгаришларни тасдиқловчи баѐнномалар, ишчи схемалар); - техник текширув ва техник паспортни ўз ичига олган инвентаризация ишларининг ҳужжатлари; - объектнинг жисмоний ҳолатини ўзгариши, реконструкция ва замонавийлаштириш, капитал ва бошқа таъмир ишларининг ҳажми ва ўтказилган вақтлари ҳақида маълумот берувчи жорий юритилувчи ҳужжат; - объект тарихи ҳақида маълумотлар тўплами. В) Ишчи материалларни тайѐрлаш, бунда техник кузатув ишларининг миқѐсига қараб, ишни аниқроқ ташкил қилиш учун қуйидаги ишчи материалларни тайѐрлаш тавсия этилади: - объект режасининг эскизи - тегишли ҳужжатларда ўрнатилган чегаралар бўйича; - қаватлараро режалар ва қирқимларнинг лойиҳавий ҳужжатдан олинган нусхалари; 57 - ҳақиқий геометрик ўлчамларни, конструкциялар ва пардоз ишларини, конструкцияларни ҳамда техник тизимларнинг техник ҳолатини тавсифловчи хоналарнинг батафсил экспликацияси; - бино конструкциялари, элементлари ва мухандислик қурилмаларидаги мавжуд бўлган стандарт кўринишга эга нуқсонларнинг руйхати. Баҳоланувчи объектнинг техник текширувидан мақсад, яхшиланишларнинг баҳолаш пайтидаги тафсилотлари ҳолати ҳақида ҳақиқий маълумотларни йиғишдир. Объектни текширишда қуйидагилар аниқланиши лозим: - асосий қурилиш конструкцияларининг тури; - асосий қурилиш материалларининг хиллари; - қурилишнинг геометрик тафсилотлари; - қурилиш элементларининг кузатув пайтидаги ҳолатлари. Бинони баҳолаш давридаги ҳолатини текширишни, унинг қуйидаги алоҳида ташкил этувчи элементлари бўйича олиб бориш мақсадга мувофиқ: - ер ости конструкцияси (пойдевор, ертўла ва техник қисмларнинг деворлари); - бинонинг юк кўтарувчи қисмини ташкил этувчи конструкциялар (ташқи ва ички деворлар, каркас, қаватлараро том ѐпилмалар); - қаватларни боғловчи элементлар (зиналар, лифт, кўтаргичлар); - том ѐпилмаси конструкцияси; - эшик ва дераза ромлари; - поллар; - бинонинг ташқи пардози; - бинонинг ички пардози; - ички муҳандислик тизимлари (электр ва сув таъминоти, канализация, иситиш ва шамоллатиш ва ҳ.к.). Объектнинг қурилиш конструкциялари техник ҳолатини баҳолаш (асбобли тадқиқотлар натижалари, буюртмачи билан келишилган қўшимча иш ва таъсирларни таҳлил этиш, юк кўтарадиган конструкцияларнинг ҳисоб-китобини қилиш) текширишнинг асосий босқичлари амалга оширилгач ўтказилади. Иш якунида текширилаѐтган бино ѐки иншоотга техник хулоса тузилиб, унда кўриб чиқилаѐтган конструкциянинг ишлатишга яроқлилигига умумий баҳо хулоса шаклида берилади. Хулоса (текшириш мазмунидан келиб чиқиб) қуйидагилардан иборат бўлади: - вазифа бўйича бажарилган иш; - фойдаланилган манбалар (лойиҳавий-техник ҳужжатлар ва б.); - объектни текширишда ва йўқламани ўтказишда қатнашган муаллифлар рўйхати (ишнинг тақвимий санаси кўрсатилиб ѐзилади); - меъморий-режалаш хулосаларининг, объектнинг технологик мўлжали ва ишлатиш шартлари бўйича қайдлар; - объектни лойиҳавий ҳолатига қараб текшириш натижалари, унга объект асоси, пойдевор ва юк кўтарадиган конструкцияларнинг физик-механик тавсифи, бино (иншоот)нинг мустаҳкамлиги ва бикрлигини пасайтирувчи камчиликлар тўғрисидаги маълумотлар ; - конструкцияни ташқи юк тасирига нисбатан ҳисоб-китоб натижалари; - бино асоси, пойдевори ва ер усти конструкцияларининг юк кўтариш қобилияти тўғрисидаги хулосалар; - юк кўтарувчи конструкциялар ва уларнинг сейсмик таъсирларга чидамлилигини белгиловчи конструктив-режавий чизмаларининг сифат кўрсаткичлари натижалари; - кучайтириш бўйича тавсиялар (зарурият бўлганда) ва ҳ.к. 58 Бино ва иншоотлар конструкцияларнинг юк кўтариш қобилиятларини, ташқи юк ва таъсирларга чидамлилигини аниқлаш амалдаги тартиб ва қоидаларга таянган ҳолда амалга оширилади ва ўтказилган тадқиқотлар асосида ойдинлаштирилади. Вақтинчалик юкларнинг ҳақиқий қийматлари, амалдаги меъѐрларни ҳисобга олган ҳолда, паспорт маълумотлари ѐки иш чизмалари асосида аниқланади. Фойдаланилаѐтган бино конструкциясининг кўтариш қобилиятини унинг шу вақтдаги аҳволига қараб ҳақиқий таъсир этаѐтган кучлар асосида қайта ҳисоблаб топилади. Бунинг учун республика лойиҳачиларига маълум бўлган КРОУСС компъютер дастуридан фойдаланиш тавсия этилади. Бу дастур асосида бинонинг ҳар бир элементини ҳамда батамом кўринишдаги мустаҳкмлиги, устиворлиги, бикрлиги ҳамда зилзилабардошлиги аниқланади. Бунинг учун дастурга бино конструкцияларининг геометрик, физик- механик ўлчамлари, шу билан бирга шикастланган жойлари кўрсаткичлари ҳамда ташқи куч миқдорлари компъютер ахбороти сифатида киритилади. Янгиланган КРОУСС дастури физик емирилишни инобатга.олувчи шикастланганликларни кўтарувчи конструкциянинг кучланиш ва деформация ҳамда бинонинг техник ва иқтисодий кўрсаткичга таъсирини автоматик равишда аниқлайди. Конструкциялар лойиҳага мувофиқ бажарилиб, хатолик ва шикастланишлар бўлмаганда, техник ҳужжатлар, уларнинг юк кўтариш қобилияти тўғрисида маълумотлар бўлганида, текширув ҳисоб-китоблари чекланган ҳажмда қилиниши мумкин: умумий кучлардан келиб чиққан ички кучланишлар конструкцияларнинг техник ҳужжатларда келтирилган юк кўтариш қобилиятига таққосланади. Ишлаѐтган конструкциянинг юк кўтариш қобилияти ҳақидаги текширув ҳисоби ўтказилган синов маълумотларига кўра бажарилиши зарур. Яъни, кесим юзаларининг ҳақиқий ўлчами, материалларнинг мустаҳкамлиги ва деформация хусусияти, топилган камчилик ва шикастланишлар ва бошқалар эътиборга олинади. Текширилаѐтган конструкциялар шикастли ва шикастсиз бўлиши мумкин. Биринчи гуруҳ, яъни шикастли конструкциялар 10 йилдан кам бўлмаган муддатда лойиҳавий юк бўйича эксплуатация қилинганида ҳамда юкланганлик истиқболда ўзгармаган ҳолларда конструкциялар лойиҳаланиш вақтида амал қилган меъѐрлар бўйича текширилиши мумкин. Акс ҳолда конструкцияларни текширишлар вақтида амал қилаѐтган меъѐрлар бўйича ҳисоблаш зарур бўлади. Иккинчи гуруҳга кирувчи, яъни шикастсиз конструкцияларни текширишлар даврида амал қилувчи меъѐрлар бўйича ҳисоблаб чиқиш зарур. Конструкция материалларининг ҳақиқий (синовлардан маълум бўлган) мустаҳкамлик хусусиятлари лойиҳавий хусусиятлар билан солиштирилади. Шу билан бирга, текширишлар жараѐнида ўтказилган синовлар натижаларига кўра материаллар қаршилигининг меъѐрий ифодалари эҳтимолий баҳоланади. Бино ва иншоотларнинг техник ҳолати ҳақидаги хулоса қайта қуришнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақида қарор қилиш ѐки объект бўйича таъмирлаш-тиклаш ишларини ўтказиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Бино ва иншоотларнинг текширилаѐтган конструкциялари турли хил нуқсон ва шикастларни тартибга солиш орқали (тури, хусусияти, кўтариш қобилиятига таъсир даражаси ва эксплуатацияга яроқлилиги бўйича) туркумланади. Объектнинг техник ҳолати жисмоний, вазифавий ва маънавий емирилиш даражаларига қараб аниқланади. Бино ва иншоотнинг жисмоний емирилиши айрим конструктив элементларнинг емирилишини шу элементнинг бутун бинога нисбатан улушига кўпайтмаларининг 100 га бўлинган йиғиндиси каби аниқланади: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling