60
Бино ѐки иншоотнинг зилзилабардошлиги, унинг конструктив-режавий ва ҳисобий
хусусиятларини зилзила ҳудудларида лойиҳалаш ва қурилишнинг амалдаги меъѐрлари
талаби билан солиштириш орқали баҳоланади.
Қурилиш ҳудудининг ҳисобий зилзилавийлигининг ортиши, зилзила ҳудудларида
қурилиш бўйича меъѐрий ҳужжатларда конструктив ечимларга талабларнинг ўзгариши,
бино қурилишининг
паст сифати, конструкцияларнинг
жисмоний емирилиши,
биноларнинг зилзилага қарши чора-тадбирларсиз қурилганлиги, фойдаланилаѐтган
бинолар зилзилабардошлигининг етарли даражада эмаслигига сабаб бўлиши мумкин.
Фойдаланилаѐтган бинолар зилзилавий таъминланганлик даражасига кўра тўрт
тоифага бўлинади:
1 - меъѐрий зилзилавий таъминланганлик. Зилзилабардошликни ошириш бўйича
ишларни ўтказиш талаб этилмайди.
2 - пасайган зилзилавий таъминланганлик. Капитал таъмирлаш жараѐнида
зилзилабардошликни ошириш бўйича ишлар ўтказилиши талаб этилади.
3 - паст зилзилавий таъминланганлик. Зилзилабардошликни ошириш бўйича тезкор
ишлар ўтказилиши талаб этилади.
4- нолга тенг зилзилавий таъминланганлик. Одамларнинг узоқ вақт
яшаши билан
боғлиқ эксплуатацияга йўл қўйилмайди.
Зилзилабардошлик коэффициенти қуйидаги формулага кўра аниқланади:
Do'stlaringiz bilan baham: