Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таҳлим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти


Download 1.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/109
Sana24.12.2022
Hajmi1.72 Mb.
#1050215
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   109
Bog'liq
mulkni baholash asoslari fanidan maruzalar matni

Ерни ижарага бериш усули. 
Ер майдонини ижарага бериш, мулкдор ва ижарачи орасидаги қабул қилинган 
қонунларни ҳисобга олган ҳолда тузилган шартномага мувофиқ ер майдонига вақтинча 
эгалик қилишдан иборатдир. Юридик ва жисмоний шахслар, хорижий корхоналар ва 
фуқаролар ижарачилар бўлиб чиқиши мумкин. Маҳаллий маъмуриятга ер майдонини уни 
кейин мулк қилиб сотиб олиш ҳуқуқи берилган. Мулк эгаси майдонни сотиш, уни мерос 
қилиб ўтказиш, ҳадя қилиш ҳуқуқига эга. Ижарачи майдондан фақат ижара шартларига 


53 
кўра фойдаланиши мумкин. Ер ижара тўлови - бу ер майдонидан фойдаланиш ҳуқуқи 
учун олинадиган ѐки тўланадиган ҳамда ер эгасининг ердан манфаатларига мос келадиган 
сумма. Мунтазам даромад оқими бўлган ер ижара тўлови бозор таҳлилидан 
аниқланадиган ер учун капиталлаштириш коэффициентига бўлиниши орқали, қийматга 
капиталлаштирилиши мумкин. Капиталлаштириш учун дастлабки маълумотлар ижара ери 
сотувлари билан ижара тўлови миқдорларини қиѐслаш йўли билан олинади. 
Капиталлаштириш усули (ипотека) 
Кўчмас мулк ҳариди бўйича кўпгина битишувлар ипотека кредитларини жалб этиш 
йўли билан содир қилинади. Ипотека - бу кўчмас мулкни (масалан ерни) узоқ муддатли 
гаровли кредитга олишдир. У хусусийлаштириш корхоналарини узоқ муддатли 
кредитлашда кредит-молиявий тизимни асбоб-ускуна билан универсал таъминлашдир. 
Гаров шартларининг оқиллиги кредит бўйича фоиз миқдори, шунингдек, ер майдонининг 
ундаги бинолар билан бўлган гаровининг миқдори ва қиммати билан ўлчанади. 
Ипотекада кредитлашнинг бир нечта механизми мавжуд: 
- фоизнинг қайд қилинган қўйилмаси билан кредитлаш (Пул юқори даражада 
қадрсизланганда бу тизимлар самарасиз бўлади); 
- қўйилма нархлар даражасига қараб вақти-вақти билан кўриб чиқиладиган 
шароитдаги мамлакатдаги нархлар даражасига кўра тузатиладиган қўйилмали кредитлаш; 
- қарз оладиган асосий қарз бўйича ѐки кредит бўйича тўловларнинг 30 % дан 
ошмайдиган қисмини тўлашга мувофиқлаштириладиган кредитлаш. Лекин у вақти-вақти 
билан ошади. Қарзнинг асосий қисми кейинроқ муддатга ўтказилади. 
Шартнома тузилганда ипотека тўғрисида муайян ташкилий-ҳуқуқий шартларга 
риоя қилинади: 
- корхона, бино ѐки иншоот ипотекасига бир йўла худди шу ер майдонининг 
ипотекаси билан йўл қўйилади; 
- корхона ипотекаси унинг ҳамма мулкига ѐйилади. Мулк таркиби тўлиқ 
инвентаризация, бухгалтерия баланси, мустақил баҳоловчининг мулк таркиби ва қиймати 
ҳақида тузилган хулосаси билан тасдиқланади; 
- мулкга эгалик ҳуқуқи ва даъвогарларнинг қўйиладиган мулкка эгалик даъвоси 
йўқлиги учун ҳужжатлар зарур; 
- ипотека бўйича кредит шартномасида гаров суммаси, тўловлар муддатлари ҳамда 
даврийлиги кўрсатилиши керак. 

Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling